ق ذ ف
Қ-з-ф
قَذْف : Узоққа отмоқ. Бу сўздаги узоқлик маъноси нуқтаи назаридан шундай дейилган: مَنْزِلٌ قَذَفٌ وَقَذِيفٌ : Узоқ уй. بَلْدَةٌ قَذُوفٌ Узоқ шаҳар. فَاقْذِفِيهِ فِي الْيَمِّ (20/Тоҳо 39); яъни уни денгизга ташла. وَقَذَفَ فِي قُلُوبِهِمُ الرُّعْبَ : Аллоҳ уларнинг қалбларига қўрқув солди (33/Аҳзоб 26); بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ : Йўқ, биз ҳақни ботил устига ташлаймиз, у эса унинг миясини эзиб ташлайди (21/Анбиё 18); قُلْ إِنَّ رَبِّي يَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَّامُ الْغُيُوبِ : Айтинг: Роббим ҳақни, (истаган бандасининг қалбига) ташлайди. У Зот ғайбларни жуда яхши билувчидир (34/Сабаъ 48); وَيُقْذَفُونَ مِنْ كُلِّ جَانِبٍ * دُحُورًا وَلَهُمْ عَذَابٌ وَاصِبٌ : Ҳар томондан қувилиб ташланадилар. Уларга доимий азоб бордир (37/Соффат 8-9). رَمْي сўзи сўкиш ва айблаш учун истиора қилинганидек, قَذْف ҳам истиора қилинган.

