د ر ر
Д-р-р
وَأَرْسَلْنَا السَّمَاء عَلَيْهِمْ مِدْرَارًا : Осмонни устиларига мўл-кўл тўккан эдик (6/Анъом 6); يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا : Устиларингизга осмондан мўл ёмғир ёғдирсин (71/Нуҳ 11). Бу сўзнинг асли دَرّ ва دِرَّة ; — яъни сут — ўзагидан келиб чиққандир. Бу сўз ёмғир учун истиора қилинган, худди туя ва унинг сифатлари истиора қилингани каби.
لِلَّهِ دَرُّهُ : Нақадар сахий одам!; دَرَّ دَرُّكَ : Яхшилик деганинг сенинг яхшилигингдир / Яхшилигинг ортсин! дейилади. Бу маънодан бозор учун دِرَّة — яъни олди-сотдиси кўп бўлган — сўзи истиора қилинган. Мақолда эса шундай дейилади: سَبَقَتْ دِرَّتُهُ غِرَارَهُ : Унинг ёмонлиги яхшилигидан ўзиб кетди. Бу худди мана бу иборага ўхшайди: سَبَقَ سَيْلُهُ مَطَرَهُ : Унинг сели ёмғиридан ўзиб кетди. Мана бу сўз ҳам шу маънодан ясалган: اِسْتَدَرَّتِ اْلمِعْزَى : Яъни эчки эркагини/такани (уруғланишни) хоҳлади. Бу сўзнинг бундай айтилиши шу сабабданки: чунки эчки эркагини истаганида ҳомиладор бўлади; ҳомиладор бўлганида туғади; туққанида эса сут беради. Шунинг учун эчкининг эркагини исташи киноя йўли билан اِسْتِدْرَار сўзи орқали ифодаланади.