ش ك ر
Ш-к-р
شُكْر : Неъматни тасаввур этиб, уни изҳор қилишдир. شُكْر сўзи "кашф этиш/ошкор қилиш" маъносидаги كَشْر сўзидан ўзгарган, дейилади. Унинг зидди эса неъматни унутиш ва уни яшириш маъносидаги كُفْر тушунчасидир. دَابَّةٌ شَكُورٌ : Семизлиги билан эгасининг ўзига қилган парваришини намоён этувчи ҳайвон. Баъзиларга кўра, бу сўз عَيْنٌ شَكْرَى, яъни "тўла кўз" маъносидан келиб чиққан. Бунга кўра шукр — кишининг ўзига неъмат берган зотнинг зикри билан тўлиб-тошишидир.
Шукр уч қисмга бўлинади:
Қалб билан шукр: неъматни тасаввур этишдир.
Тил билан шукр: неъмат берувчини мақташдир.
Бошқа аъзолар билан шукр: неъмат берувчи лойиқ бўлган миқдорда неъматнинг эвазини қайтаришдир.
Баъзиларга кўра, اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا : (34/Сабаъ 13) оятида келган شُكْرًا сўзи тамйиз бўлиб мансубдир. Бунга кўра оятнинг маъноси шундай бўлади: Қилган ишингизни Аллоҳга шукр сифатида қилинглар. Баъзиларга кўра эса شُكْرًا сўзи اعْمَلُوا феълининг мафъулидир. اشكروا эмас, балки اعْمَلُوا феълининг зикр қилиниши — қалб, тил ва бошқа аъзолар билан бажариладиган ҳар уч шукр турининг зарурлигига ишора қилиш учундир. Аллоҳ буюради: اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ : Менга, ота-онангга шукр қилгин (31/Луқмон 14); وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ : Биз шукр қилувчиларни мукофотлаймиз (3/Оли Имрон 145); وَمَنْ شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ : Шукр қилувчи ўзи учун шукр қилган бўлади (27/Намл 40).
: (34/Сабаъ 13) ояти Аллоҳнинг шукрини адо этиш қийин иш эканлигига ишора қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло шукр этганлари туфайли фақат икки дўстини мақтагандир: Иброҳим (а.с.) ҳақида; : (17/Исро 3) деб буюргандир. 271- .