د ف ع
Д-ф-ъ
دَفْع: إِلَى ҳарфи билан мутааддий бўлганда "бермоқ" маъносини англатади: فَادْفَعُوا إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ : Молларини ўзларига беринглар (4/Нисо 6). عَنْ ҳарфи билан мутааддий бўлганда эса "ҳимоя қилмоқ/асрамоқ" маъносини англатади: إِنَّ اللَّهَ يُدَافِعُ عَنِ الَّذِينَ آَمَنُوا : Аллоҳ иймон келтирганларни ҳимоя қилади (22/Ҳаж 38); وَلَوْلاَ دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُم بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيراً : Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиши бўлмаса эди, ичларида Аллоҳнинг номи кўп зикр қилинадиган узлатгоҳлар, канисалар, ибодатхоналар ва масжидлар вайрон қилинган бўлар эди (22/Ҳаж 40); لَيْسَ لَهُ دَافِعٌ * مِنَ اللَّهِ ذِي الْمَعَارِجِ : Уни даф қиладиган йўқдир * Юксалиш даражалари соҳиби бўлган Аллоҳ ҳузуридан (70/Маъориж 2-3); яъни ҳимоя қиладиган. مُدَفَّع : Ҳамма итариб/ҳайдайдиган киши. دُفْعَة : Шаррос қуйган ёмғир. دُفَّاع : Шиддат билан оқадиган катта сел суви.

