د و ل
Д-в-л
دَوْلَة ва دُولَة бир хил маънодадир. Баъзиларга кўра, دُولَة мол-мулк учун; دَوْلَة эса уруш ва мансаб/нуфуз учун ишлатилади. Бошқа баъзиларга кўра эса, دُولَة бевосита қўлга киритилган нарсанинг исмидир; دَوْلَة эса масдардир. Аллоҳ буюради: كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاء مِنْكُمْ : Шундай қилиб, у моллар сизлардан фақат бой-бадавлат кишилар ўртасида қўлма-қўл бўлиб юрадиган бир бойлик бўлиб қолмайди (59/Ҳашр 7). تَدَاوَلَ اْلقَوْمُ كَذَا : Жамоа қўлдан-қўлга ўтадиган нарсани бир-бирларига навбатлашиб ўтказдилар. دَاوَلَ اللهُ كَذَا بَيْنَهُمْ : Аллоҳ фалон нарсани уларнинг ораларида айлантириб турди. Аллоҳ буюради: وَتِلْكَ الأيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ : Ана шу кунларни биз одамлар орасида айлантириб турамиз (3/Оли Имрон 140). دُؤْلُول : Фалокат. Кўплиги دَآَلِيل ва دُؤْلاَت шаклида келади.

