ش ط ن
Ш-т-н
شَيْطَان сўзидаги ( ن ) — асл ҳарфдир. Бу исм شَطَنَ ўзагидан келади. Яъни, узоқлашди. Қуйидаги иборалар ҳам худди шу маънодадир: بِئْرٌ شَطُونٌ : чуқур қудуқ; شَطَنَتِ الدَّارُ : уй узоқда қолди; غُرْبَةٌ شَطُونٌ : узоқ ғурбат.
Баъзиларга кўра эса شَيْطَان сўзидаги ( ن ) ҳарфи зоиддир. Бу ҳолда شَاطَ يَشِيطُ (ғазабдан ёнди) феълидан келади. Зеро қуйидаги оятдан англашилганидек, Шайтон оловдан яратилгандир: وَخَلَقَ الْجَانَّ مِنْ مَارِجٍ مِنْ نَارٍ : Жинларни эса тутунсиз аловдан яратди (55/Ар-Роҳман 15). Шайтоннинг оловдан яратилгани сабабли, у ҳаддан ошган ғазабий кучга ҳамда мақбул бўлмаган қайсар табиатга эга бўлди ва Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди.
Абу Убайда шундай дейди: саркаш жинларга, инсон ва ҳайвонларнинг барчасига шайтон дейилади. Аллоҳ буюради: وَكَذَلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا شَيَاطِينَ الاَنْسِ وَالْجِنِّ : Ана шундай қилиб, ҳар бир пайғамбарга инсон ва жин шайтонларини душман қилдик (6/Анъом 112); وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَائِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ : Шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан жанжаллашишни васваса қиладилар (6/Анъом 121); وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ : Шайтонлари билан холи қолган чоғларида (2/Бақара 14); яъни жин ва инсон дўстлари билан طَلْعُهَا كَأَنَّهُ رُءُوسُ الشَّيَاطِينِ : Куртаклари худди шайтонларнинг бошларига ўхшайди (37/Соффат 65).
Баъзилар оятда зикр этилган шайтондан мурод жисми енгил илон эканини айтса, баъзилар эса ундан кўзланган нарса саркаш жинлар эканини айтади. Заққум дарахти куртакларининг жинлар бошларига ўхшатилиши уларнинг хунуклиги сабаблидир. وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُو الشَّيَاطِينُ : Шайтонларнинг уйдирмаларига эргашдилар (2/Бақара 102). Оятда зикр этилган шайтонлар — саркаш жинлардир. Улардан мурод саркаш инсонлар ҳам бўлиши мумкин. Шоир шундай дейди:
لَوْ أَنَّ شَيْطَانَ الذِّئَابِ العُسَّلِ -268
268- Агар югурганда чайқалиб юрадиган бўриларнинг шайтони...
عُسَّل — عَاسِل сўзининг кўплигидир. ‘Югурганда чайқаладиган’ маъносидаги бу сўз, айниқса бўрининг чайқалиши учун ишлатилади.
Бошқа бир шоир эса шундай дейди:
مَالَيْلَةُ الْفَقِيرِ إِلاَّ شَيْطَانٌ -269
269- Фақир [қудуқ/канал]нинг кечаси шайтондан бошқа нарса эмас!
Инсоннинг барча ёмон хулқларига ҳам шайтон дейилади. Пайғамбар (сав) шундай деганлар: “ اَلْحَسَدُ شَيْطَانٌ وَالْغَضَبُ شَيْطَانٌ : Ҳасад шайтондир, ғазаб/жаҳл шайтондир.”