ن ظ ر
Н-з-р
نَظَر : (Назар), бирор нарсани идрок этиш ва кўриш учун кўз ва нигоҳни унга қаратишдир. Бу билан баъзан фикр юритиш ва тадқиқ этиш ҳам кўзда тутилади. Баъзан эса тадқиқдан кейин ҳосил бўлган билим маъносида ҳам ишлатилади. Бу қизиқиш(ташналик)ни қондиришдир. Шунинг учун "қарадинг, лекин кўрмадинг" дейилади. Бу "фикр юритмадинг ва ташналигингни қондирмадинг" деганидир. Аллоҳ буюради: قُلِ انْظُرُوا مَاذَا فِي السَّمَاوَاتِ وَاْلآَرْضِ Айтинг: Осмонлару Ердаги бўлаётган нарсаларга диққат билан назар солинглар! (10/Юнус 101), яъни: Фикр юритинглар.
Халқ тилида назар кўпроқ кўз билан қараш маъносида, уламолар тилида эса кўпроқ басират маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَاضِرَةٌ إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ Юзлар борки, ул кун ярқираб порлайди. Роббисига боқарлар (75/Қиёмат 22-23).
"Фалон нарсага қарадим" маъносида ишлатиладиган نَظَرْتُ إِلَى كَذَا бир нарсага қараш учун интилишдир; бу ҳолда қаралаётган нарсани кўриш ёки кўрмаслик фарқ қилмайди.
نَظَرْتُ فِيهِ ибораси эса, бир нарсани кўриб, унинг устида фикр юритишдир. Аллоҳ буюради: أَفَلاَ يَنْظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ Назар солмайдиларми улар туяга, у қандай яратилган? (88/Ғошия 17).
نَظَرْتَ فِي كَذَا "фалон нарса ҳақида фикр юритдинг" деганидир. Аллоҳ буюради: فَنَظَرَ نَظْرَةً فِي النُّجُومِ فَقَالَ إِنِّي سَقِيمٌ Сўнг юлдузларга бир қараш қаради-да: "Мен ҳақиқатан касалман", деди. Сўнг юлдузларга бир қаради-да: "Мен ҳақиқатан касалман", деди (37/Соффат 88-89).
Аллоҳ таолонинг: أَوَ لَمْ يَنْظُرُوا فِي مَلَكُوتِ السَّمَوَاتِ وَاْلأَرْضِ Осмонлару Ернинг улуғ салтанатига назар солмайдиларми? (7/Аъроф 185) сўзи эса, Унинг буларни яратишдаги ҳикматини тафаккур қилишга ундашдир.
Аллоҳ таолонинг бандаларига боқиши — уларга эҳсон қилиши ва уларнинг устига неъматларини мўл-кўл ёғдиришидир. Аллоҳ буюради: وَلاَ يُكَلِّمُهُمُ اللَّهُ وَلاَ يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ Аллоҳ қиёмат куни улар билан ҳеч гаплашмайди ва уларга боқмайди (3/Оли Имрон 77); бунга ўхшаш яна шу оятдир: كَلاَّ إِنَّهُمْ عَنْ رَبِّهِمْ يَوْمَئِذٍ لَمَحْجُوبُونَ Йўқ, йўқ! Албатта, улар ўша куни Роббиларини кўришдан маҳрумдирлар (Мутоффифун 15).
نَظَر эса اِنْتِظَار (кутишдир). Бу маънода نَظَرْتُهُ وَاِنْتَظَرْتُهُ وَأَنْظَرْتُهُ "уни кутдим ва муҳлат бердим" деганидир. Аллоҳ буюради: وَانْتَظِرُوا إنَا مُنْتَظِرُونَ Сизлар кутиб туринглар, биз ҳам кутиб турувчилармиз (11/Ҳуд 122); فَهَلْ يَنْتَظِرُونَ إِلاَّ مِثْلَ أَيَّامِ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِهِمْ قُلْ فَانْتَظِرُوا إِنِّي مَعَكُمْ مِنَ الْمُنْتَظِرِينَ Улар ўзларидан олдин ўтган кимсаларнинг бошига тушган фалокат кунлари кабидан бошқасини кутиб турибдиларми? Айтинг: Кутиб тураверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман (10/Юнус 102); اُنْظُرُونَا نَقْتَبِسْ مِنْ نُورِكُمْ Бизни кутиб туринглар, нурингиздан бир парча олиб фойдаланайлик (57/Ҳадид 13); وَمَا كَانُوا إِذًا مُنْظَرِينَ У ҳолда улар кутиб турилувчи эмасдирлар (15/Ҳижр 8).
Яна буюради: قَالَ أَنْظِرْنِي إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُون - قَالَ إِنَّكَ مِنَ الْمُنْظَرِينَ У деди: "Менга улар қайта тириладиган кунгача муҳлат бер". (Аллоҳ) деди: "Майли, сен муҳлат берилганлардансан" (7/Аъроф 15-16); فَكِيدُونِي جَمِيعًا ثُمَّ لاَ تُنْظِرُونِ Ундан ўзга ҳар нарсадан узоқман; энди ҳаммангиз йиғилиб менга истаган макрингизни қуринглар, сўнгра сира муҳлат берманглар (11/Ҳуд 55); قُلْ يَوْمَ الْفَتْحِ لاَ يَنْفَعُ الَّذِينَ كَفَرُوا إِيمَانُهُمْ وَلاَ هُمْ يُنْظَرُونَ Айтинг: Инкор қилганларга у фатҳ куни иймон келтиришлари фойда бермайди ва уларга муҳлат берилмайди (32/Сажда 29); فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ السَّمَاءُ وَاْلآَرْضُ وَمَا كَانُوا مُنْظَرِينَ Осмон ва Ер уларнинг устидан йиғламади. Уларга муҳлат ҳам берилмади (Духон 29).
Уларга муҳлат берилмаслигининг билдирилиши, шу оятда эътибор қаратилган нарсага ишорадир: وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ فَإِذَا جَاءَ أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ Ҳар бир уммат учун белгиланган бир ажал бордир. Ажаллари келганда, уни на бир он кечиктира оладилар, на олдинга сура оладилар (7/Аъроф 34); яна буюради: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لاَ تَدْخُلُوا بُيُوتَ النَّبِيِّ إِلاَّ أَنْ يُؤْذَنَ لَكُمْ إِلَى طَعَامٍ غَيْرَ نَاظِرِينَ إِنَاهُ Эй иймон келтирганлар! Пайғамбарнинг уйларига унинг вақтига қарамай ва таомга изн берилмагунча кирманглар. (33/Аҳзоб 53); وَإِنِّي مُرْسِلَةٌ إِلَيْهِمْ بِهَدِيَّةٍ فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ Мен уларга бир ҳадя юбораман-да, элчилар нима билан қайтишини кўриш учун қараб турай (Намл 35); هَلْ يَنْظُرُونَ إِلاَّ أَنْ يَأْتِيَهُمُ اللَّهُ فِي ظُلَلٍ مِنَ الْغَمَامِ وَالمَلاَئِكَةُ Улар фақат шуни кутиб турибдиларки, Аллоҳ булутдан соялар ичида фаришталар билан бирга келсин-да, иш битирилсин. (2/Бақара 210).
Яна буюради: هَلْ يَنْظُرُونَ إِلاَّ السَّاعَةَ أَنْ تَأْتِيَهُمْ بَغْتَةً وَهُمْ لاَ يَشْعُرُونَ Улар ўзлари сезмаган ҳолда қиёматнинг тўсатдан бошларига келишини кутиб турибдиларми? (43/Зухруф 66); وَمَا يَنْظُرُ هَؤُلَاءِ إِلاَّ صَيْحَةً وَاحِدَةً مَا لَهَا مِنْ فَوَاقٍ Улар ҳам биргина қичқириқни кутмоқдалар. Шундайки, унинг кечикиши ҳам йўқ (38/Сод 15).
Аллоҳ таолонинг: قَالَ رَبِّ أَرِنِي أَنْظُرْ إِلَيْكَ قَالَ لَنْ تَرَانِي وَلَكِنِ انْظُرْ إِلَى الْجَبَلِ فَإِنِ اسْتَقَرَّ مَكَانَهُ فَسَوْفَ تَرَانِي Эй Роббим, менга Ўзингни кўрсат, Сенга бир қарайин, деди. Роббиси унга буюрди: Мени кўра олмайсан, лекин анави тоққа назар сол; агар у ўз жойида тура олса, у ҳолда сен ҳам Мени кўрасан (7/Аъроф 143) каби оятларга келсак, уларнинг шарҳига киришиш, улар ишора қилаётган ҳақиқатларни очиб беришга уриниш бу китобнинг доирасидан ташқарига чиқади.
نَظَر : Айни вақтда ишларда ҳайратга тушиш, эсанкираб қолиш маъносида ҳам ишлатилади. Масалан, Аллоҳ таоло: فَأَخَذَتْكُمُ الصَّاعِقَةُ وَأَنْتُمْ تَنْظُرُونَ шунда сизларни яшин урган эди, сизлар эса қараб қолгандингиз (2/Бақара 55); وَتَرَاهُمْ يَنْظُرُونَ إِلَيْكَ وَهُمْ لاَ يُبْصِرُونَ Уларнинг сенга қараб турганларини кўрасан, қарарлар, лекин кўрмайдилар (7/Аъроф 198); وَتَرَاهُمْ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا خَاشِعِينَ مِنَ الذُّلِّ يَنْظُرُونَ مِنْ طَرْفٍ خَفِيٍّ Сен уларнинг хорликдан бошлари эгилган, кўз қири билан яширинча қараб турган ҳолларида оловга кўндаланг қилинаётганларини кўрасан, (42/Шуро 45); وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْظُرُ إِلَيْكَ أَفَأَنْتَ تَهْدِي الْعُمْيَ وَلَوْ كَانُوا لاَ يُبْصِرُونَ Улар ичида сенга қараб турадиганлари ҳам бор. Аммо кўрларга, устига-устак басиратлари ҳам бўлмаса, сен ҳидоят қилиб, йўл кўрсата олармидинг? (10/Юнус 43).
Буларнинг барчаси, қобилиятнинг камлигидан келиб чиқадиган ҳайрат ва саросима нигоҳларидир.
وَإِذْ فَرَقْنَا بِكُمُ الْبَحْرَ فَأَنْجَيْنَاكُمْ وَأَغْرَقْنَا آَلَ فِرْعَوْنَ وَأَنْتُمْ تَنْظُرُونَ Денгизни ёриб, сизларни қутқарганимизни ва фиръавн хонадонини ғарқ қилганимизни эсланг, сизлар эса қараб турардингиз (2/Бақара 50) оятига келсак, бу "сизлар уларни томоша қилиб турардингиз" ёки "ибрат билан қараб турардингиз" тарзида шарҳланган.
Шоирнинг қуйидаги сўзи эса:
447- نَظَرَ الدَّهْرُ إِلَيْهِمْ فَابْتَهَلْ
447- Замон уларга боқди ва уларни ҳалок этди.
Бу, замоннинг уларга хиёнат қилганига ва уларни ҳалокатга учратганига эътибор қаратишдир.
حَيٌّ نَظَرٌ эса, бир-бирини кўриб турадиган тарзда қўшни бўлган қабила деганидир. Пайғамбар (сав)нинг мушриклар орасида яшайдиган ва ўзини улардан ҳеч қандай тарзда ажратмайдиганлар ҳақида айтган: لاَ يَتَرَاءَى نَارَاهُمَا Уларнинг оловлари бир-бирини кўрмаслиги керак, деган сўзи ҳам шу турдандир.
نَظِير эса, ўхшаш деганидир. Аслида эса, у билан беллашадиган (тенг келадиган) деганидир. Яъни, бу ерда ҳар бир рақиб бошқасига боқмоқда ва у билан курашга киришмоқда.
بِهِ نَظْرَةٌ эса, шоирнинг қуйидаги сўзига ишорадир:
448- وَقَالُوا بِهِ مِنْ أَعْيُنِ اْلجِنِّ نَظْرَةٌ
448- Дейдиларки: Унда жинларнинг кўзларидан бир назар бордир.
مُنَاظَرَة : Фикр алмашишда томонларнинг ўз қарашларини ўртага қўйиши, бир-бирини танқид қилиши, ҳар бирининг ўз нуқтаи назарини баён этиши тарзида олиб бориладиган мунозарадир.
نَظَر эса, изланишдир (тадқиқдир). Бу қиёсдан кўра умумийроқдир. Зеро, ҳар бир қиёс — назар, аммо ҳар бир назар — қиёс эмасдир.