ق د ر
Қ-д-р
قُدْرَة : Бу сўз билан инсон сифатланганда, у киши ўзи орқали бирон нарсани қилишга куч етказадиган ўзидаги ҳолатнинг номи бўлади. У билан Аллоҳ сифатланганда эса, Ундан ожизликни инкор қилиш маъносида бўлади. Аллоҳдан бошқасини, гарчи лафзан айтилса ҳам, маънан мутлақ қудрат билан сифатлаш мумкин эмас. Аллоҳдан бошқаси учун шундай дейилиши керак: قَادِرٌ عَلَى كَذَا : Фалон нарсага куч етказади. Агар унинг ҳақида; هُوَ قَادِرٌ : У қодирдир, дейилса, бу чекланган куч маъносида бўлади. Мана шунинг учун Аллоҳдан бошқаси, агар бир жиҳатдан қудрат билан сифатланса, албатта бошқа бир жиҳатдан ожизлик билан сифатланиши мумкин бўлади. Ҳар жиҳатдан ожизлик инкор қилинадиган зот фақат Аллоҳдир.
قَدِير : Ҳикмат тақозо этган ўлчовда, ундан на ортиқ на кам қилиб хоҳлаганини қиладиган зотдир. Шунинг учун бу сўз билан Аллоҳдан бошқасини сифатлаш саҳиҳ эмас. Аллоҳ буюради: إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ : Ҳеч шубҳа йўқ, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етгувчидир (2/Бақара 20). مُقْتَدِر сўзи, قَدِير сўзи билан яқин маънолидир: عِنْدَ مَلِيكٍ مُقْتَدِرٍ : Қудратли подшоҳ ҳузуридадирлар (54/Қамар 55). Аммо баъзан бу сўз билан инсон ҳам сифатланади. Аллоҳ учун ишлатилганда “ قَدِير /кучи етгувчи”; инсон учун ишлатилганда эса; “куч эгаллашга ҳаракат қилувчи” маъносидадир. قَدَرْتُ عَلَى كَذَا : Фалон нарсага куч етказишга ҳаракат қилдим, дейилади. Аллоҳ буюради: لَا يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِمَّا كَسَبُوا : Улар ишлаб топганларидан ҳеч нарсага кучлари етмайди (2/Бақара 264).
قَدَر ва تَقْدِير : Бир нарсанинг миқдорини кўрсатишдир. قَدَرْتُهُ وَقَدَّرْتُهُ : Унинг миқдорини белгиладим. Шадда билан قَدَّرَهُ : Унга куч берди. Дейилади: قَدَّرَنِيَ اللهُ عَلَى كَذَا وَقَوَّانِي عَلَيْهِ : Аллоҳ фалон ишни қилиш борасида менга куч ва қувват берди. Аллоҳ таолонинг нарсаларни тақдир қилиши икки хилдир:
1- Аллоҳ таолонинг куч бериши.
2- Аллоҳ таолонинг ҳикмати тақозосига кўра кучни маълум бир миқдор ва маълум бир шаклда пайдо қилишидир. Зеро Аллоҳ қиладиган ишлар икки қисмга бўлинади:
Уларнинг бир қисмини Аллоҳ феълан яратгандир. Бунинг маъноси, Аллоҳ бир нарсани бир лаҳзада, тўлиқ ҳолда йўқдан бор қилишидир. Аллоҳ хоҳлаб уни йўқ қилгунига қадар ёки осмонлар ва улардаги нарсалар каби, уни ўзгартиргунига қадар у нарсада на ортиқлик на камлик юзага келади.
Аллоҳ уларнинг бир қисмининг аслларини феълан, жузъларини эса қувва ҳолида яратгандир. Аллоҳ бундай нарсаларни шундай тартибга солганки, Унинг тақдир қилганидан бошқа нарса уларда содир бўлмайди. Масалан; Аллоҳ таоло данакдан олма ва зайтун эмас, хурмо дарахтининг ўсиб чиқишини; инсон манийсидан ҳам бошқа ҳайвонлар эмас, яна инсоннинг вужудга келишини тақдир қилгандир.
Шундай экан, Аллоҳнинг тақдири икки хилда бўлади:
Бири, Аллоҳ таолонинг бир нарсанинг бўлиши ёки бўлмаслигига ҳукм қилишидир. Бу эса ё зарурат ё имконият йўли билан бўлади. Ушбу оят шу маънодадир: قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا : Аллоҳ ҳар нарса учун бир ўлчов қўйгандир (65/Талоқ 3).
Иккинчиси, бир нарсани қилишга куч етказишни бахш этиш билан бўлади. فَقَدَرْنَا فَنِعْمَ الْقَادِرُونَ : Бунга Биз қодирмиз; Биз нақадар яхши қодир Зотмиз! (77/Мурсалот 23) ояти, Аллоҳ берган ҳар бир ҳукмнинг гўзал эканига ишора қилади. Бу оят қуйидаги оят билан бир хил маънода ҳам бўлиши мумкин: قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا : Аллоҳ ҳар нарса учун бир ўлчов қўйгандир (65/Талоқ 3).
Биз кўриб чиқаётган оят; فَقَدَّرْنَا шаклида шадда билан ҳам ўқилган. Бу шаклда ҳам худди шу маънодадир ёки “куч бериш” маъносида бўлади. نَحْنُ قَدَّرْنَا بَيْنَكُمُ الْمَوْتَ : Орангизда ўлимни тақдир қилган Бизмиз (56/Воқеа 60) ояти, тақдир қилувчи Аллоҳ бўлиши жиҳатидан ўлим бир ҳикматга асосланганига ва бунинг, мажусийларнинг; “Аллоҳ яратади, лекин Иблис ўлдиради” шаклидаги даъволари каби эмаслигига ишорадир.
إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ : Биз Қуръонни Қадр кечасида нозил қилдик (97/Қадр 1) ва бошқалар. Яъни, Аллоҳ айрим махсус ишлар учун тақдир қилган/тайёрлаган кечада. إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ : Биз ҳар бир нарсани бир ўлчов билан яратдик (54/Қамар 49); وَاللَّهُ يُقَدِّرُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ عَلِمَ أَنْ لَنْ تُحْصُوهُ فَتَابَ عَلَيْكُمْ : Кеча ва кундузни ўлчаб белгилайдиган фақат Аллоҳдир. У сизнинг буни санай олмаслигингизни билгани учун, сизни кечирди (73/Муззаммил 20) ояти, кечанинг кундузни, кундузнинг эса кечани ўраб олишига, ҳеч ким уларнинг бу лаҳзаларини билишига ва маълум бир вақт оралиғида улардаги ибодат ҳаққини тўлиқ адо этишига имкон йўқлигига ишорадир.
مِنْ نُطْفَةٍ خَلَقَهُ فَقَدَّرَهُ : Бир нутфадан уни яратди ва унга шакл берди (80/Абаса 19) ояти, Аллоҳ нутфада қувва ҳолида яратган ва босқичма-босқич шаклланиб борлиқ оламига чиқадиган нарсага ишора қилади. وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ قَدَرًا مَقْدُورًا : Аллоҳнинг амри, тақдир қилинган бир қадардир (33/Аҳзоб 38). قَدَرًا сўзи, илоҳий амр ва лавҳул-маҳфуздаги ёзувнинг ҳукмга боғлаган ҳамда Пайғамбар (сав) ушбу ҳадиси билан ишора қилган нарсага ишорадир: فَرَغَ رَبُّكُمْ مِنَ الْخَلْقِ وَالْخُلْقِ وَاْلأَجَلِ وَالرِّزْقِ : Роббингиз яратиш, ахлоқ, ажал ва ризқни якунлади. مَقْدُورًا сўзи эса, тақдир қилинган нарсанинг босқичма-босқич вужудга келишига ишорадир. Ушбу оят билан ишора қилинган нарса ҳам будир: كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ : У ҳар куни янги бир ишдадир (55/Ар-Роҳман 29). Ушбу оят ҳам шу маънодадир: وَمَا نُنَزِّلُهُ إِلَّا بِقَدَرٍ مَعْلُومٍ : Биз уни фақат маълум бир ўлчов билан туширамиз (15/Ҳижр 21).
Абул-Ҳасан шундай деган: خُذْْهُ بِقَدَرِ كَذَا وَبِقَدْرِ كَذَا : Уни фалон миқдорда ол. فُلاَنٌ يُخَاصِمُ بِقَدَرٍ وَقَدْرٍ : Фалон киши ўлчов билан баҳслашмоқда. عَلَى الْمُوسِعِ قَدَرُهُ وَعَلَى الْمُقْتِرِ قَدَرُهُ : Бой одам ҳолига яраша, камбағал ҳам ҳолига яраша берсин (2/Бақара 236); яъни уларнинг ҳар бирининг ҳолига мувофиқ бир тарзда белгиланган ҳолда. وَالَّذِي قَدَّرَ فَهَدَى : Тақдир қилиб тўғри йўлни кўрсатган Зот Удир (87/Аълаа 3); яъни ҳар бир нарсага унинг манфаати бўлган нарсани берган ва уни, хоҳ мажбурий равишда хоҳ таълим бериш йўли билан нажоти бўлган нарсага йўналтиргандир. Бу маънода Аллоҳ буюради: قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَى : Мусо: Бизнинг Роббимиз ҳар нарсага яратилишини берган, сўнг тўғри йўлни кўрсатган Зотдир, деди (20/Тоҳо 50).
Инсондан келиб чиқадиган тақдир ҳам икки хилда бўлади:
1- Ақл нуқтаи назаридан ишни тафаккур қилиш ва ишни унинг устига бино қилишдир, бу эса мақтовга сазовордир.
2- Ишнинг истак ва шаҳватга кўра қилинишидир, бу эса қораланади. Ушбу оятда ифодаланганидек: إِنَّهُ فَكَّرَ وَقَدَّرَ * فَقُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ : У ўйлади, ўлчади чамалади * Жони чиққур, қандай ҳам ўлчаб чамалади (74/Муддассир 18-19).
قُدْرَة ва مَقْدُور сўзлари, истиора йўли билан ҳолат ва бойлик маъноларида ишлатилади. قَدَر : Бирон нарса учун белгиланган вақт ва макон. Аллоҳ буюради: إِلَى قَدَرٍ مَعْلُومٍ : Маълум бир муддатгача (77/Мурсалот 22); أَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَسَالَتْ أَوْدِيَةٌ بِقَدَرِهَا : Аллоҳ осмондан бир сув туширди, шунда водийлар ўз миқдорича тошиб оқди (13/Раъд 17); яъни уни ўз ичига олиш учун белгиланган жой миқдорича. Оят, بِقَدْرِهَا шаклида ҳам ўқилган. Яъни тақдир қилинган ўлчовда. وَغَدَوْا عَلَى حَرْدٍ قَادِرِينَ : Камбағалларни тўса олишлари фикри билан эрталабдан кетдилар (68/Қалам 25); яъни қасд қилиб; яъни ўзлари тақдир қилган бир вақтни белгилаб. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: فَالْتَقَى الْمَاءُ عَلَى أَمْرٍ قَدْ قُدِرَ : Сув, тақдир қилинган бир иш устида учрашди (54/Қамар 12).
قَدَرْتُ عَلَيْهِ الشَّيْءَ : Унга бир нарсани тор қилдим. Ҳисобсиз деб сифатланадиган нарсанинг аксича, гўё уни маълум бир миқдорда ушлаб турганга ўхшайсан. Аллоҳ буюради: وَمَنْ قُدِرَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ (65/Талоқ 7); яъни, ризқи ўзига торайтирилган киши. أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّ اللَّهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ وَيَقْدِرُ : Кўрмадиларми, Аллоҳ хоҳлаганига ризқни кенгайтиради-ю, торайтиради ҳам (30/Рум 37); فَظَنَّ أَنْ لَنْ نَقْدِرَ عَلَيْهِ (21/Анбиё 87); яъни, уни қийинчиликка солмаймиз деб гумон қилган эди. Бу оят; لَنْ نُقَدِّرَ عَلَيْهِ шаклида ҳам ўқилган. Шу маънодан; أَقْدَر ; яъни калта бўйинли, сўзи ясалган.
فَرَسٌ أَقْدَرُ : Орқа оёқ туёқларини олдинги оёқ туёқлари теккан жойга қўядиган от. وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ : Аллоҳни лойиқ равишда қадрлай олмадилар (6/Анъом 91); яъни, Аллоҳнинг моҳиятини/ҳақиқатини била олмадилар. Бу оят шунга эътибор қаратмоқда: Бундай сифатга эга бўлган Аллоҳнинг моҳиятини қандай идрок эта олсинлар! Аллоҳ таоло васф қилинган сифат шудир: وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ : Қиёмат кунида бутун Ер юзи Унинг сиқимидадир (39/Зумар 67). أَنِ اعْمَلْ سَابِغَاتٍ وَقَدِّرْ فِي السَّرْدِ : Кенг совутлар ясагин, тўқишини ўлчовли қил (34/Сабаъ 11); яъни мустаҳкам қил. فَإِنَّا عَلَيْهِمْ مُقْتَدِرُونَ : Албатта, Биз уларга қодир Зотмиз (43/Зухруф 42).
مِقْدَارُ الشَّيْءِ (Бир нарсанинг миқдори), у нарса учун ёки унинг сабабли белгиланган вақт ёки замон ёки шунга ўхшаш нарсалардир: تَعْرُجُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ إِلَيْهِ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ : Фаришталар ва Руҳ, миқдори эллик минг йил бўлган бир кунда Унга кўтариладилар (70/Маъориж 4).
لِئَلَّا يَعْلَمَ أَهْلُ الْكِتَابِ أَلَّا يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِنْ فَضْلِ اللَّهِ : Аҳли китоб билсинларки, улар Аллоҳнинг фазлидан ҳеч нарсага эга бўла олмайдилар (57/Ҳадид 29) ояти ҳақида айтиладиган гап таъвил мавзусига тегишлидир.
قِدْر /Қозон: Ичида гўшт пишириладиган нарсанинг номидир: وَقُدُورٍ رَاسِيَاتٍ : Мустаҳкам қозонлар (34/Сабаъ 13). قَدَرْتُ اللَّّحْمَ : Гўштни қозонда пиширдим. قَدِير : Қозонда пиширилгандир. قُدَار : Сўйилиб пиширилгандир. Шоир шундай дейди:
ضَرْبَ القُدارِ نَقِيعَةَ القُدَّامِ -364
364- Қассобнинг, келган меҳмонларга икром қилинадиган туяни сўйгани каби.