ق ب ض
Қ-б-з
قَبْض : Бирор нарсани кафт билан бутунлай олишдир. Масалан: قَبَضَ السَّيْفَ وَغَيْرَهُ : Қилич ва ундан бошқасини кафти билан олди. Аллоҳ буюради: فَقَبَضْتُ قَبْضَةً : Бир сиқим олдим (20/Тоҳо 96). قَبْضُ الْيَدِ عَلَى الشَّيْءِ : Бирор нарсани олгандан сўнг қўлни йиғиштиришдир. قَبْضُ الْيَدِ عَنِ الشَّيْءِ : Бирор нарсани олмасдан қўлни йиғиштиришдир. Бу эса ўша нарсадан тийилишдир. Шу маънодан келиб чиқиб, қўлнинг сарф-харажат қилишдан тийилишига قَبْض дейилган: وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ : Қўлларини қаттиқ тутадилар (9/Тавба 67); яъни инфоқ қилмайдилар.
قَبْض сўзи, “кафт ичи билан олиш” эътиборга олинмаса ҳам, бирор нарсани қўлга киритиш маъносида истиора қилинади. Масалан; قَبَضْتُ الدَّارَ مِنْ فُلاَنٍ : уйни фалончидан қўлга киритдим; яъни унга эга бўлдим, дейсан. Аллоҳ буюради: وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ : Қиёмат кунида бутун Ер юзи Унинг сиқимидадир (39/Зумар 67); яъни Ер юзи ҳеч кимнинг эгалигида бўлмайдиган тарзда Аллоҳнинг ҳукмронлиги остидадир. ثُمَّ قَبَضْنَاهُ إِلَيْنَا قَبْضًا يَسِيرًا : Сўнгра уни аста-секин Ўзимизга тортиб олдик (25/Фурқон 46) ояти соянинг қуёшни кетказишига ишорадир.
قَبْض сўзи югуриш учун истиора қилинади. Чунки югураётган киши, ердан бирор нарса олаётган каби тасаввур қилинади. وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ : Аллоҳ торайтиради ва кенгайтиради (2/Бақара 245); яъни Аллоҳ гоҳо олади, гоҳо беради; ёки бир жамоадан олиб, бошқа бир жамоага беради; ёки гоҳо йиғади, гоҳо тарқатади; ёки ўлдиради ва тирилтиради.