ق ت ل
Қ-т-л
قَتْل сўзининг асл маъноси, худди مَوْت каби, жасаддан руҳнинг чиқишидир. Аммо буни амалга оширувчининг феъли эътиборга олинганда قَتْل ; ҳаётнинг йўқолиши эътиборга олинганда эса مَوْت дейилади. Аллоҳ буюради: أَفَإِنْ مَاتَ أَوْ قُتِلَ انْقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ : Энди у ўлса ёки ўлдирилса, сизлар орқангизга қайтиб кетасизми? (3/Оли Имрон 144); فَلَمْ تَقْتُلُوهُمْ وَلَكِنَّ اللَّهَ قَتَلَهُمْ : Уларни сиз ўлдирмадингиз, балки уларни Аллоҳ ўлдирди (8/Анфол 17); قُتِلَ الْإِنْسَانُ مَا أَكْفَرَهُ : Жони чиқсин ўша инсоннинг, нақадар ҳам ношукур! (80/Абаса 17).
قُتِلَ الْخَرَّاصُونَ : Ҳалок бўлсин ўша ашаддий ёлғончилар! (51/Зориёт 10). Баъзиларга кўра, оятда келган قُتِل лафзи, тилга олинганларга қарата айтилган қарғишдир. Унинг Аллоҳдан бўлиши, ўлимни юзага келтириши маъносидадир. فَاقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ : Ўзингизни ўлдиринглар (2/Бақара 54). Баъзиларга кўра, бу оят иборасининг маъноси шудир: “Бир қисмингиз бир қисмингизни ўлдирсин.” Бошқа баъзиларга кўра эса, нафсларни ўлдиришдан мақсад — шаҳватларни бартараф этишдир. Бу маънодан муболаға йўли билан қуйидаги сўзлар истиора қилинган: قَتَلْتُ الْخَمْرَ بِالْمَاءِ : Шаробни сув билан ўлдирдим; бу сўзни шаробга сув қўшганингда айтасан. Кимнидир хор қилганингда ҳам шундай дейсан: قَتَلْتُ فُلاَنًا وَقَتَّلْتُهُ : Фалон кишини ўлдирдим/уни хор қилдим. Шоир эса шундай дейди:
كَأَنَّ عَيْنَيَّ فِي غَرْبَىْ مُقَتَّلةٍ -362
362- Худди икки кўзим, бўйсундирилган/ўргатилган туянинг устидаги сув билан тўла иккита катта челакнинг ичидадир.
قَتَلْتُ كَذَا عِلْمًا : Фалон нарсани илм жиҳатидан ўлдирдим/уни аниқ билдим. Аллоҳ буюради: وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا : Уни аниқ ўлдирмадилар (4/Нисо 157); яъни улар унинг хочга осилганини аниқ билмадилар. مُقَاتَلَة : Жанг қилмоқ, жанг қилишга уринмоқ: وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ : Фитна қолмай, дин ҳам Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар (2/Бақара 193); وَلَئِنْ قُوتِلُوا لَا يَنْصُرُونَهُمْ : Уларга қарши жанг қилинса ўзларига ёрдам бермайдилар (59/Ҳашр 12); قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُمْ : Эй мўминлар, энг яқинингиздаги кофирлар билан жанг қилинглар (9/Тавба 123). وَمَنْ يُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَيُقْتَلْ أَوْ يَغْلِبْ فَسَوْفَ نُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا : Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қозонса, биз унга улкан мукофот берамиз (4/Нисо 74).
Баъзиларга кўра, قِتْل сўзи ҳам душман, ҳам тенг/ўхшаш маъноларида келади. Асли эса مُقَاتِل дир. Баъзиларга кўра, قَاتَلَهُمُ اللَّهُ (9/Тавба 30) оят иборасининг маъноси: “Аллоҳ уларни лаънатласин.”; баъзиларга кўра эса: “Аллоҳ уларнинг жонларини олсин.” демакдир. Аммо саҳиҳ бўлгани, сўз юритилаётган калиманинг муфоала маъносида бўлишидир. Бунга кўра унинг маъноси шундай бўлади: “Аллоҳ билан жанг қилишга журъат этадиган даражага етдилар.” Зеро, Аллоҳ билан жанг қилишга уринган — ўлдирилган; Унга ғолиб келишга уринган эса — мағлуб бўлган демакдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ буюради: وَإِنَّ جُنْدَنَا لَهُمُ الْغَالِبُونَ : Албатта, бизнинг лашкаримиз — улар ғолибдирлар (37/Соффат 173).
وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ مِنْ إِمْلَاقٍ : Камбағалликдан қўрқиб фарзандларингизни ўлдирманглар (6/Анъом 151). Баъзиларга кўра, бу оят қиз болаларни тириклай кўмишдан; бошқа баъзиларга кўра эса, азл [манийни фаржнинг ташқарисига оқизиш] ва уни бошқа жойга қўйиш йўли билан уруғни/наслни зое қилишдан қайтаради. Яна бошқаларга кўра эса, оят болаларни ўзларини илмдан ва абадий ҳаёт учун зарур ишларни қилишдан тўсадиган нарсалар билан машғул бўлишдан қайтаради. Зеро, жоҳил ва охиратга нисбатан ғафлатда бўлганлар ўлик ҳукмидадирлар. Кўрмайсанми, Аллоҳ уларни қуйидаги сўзида ўликлар деб таърифлаган: أَمْوَاتٌ غَيْرُ أَحْيَاءٍ : Улар тирик эмас, ўликдирлар (16/Наҳл 21). Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ : Ўзингизни ўлдирманглар (4/Нисо 29). Аллоҳ таолонинг шундай деганини ҳам кўрмайсанми?: وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ عُدْوَانًا وَظُلْمًا فَسَوْفَ نُصْلِيهِ نَارًا : Ким буни адоват ва зулм билан қилса, биз уни оловга киритамиз (4/Нисо 30). يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ وَمَنْ قَتَلَهُ مِنْكُمْ مُتَعَمِّدًا فَجَزَاءٌ مِثْلُ مَا قَتَلَ مِنَ النَّعَمِ : Эй иймон келтирганлар, эҳромда бўлган ҳолингизда овни ўлдирманглар. Сизлардан кимда-ким уни қасддан ўлдирса, унинг жазоси, хонаки ҳайвонлардан ўлдирганининг мислидир (5/Моида 95). Аллоҳ таоло бу оятда ذَبْح ва ذَكَاة лафзларини эмас, قَتْل лафзини зикр қилди; чунки бу лафзларнинг энг умумий маънолиси бўлган قَتْل сўзи, барча кўринишлари билан ов ҳайвонининг ҳаётига чек қўйиш ҳаром эканига ишорадир.
أَقْتَلْتُ فُلاَنًا : Фалон кишини ўлимга дучор қилдим. اِقْتَتَلَهُ الْعِشْقُ وَالْجِنُّ : Уни ишқ ва жинлар ўлдирди. Бу сўз шакли фақат шу икки лафз билан келади.
اِقْتِتَال сўзи ҳам худди مُقَاتَلَة сўзи кабидир: وَإِنْ طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا : Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар уларнинг ўртасини ислоҳ қилинглар (49/Ҳужурот 9).