ق ف ل
Қ-ф-л
قُفْل сўзи биз биладиган қулф деганидир, кўплиги эса أَقْفَال шаклидадир. Шу маънода أَقْفَلْتُ الْبَابَ эшикни қулфладим дейилади. Бу ўзак инсоннинг бирон ишни бажаришига тўсқинлик қиладиган ҳар бир нарса учун ҳам ишлатилади. Масалан: فُلاَنٌ مُقْفَلٌ عَنْ كَذَا Фалончи одам ушбу ишни қилишдан тўхтатилди дейилади. Аллоҳ таоло буюради: أَفَلاَ يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا Ахир, улар Қуръон оятлари ҳақида фикр юритмайдиларми?! Ёки, қалбларида қулфлари борми?! (47/Муҳаммад 24).
Хасис одам учун қўллари қулфланган маъносида مُقْفَلُ الْيَدَيْنِ дейилади. Худди шунингдек, унга қўллари боғланган маъносида مَغْلُولُ الْيَدَيْنِ дейилгани каби.
قُفُول сўзи эса сафардан қайтишни ифодалайди. قَافِلَة эса сафардан қайтаётган жамоа деганидир.
قَفِيل бирон нарсанинг қуруғи деганидир. Бу — ё қуриб бир-бирига қулфлангани, ёки қулфлангандек қотиб қолгани эътиборга олиниб берилган исмдир. Шунинг учун قَفَلَ النَّبَاتُ Ўсимлик ёпилди дейилади; эркак ҳайвон ҳаддан ташқари қўзғалишдан қулфланиб, бирон нарса қила олмайдиган даражада заифлашганда قَفَلَ الْفَحْلُ эркак ҳайвон қулфланди дейилади.