ن و ص
Н-в-с
نَاصَ إِلَى كَذَا: фалон нарсага паноҳ топди, деганидир. نَاصَ عَنْهُ ундан ортга қайтишдир. Бошқа шакллари يَنُوصُ نَوْصًا кўринишидадир. Худди шу ўзакдан бўлган مَنَاص эса, паноҳгоҳ маъносидадир. Аллоҳ буюради: كَمْ أَهْلَكْنَا مِنْ قَبْلِهِمْ مِنْ قَرْنٍ فَنَادَوْا وَلَاتَ حِينَ مَنَاصٍ Улардан олдин қанчадан-қанчасини ҳалок қилдик. Улар нидо қилдилар. Аммо энди қутулиш вақти эмас эди (38/Сод 3).

