د ل ل
Д-л-л
دِلاَلَة : Ўзи орқали бирор нарсанинг билимига эришиладиган нарсадир. Лафзларнинг маънога далолати; худди ишора, рамз, киноя ва ҳисоб борасидаги сонларнинг далолати каби. Мазкур нарсаларни далолат/ишора қилувчи кишининг қасди бўлсин ёки бўлмасин, барибир бир хилдир. Масалан, бир инсоннинг ҳаракат қилаётганини кўрган киши, унинг тирик эканини билади. Шу маънода Аллоҳ буюради: مَا دَلَّهُمْ عَلَى مَوْتِهِ إِلاَّ دَابَّةُ اْلأَرْضِ تَأْكُلُ مِنْسَأَتَهُ : Унинг ўлимига ҳассасини еяётган ёғоч қуртидан бошқаси уларга далолат қилмади (34/Сабаъ 14). دِلاَلَة сўзининг асли, худди كِتَابَة ва إِمَارَة каби масдардир. دَالٌّ : Далолат қилувчи киши/Далил келтирувчи. Муболаға борасида دَلِيل шакли, худди عَالِم-عَليِم ва قَادِر-قَدِير шакллари кабидир. Бир нарсанинг масдари билан аталиши каби, دَالّ ва دَلِيل сўзлари دِلاَلَة деб номланади.

