ق ب ل
Қ-б-л
قَبْل : Туташ ва алоҳида бўлган тақаддум/олдинга ўтиш билан боғлиқ ҳолда ишлатилади. Унинг зидди بَعْد бўлади. Баъзиларга кўра, бу иккала сўз туташ бўлган олдинга ўтишлар билан боғлиқ ишлатилади, уларнинг зидлари эса دُبْر ва دُبُر сўзлари бўлади. Асл маъноларида ҳол шундай бўлса-да, баъзан булардан ҳар бирида мажоз ҳам қилинади. Масалан, قَبْل сўзи турли маъноларда ишлатилади:
1- Изофа ҳолатига кўра макон учун келади: Исфаҳондан Маккага борувчи; بَغْدَادُ قَبْلَ الْكُوفَةِ : Бағдод Куфадан олдиндир, дейди. Маккадан Исфаҳонга борувчи эса; اَلْكُوفَةُ قَبْلَ بَغْدَادَ : Куфа Бағдоддан олдиндир, дейди.
2- Замон учун ишлатилади: زَمَانُ عَبْدِ الْمَلِكِ قَبْلَ الْمَنْصُورِ : Абдулмаликнинг замони Мансурнинг замонидан олдиндир. فَلِمَ تَقْتُلُونَ أَنْبِيَاءَ اللَّهِ مِنْ قَبْلُ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ : Агар иймон келтирган бўлсангизлар, унда нега бундан олдин Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар? (2/Бақара 91).
3- Мансаб-мавқе учун: عَبْدُ الْمَلِكِ قَبْلَ الْحَجَّاجِ : Абдулмалик Ҳажжождан олдиндадир.
4- Ҳунар/касбга оид тартиб учун: تَعَلُّمُ الْهُجَاءِ قَبْلَ تَعَلُّمِ الْخَطِّ : Ҳарфлаб ўқишни ўрганиш хат(ёзув)ни ўрганишдан олдиндир. Қуйидаги оятларнинг барчаси ҳам вақт жиҳатидан олдинликка ишора қилади: مَا آَمَنَتْ قَبْلَهُمْ مِنْ قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَاهَا أَفَهُمْ يُؤْمِنُونَ : Улардан олдин Биз ҳалок қилган бирор шаҳар аҳолиси иймон келтирмаган эди. Энди, улар иймон келтирармидилар? (21/Анбиё 6); وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا : Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг (20/Тоҳо 130); قَالَ عِفْريتٌ مِنَ الْجِنِّ أَنَا آَتِيكَ بِهِ قَبْلَ أَنْ تَقُومَ مِنْ مَقَامِكَ : Жинлардан бир ифрит деди: Сен ўрнингдан туришингдан олдин, уни сенга келтираман, (27/Намл 39); وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ : Мўминлар олдин ўзларига китоб берилганлар каби бўлмасинлар (57/Ҳадид 16).
قُبُل ва دُبُر : Икки аврат жойидан киноядир. إِقْبَال , худди اِسْتِقْبَال каби олдинга юзланиш маъносидадир. فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ : Бир-бирларига юзланиб сўрашадилар (37/Соффат 50); وَأَقْبَلُوا عَلَيْهِمْ : Уларга томон юзландилар (12/Юсуф 71); فَأَقْبَلَتِ امْرَأَتُهُ فِي صَرَّةٍ : Хотини қичқирганча юзланди (51/Зориёт 29); قَابِل : Қудуқдан чиққан челакни қарши олиб оладиган киши. قَابِلَة /Доя: Туғилиш пайтида чақалоқни қарши олиб оладиган/ушлайдиган киши.
قَبِلْتُ عُذْرَهُ وَتَوْبَتَهُ وَغَيْرَهُ : Унинг узрини, тавбасини ва ҳоказоларини қабул қилдим. تَقَبَّلْتُهُ шакли ҳам худди шу маънодадир: وَلَا يُقْبَلُ مِنْهَا عَدْلٌ : Ундан фидя қабул қилинмас (2/Бақара 123); وَقَابِلِ التَّوْبِ : Тавбани қабул этувчи (40/Ғофир 3); وَهُوَ الَّذِي يَقْبَلُ التَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ : Бандаларидан тавбани қабул қиладиган — У Зотдир (42/Шуро 25). تَقَبُّل : Ҳадя ва шунга ўхшаш нарсаларни, савобни тақозо этадиган тарзда бирор нарсани қабул қилишдир. Аллоҳ буюради: أُولَئِكَ الَّذِينَ نَتَقَبَّلُ عَنْهُمْ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا : Улар шундай зотлардирки, қилган амалларининг энг яхшисини улардан қабул қиламиз (46/Аҳқоф 16). إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ : Аллоҳ фақат тақводорлардан қабул қилади (5/Моида 27) ояти, ҳар қандай ибодатнинг эмас, балки фақат маълум ҳолатлардаги ибодатларнинг қабул қилинишига ишорадир. Аллоҳ буюради: رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّرًا فَتَقَبَّلْ مِنِّي : Роббим, қорнимдагини ҳар қандай боғлиқликдан озод қилинган ҳолда Сенга атадим, мендан қабул эт (3/Оли Имрон 35).
Кафолатга ҳам قُبَالَة дейилади; чунки кафолат энг мустаҳкам қабулдир. فَتَقَبَّلْ مِنِّي : Мендан қабул эт (3/Оли Имрон 35) оят ибораси, кафолат маъноси эътиборидандир. Ёзилган шартномага ҳам قُبَالَة дейилади. Баъзиларга кўра فَتَقَبَّلَهَا (3/Оли Имрон 37) сўзи; Уни қабул қилди, унга рози бўлди маъносидадир. Бошқа баъзиларга кўра эса маъноси шундай: Уни ўз зиммасига олди. Аллоҳ таоло буюради: аслида сен Менга энг катта кафолатни юкладинг. Аллоҳ таолонинг; فَتَقَبَّلَهَا رَبُّهَا بِقَبُولٍ حَسَنٍ : Унинг Робби гўзал бир қабул билан уни қабул қилди (3/Оли Имрон 37) оятида, بِتَقَبُّلٍ эмас, балки بِقَبُولٍ тарзида буюриши; қуйидаги икки нарсани бир вақтда ифодалаши учундир: Қабул борасида юксалиш маъносини англатувчи تَقَبُّل ва рози бўлиш ҳамда мукофот бериш маъноларини англатувчи قَبُول .
قَبُول сўзининг; فُلاَنٌ عَلَيْهِ قَبُولٌ : Фалончининг устида қабул бор; яъни, кўрган ҳар бир киши уни севади, сўзидан келиб чиққани айтилади.
Баъзиларга кўра; وَحَشَرْنَا عَلَيْهِمْ كُلَّ شَيْءٍ قُبُلًا : Ҳар бир нарсани қаршиларига жамласак эди (6/Анъом 111) оятида келган قُبُل сўзи, قَابِل сўзининг кўплигидир ва "Ҳар бир нарсани уларнинг ҳисларига қарши жамласак эди" маъносидадир. Мужоҳид ҳам قُبُلًا сўзини; "Гуруҳ-гуруҳ", деб тафсир қилган. Бунга кўра قُبُل сўзи قَبِيل сўзининг кўплиги бўлади. Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: أَوْ يَأْتِيَهُمُ الْعَذَابُ قُبُلًا : Ёки азобнинг уларнинг қаршисига келишидир (18/Каҳф 55). Бу оятни; قِبَلاً тарзида ўқийдиганларга кўра унинг маъноси; "Азобнинг уларнинг қаршисига очиқ бир тарзда келишидир" бўлади.
قَبِيل сўзи, قَبِيلَة сўзининг кўплигидир. Бу эса бир-бирларига юзланган тўпланган жамоатдир. Аллоҳ буюради: وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا : Бир-бирингизни танишингиз учун сизларни халқлар ва қабилаларга ажратдик (49/Ҳужурот 13); وَالْمَلَائِكَةِ قَبِيلًا (17/Исро 92); яъни, фаришталарни гуруҳ-гуруҳ келтиришинг керак. Баъзиларга кўра эса; фаришталарни кафил сифатида келтиришинг керак. قَبِيلًا сўзи бу маъноси билан қуйидаги сўздан келиб чиққан бўлади: قَبِلْتُ فُلاَنًا وَتَقَبَّلْتُ بِهِ : Фалон кишига кафил бўлдим. Бошқа баъзиларга кўра эса قَبِيلًا сўзи, مُقَابَلَةً маъносидадир.
Айтилишича; فُلاَنٌ لاَ يَعْرِفُ قَبِيلاً مِنْ دَبِيرٍ ; яъни фалон киши, аёл йигириб олдинга олганини ҳам, орқага қолдирганини ҳам билмайди. مُقَابَلَة ва تَقَابُل : Кишиларнинг бевосита, ёки ёрдам бериб, ёки саъй-ҳаракат сарфлаб ёхуд муҳаббат билан бир-бирларига юзланишларидир. Аллоҳ буюради: مُتَّكِئِينَ عَلَيْهَا مُتَقَابِلِينَ : Рўбарў ҳолда бу тахтларга ястаниб ўтирадилар (56/Воқеа 16); إِخْوَانًا عَلَى سُرُرٍ مُتَقَابِلِينَ : Биродарларча сўрилар устида бир-бирларига рўбарўдирлар (15/Ҳижр 47).
لِي قِبَلَ فُلاَنٍ كَذَا сўзи, لِي عِنْدَ فُلاَنٍ كَذَا : Фалон кишининг ҳузурида фалон нарсам бор, сўзи кабидир. Аллоҳ буюради: وَجَاءَ فِرْعَوْنُ وَمَنْ قِبَلَهُ وَالْمُؤْتَفِكَاتُ بِالْخَاطِئَةِ : Фиръавн, унинг ёнидагилар ва ер билан яксон бўлган шаҳарлар гуноҳ иш қилган эдилар (69/Ҳаққо 9); فَمَالِ الَّذِينَ كَفَرُوا قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ : Куфр келтирганларга нима бўлдики, сен томон шошилмоқдалар (70/Маъориж 36).
Бу сўз, мукобалага; яъни қаршилик кўрсатишга куч етказиш маъносида истиора қилинади. Дейилади: لاَ قِبَلَ لِي بِكَذَا ; яъни, бу нарсага қарши турадиган имконим йўқ. Аллоҳ буюради: فَلَنَأْتِيَنَّهُمْ بِجُنُودٍ لَا قِبَلَ لَهُمْ بِهَا (27 /Намл 37); яъни, асло қарши тура олмайдиган ва даф эта олмайдиган бир қўшин билан устиларига келамиз. قِبْلَة сўзининг асл маъноси, рўбарўдаги нарсанинг ҳолатини билдирувчи исмдир; худди جِلْسَة ва قِعْدَة (бир хил ўтириш тарзи) сўзлари каби. Урфда эса, намозда рўбарў бўлинадиган ва юзланиладиган жойнинг номи бўлган: فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا : Сени рози бўладиган бир қиблага ўгирамиз (2/Бақара 144).
قَبُول : Сабо шамоли. Унинг шундай номланиши, қиблага юзланиши сабаблидир. قَبِيلَةُ الرَّأْسِ : Бош суяги. شَاةٌ مُقَابَلَةٌ : Қулоқлари олд томонидан кесилган қўй. قِبَالُ النَّعْلِ : Оёқ кийими боғичи. قَدْ قَابَلْتُهَا : Оёқ кийимига боғич тақдим. قَبَل : Оёқлар орасининг очилиши. قُبْلَة : Сеҳргар инсонни бошқа бировнинг юзига қаратиб буради деб ишонадиган бир мунчоқдир. قُبْلَة (Бўса) шу маънодан келади; кўплиги قُبَل тарзида келади. قَبَّلْتُهُ تَقْبِيلاً : Уни ўпдим.