د ن ر
Д-н-р
مَنْ إِنْ تَأْمَنْهُ بِدِينَارٍ : Улардан шундай кимса борки, унга бир динор омонат топширсанг (3/Оли Имрон 75). Оятда келган دِينَارٍ сўзининг асли دِنَّار бўлиб, икки нундан бири ёга айлантирилди. Баъзиларга кўра эса унинг асли форсча — دِينٌ آَرْ дир. Яъни, у келтирган шариат.

