ش ه ر
Ш-ҳ-р
شَهْر : Ҳилол (янги ой) чиқиши билан машҳур бўлган бир замон бўлагидир; ёки қуёшнинг бир нуқтадан иккинчи нуқтага айланиш жараёнидаги ўн икки қисмдан биридир. Аллоҳ буюради: شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ : Рамазон ойи, Қуръон нозил қилинган ойдир (2/Бақара 185); فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ : Сизлардан ким бу ойга етишса, унда рўза тутсин (2/Бақара 185); الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ : Ҳаж маълум ойлардадир (2/Бақара 197); إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا : Аллоҳнинг наздида ойларнинг сони ўн иккидир (9/Тавба 36); فَسِيحُوا فِي الْأَرْضِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ : Ер юзида тўрт ой сайр қилинглар (9/Тавба 2).
مُشَاهَرَة : Ойлар бўйича муомала қилиш; худди مُسَانَهَة /йиллар бўйича муомала ва مُيَاوَمَة /кунлар бўйича муомала каби. اَشْهَرْتُ بِالْمَكَانِ : Фалон жойда бир ой истиқомат қилдим. Яхшилик ва ёмонлик мавзуларида; شُهِرَ فُلاَنٌ وَاشْتُهِرَ /Фалон киши машҳур бўлди, дейилади.