د ه ر
Д-ҳ-р
دَهْر : Асл маъноси — оламнинг илк вужудга келганидан то ниҳоясига етадиган пайтигача бўлган муддатига айтилади. Қуйидаги оят шу маънодадир: هَلْ أَتَى عَلَى الْإِنسَانِ حِينٌ مِنَ الدَّهْرِ لَمْ يَكُن شَيْئًا مَذْكُورًا : Инсон узра, ҳали ўзи эсга олинадиган бирор нарса бўлмаган узоқ бир муддат ўтмадими? (76/Инсон 1). Кейинчалик бу сўз ҳар қандай узоқ муддат учун ишлатиладиган бўлди. Даҳр, замондан фарқ қилади. Чунки замон ҳам қисқа, ҳам узоқ муддат маъносини англатади. دَهْرُ فُلاَنٍ : Фалон кишининг ҳаёт муддати/умри. Бу тушунча умр бўйи давом этадиган одат учун ҳам истиора қилинган.
Дейиладики: مَا دَهْرِي بِكَذَا : Фалон нарса менинг одатим эмас. دَهَرَ فُلاَنًا نَائِبَةٌ دَهْرًا ; яъни, фалон кишининг бошига бир бало келди. Бу изоҳни Халил берган. Бу иборада келган دَهْر сўзи масдардир. Шундай дейилади: دَهْدَرَهُ دَهْدَرَةً : Уни қийинчиликка солди. دَهْرٌ دَاهِرٌ وَدَهِيرٌ : Қийинчиликли замон. Баъзиларга кўра, Пайғамбарнинг (сав): «لاَ تَسُبُّوا الدَّهْرَ فَإِنَّ اللهَ هُوَ الدَّهْرُ : Замонни сўкманг, чунки Аллоҳ замоннинг ўзидир» ҳадисининг маъноси шундайдир: Аллоҳ — замонга нисбат бериладиган яхшилик, ёмонлик, шодлик ва ғам каби нарсаларнинг яратувчисидир. Шунинг учун, ўша нарсаларни яратган деб ишонган замонингизни сўкканингизда, Аллоҳни сўккан бўласиз.
Бошқа баъзилар эса шундай дейди: Ҳадисда келган иккинчи даҳр/замон сўзи биринчисидан фарқ қилади. Чунки у фоил маъносидаги масдардир. Маъноси эса шундай: Аллоҳ доҳирдир; яъни, содир бўладиган нарсаларни бошқариб-идора қилувчи, уларни тайёрлаб тақдир қилувчи Аллоҳдир. Ҳадиснинг биринчи изоҳи кўпроқ мувофиқдир. Баъзиларга кўра, Аллоҳ таоло араб мушрикларидан хабар берган қуйидаги оятда келган даҳрдан мурод замондир: مَا هِيَ إِلاَّ حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلاَّ الدَّهْرُ : «Ҳаёт фақат шу дунёдаги ҳаётимиздир, ундан бошқа нарса йўқ. Ўламиз ва яшаймиз. Бизларни даҳрдан/замондан бошқаси ҳалок қилмайди.» (45/Жосия 24).