ن ب ت
Н-б-т
Ерда ўсадиган ҳар қандай ўсимликка نَبْت ва نَبَات деб ном берилади. Хоҳ унинг дарахт каби танаси бўлсин, хоҳ ерга ёйиладиган ўтлар каби уни тик тутиб турадиган ҳеч қандай танаси бўлмасин. Шу қадар борки, умумий, кенг тарқалган ишлатилишда эса кўпроқ ерга ёйиладиган, юқорида тутиб турадиган ҳеч қандай танаси бўлмаган ўсимликлар шу ном билан аталади. Ҳатто халқ тилида бу фақат ҳайвонлар томонидан ейиладиган ўсимликларнинг номидир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи шу маънога ишора қилади: لِنُخْرِجَ بِهِ حَبًّا وَنَبَاتًا У билан дон ва наботот ундириб чиқарамиз деб (78/Набаъ 15).
Сўз ифодалаган асосий ҳақиқатлар эътиборга олинса, у ҳар қандай ривожланувчи, ўсувчи мавжудот учун ишлатилиши мумкин. Ўсимлик, ҳайвон ёки инсон бўлишидан қатъи назар.
Худди шунингдек, экиш, тикиш, етиштириш, ўстириш маъносини англатувчи إِنْبَات шакли ҳам буларнинг барчаси учун ишлатилади. Бу маънода Аллоҳ буюради: فَأَنْبَتْنَا فِيهَا حَبًّا وَعِنَبًا وَقَضْبًا وَزَيْتُونًا وَنَخْلاً وَحَدَائِقَ غُلْبًا وَفَاكِهَةً وَأَبًّا Шу тариқа у ерда экинлар ундирдик. Узумлар, бедалар, зайтунзорлар, хурмозорлар, йирик ва қуюқ дарахтли боғлар, мевалар, ўтлоқлар ундирдик (80/Абаса 27-31).
فَأَنْبَتْنَا بِهِ حَدَائِقَ ذَاتَ بَهْجَةٍ مَا كَانَ لَكُمْ أَنْ تُنْبِتُوا شَجَرَهَا биз у билан бирор дарахтини ҳам ундиришга қудратингиз етмайдиган гўзал-гўзал боғларни ундирганмиз (27/Намл 60); يُنْبِتُ لَكُمْ بِهِ الزَّرْعَ وَالزَّيْتُونَ وَالنَّخِيلَ وَ اْلأَعْنَابَ وَمِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ Аллоҳ сизлар учун ўша сув билан экин, зайтун, хурмолар, узумлар ва ҳар турли меваларни ундиради (16/Наҳл 11); وَاللَّهُ أَنْبَتَكُمْ مِنَ اْلأَرْض َنَبَاتًا Аллоҳ сизларни ердан бир ўсимликни ундиргандек ундирди (71/Нуҳ 17).
Грамматикашунослар айтадилар: Бу ерда келган نَبَاتًا сўзи ундириш маъносини англатувчи إِنْبَات ўрнида ишлатилган. Бу бир масдардир.
Уламоларнинг бошқа бир тоифаси эса айтади: Оятда келган نَبَاتًا сўзи ҳолдир, масдар эмас. Ушбу ояти карима бу тарздаги ибора билан инсоннинг бир жиҳатдан ўсимлик эканлигига диққатни қаратган. Чунки унинг ҳам дастлабки яратилиши ва камол топиши тупроқдан бўлган. Сўнгра, у ўсимликдан ортиқ бир қатор хусусиятларга эга бўлса-да, у ҳам ўсимлик каби ривожланиб боради. Аллоҳ таолонинг сўзида бунга ишора бор: هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ مِنْ نُطْفَةٍ Сизларни (аввал) бир тупроқдан, сўнгра бир томчи сувдан, (40/Ғофир 67); ушбу оят ҳам шундай: وَأَنْبَتَهَا نَبَاتًا حَسَنًا وَكَفَّلَهَا زَكَرِيَّا уни гўзал бир ўсимлик каби ўстирди ва Закариёнинг тарбиясига берди (3/Оли Имрон 37).
وَشَجَرَةً تَخْرُجُ مِنْ طُورِ سَيْنَاءَ تَنْبُتُ بِالدُّهْنِ وَصِبْغٍ لِلْآَكِلِينَ Сайно тоғида (ҳам) ўсадиган бир дарахтни ҳам пайдо этдикки, бу дарахт ҳам ёғ, ҳам тановул қилувчилар нонига нонхуруш қиладиган (зайтун) беради (23/Муъминун 20). Бу оятда келган бо ҳарфи ҳол учундир, ўтимлилик учун эмас. Чунки نَبَتَ феъли ўтимлидир. Яъни, у кўкараётганда, ўсаётганда ёғни ўз таркибида сақлайди. Яъни, бу ўсимлик ўсаётганда ёғ билқувва сифатида унда мавжуддир.
إِنَّ بَنِي فُلاَنٍ لَنَابِتَةُ شَرٍّ ибораси фалончининг ўғиллари шубҳасиз ёмон бир наслдир маъносини англатади.
نَبَتَتْ فِيهِمْ نَابِتَةٌ жумласи эса уларнинг ичида янги ўсиб чиққан бир насл пайдо бўлди, деганидир.