د ع و
Д-ъ-в
دُعَاء , نداء /нидо кабидир. Аммо нидо ўзига исм қўшилмасдан يَا, أَيَا ва шунга ўхшаш юкламалар билан талаффуз қилинади. Дуо эса деярли ўзи билан бирга бирор исм бўлмасдан талаффуз қилинмайди. Масалан يَا فُلاَنُ каби. Баъзан бу сўзларнинг ҳар бири бошқасининг ўрнида ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَمَثَلُ الَّذِينَ كَفَرُوا كَمَثَلِ الَّذِي يَنْعِقُ بِمَا لاَ يَسْمَعُ إِلاَّ دُعَاءً وَنِدَاءً : Инкор этувчиларнинг ҳолати, сўзларни фақат бақириқ ва чақириқ тарзида идрок этиб (англамай) такрорлайдиган киши кабидир (2/Бақара 171). Бу сўз тасмия/исм бериш маъносида ҳам ишлатилади. Масалан: دَعَوْتُ ابْنِي زَيْدًا : Ўғлимга Зайд исмини бердим.
Аллоҳ таоло Ҳазрати Муҳаммадни улуғлашга/унга қадр беришга рағбатлантириб, шундай буюради: لاَ تَجْعَلُوا دُعَاءَ الرَّسُولِ بَيْنَكُمْ كَدُعَاءِ بَعْضِكُمْ بَعْضًا : Пайғамбарнинг чақиришини, ораларингизда бирингизнинг иккинчисини чақириши билан тенг тутманглар (24/Нур 63). Бу — «Ё Муҳаммад» деганларга қаратилган бир огоҳлантиришдир. دَعَوْتَهُ : Ундан бир нарса сўрадинг; ундан ёрдам талаб қилдинг. Қуйидаги оятлар шу маънодадир: قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ : «Биз учун Роббингга дуо қил», – дедилар (2/Бақара 68); яъни «Ундан сўра», – дедилар. قُلْ أَرَأَيْتُكُم إِنْ أَتَاكُمْ عَذَابُ اللّهِ أَوْ أَتَتْكُمُ السَّاعَةُ أَغَيْرَ اللّهِ تَدْعُونَ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ * بَلْ إِيَّاهُ تَدْعُونَ : Айтгин: «Бир ўйлаб кўринглар-чи! Агар Аллоҳнинг азоби ёқангизга ёпишса ёки у соат келиб қолса, Аллоҳдан бошқасига ёлворасизми? Ростгўй бўлсангиз, айтинглар!» * Йўқ, фақат Унга ёлворасизлар (6/Анъом 40-41). Бу оят бошингизга бирор қийинчилик тушганда фақат Аллоҳдан ёрдам сўрашингизга ишорат қилади.
وَادْعُوهُ خَوْفًا وَطَمَعًا : Унга қўрқув ва умид билан ёлворинглар (7/Аъроф 56); وَادْعُوا شُهَدَاءكُمْ مِنْ دُونِ اللّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ : Аллоҳдан ўзга ёрдамчиларингизни/шоҳидларингизни ҳам чақиринглар. Агар ростгўй кишилардан бўлсангиз (2/Бақара 23); وَإِذَا مَسَّ اْلإِنْسَانَ ضُرٌّ دَعَا رَبَّهُ مُنِيبًا إِلَيْهِ : Инсонга бирор зарар/зиён тегса, Роббисига юзланиб, Унга дуо қилади (39/Зумар 8); وَإِذَا مَسَّ الإِنْسَانَ الضُّرُّ دَعَانَا لِجَنْبِهِ أَوْ قَاعِدًا أَوْ قَآئِمًا : Инсоннинг бошига бирор қийинчилик тушганда ёнбошлаб ётганда ҳам, ўтириб-турганда ҳам Бизга ёлвориб илтижо қилади (10/Юнус 12); وَلاَ تَدْعُ مِنْ دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَنْفَعُكَ وَلاَ يَضُرُّكَ : Аллоҳдан бошқа; сенга на фойда, на зарар етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилма! (10/Юнус 106); لاَ تَدْعُوا الْيَوْمَ ثُبُورًا وَاحِدًا وَادْعُوا ثُبُورًا كَثِيراً : Бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимни истанглар (25/Фурқон 14). Бу эса кишининг; يَا لَهْفَاهُ وَيَا حَسْرَتَاهُ ва шунга ўхшаш қайғу ифода этувчи сўзларни айтишидир. Оят; «Жуда кўп қайғурасизлар» маъносини ифода этади.
اُدْعُ لَنَا رَبَّكَ Биз учун Роббингга дуо қил (2/Бақара 68); яъни Ундан сўра. Бир нарсага чақириш — унга юзланишга рағбатлантиришдир: قَالَ رَبِّ السِّجْنُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا يَدْعُونَنِي إِلَيْهِ : (Юсуф) деди: «Роббим! Зиндон мен учун буларнинг мени чақираётган нарсасидан кўра севимлироқдир» (12/Юсуф 33); وَاللّهُ يَدْعُو إِلَى دَارِ السَّلاَمِ : Аллоҳ саломатлик диёрига чақиради (10/Юнус 25); وَيَا قَوْمِ مَا لِي أَدْعُوكُمْ إِلَى النَّجَاةِ وَتَدْعُونَنِي إِلَى النَّارِ * تَدْعُونَنِي ِلاَكْفُرَ بِاللَّهِ وَأُشْرِكَ بِهِ مَا لَيْسَ لِي بِهِ عِلْمٌ : Эй қавмим, нега мен сизни нажотга чақираётганим ҳолда, сиз мени оловга чақаряпсиз? * Сиз мени Аллоҳни инкор этишга ва у ҳақда билимим бўлмаган нарсаларни Унга ширк келтиришга даъват қиляпсиз (40/Ғофир 41-42); لاَ جَرَمَ أَنَّمَا تَدْعُونَنِي إِلَيْهِ لَيْسَ لَهُ دَعْوَةٌ فِي الدُّنْيَا وَلاَ فِي الاَخِرَةِ Шубҳа йўқки, сиз мени ўзига чақираётган нарсанинг на дунёда, на охиратда бирор даъвати йўқдир (40/Ғофир 43); яъни юксак мақом ва қадр-қийматлари йўқдир.
دِعْوَة : Насаб даъвосини қилиш маъносига хосланган. Ўзак маъноси эса — инсоннинг ўзи турган ҳолатидир. Худди قِعْدَة ва جِلْسَة сўзлари каби.
Арабларнинг; « دَعْ دَاعِيَ اللَّبَنِ .» деган сўзи, «Сутни ўзига тортадиган бир қолдиқ қолдир» маъносидадир. [Абу Убайда бу ҳадисни шундай изоҳлайди: Елинда бироз сут қолдир; ҳаммасини соғиб олма. Зеро, соғувчи қолдирган сут, ортда қолганини чақириб, уни ҳам туширади. Аммо соғувчи елинни бутунлай соғиб олса, (кейинги соғишларда) сут секинлашади/озаяди.]
اِدِّعَاء : Кишининг бир нарса ўзиники эканини даъво қилишидир. Урушда эса кишининг ўзини таништиришидир. Аллоҳ буюради: وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ * نُزُلاً : У ерда сиз даъват қилган ҳар бир нарса бордир * Бир зиёфат сифатида (41/Фуссилат 31-32); яъни талаб қилган ҳар бир нарсангиз бордир. دَعْوَى, اِدِّعَاء маъносини англатади: فَمَا كَانَ دَعْوَاهُمْ إِذْ جَاءهُمْ بَأْسُنَا إِلاَّ أَنْ قَالُوا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ : Азобимиз уларга келганда «Биз ҳақиқатан золимлар эканмиз!» дейишларидан бошқа даъволари қолмади (7/Аъроф 5) . Шунингдек, دَعْوَى, دُعَاء маъносини ҳам англатади: وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ : Уларнинг дуоларининг охири шудир: Ҳамд оламлар Роббиси Аллоҳга хосдир (10/Юнус 10).