د ل ك
Д-л-к
دُلوُكُ الشَّمْسِ : Қуёшнинг ғарб томон оғиши: أَقِمِ الصَّلاَةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ Қуёшнинг оғишидан то тун қоронғисигача намозни қоим қил (17/Исро 78). Бу маъно қуйидаги ибородан келиб чиққан: دَلَكْتُ الشَّمْسَ : Қуёшнинг нурларини қўлим билан тўсдим. Қуйидаги сўз ҳам шу маънодадир: دَلَكْتُ الشَّيْءَ فِي الرَّاحَةِ : Бирор нарсани кафтимда ишқаладим. دَالَكْتُ الرَّجُلَ : Кишини кечиктириб турдим. دَلُوك : Суртиладиган хушбўй нарса. دَلِيك : Қаймоқ ва хурмодан тайёрланадиган егулик.

