ج ب ل
Ж-б-л
جَبَل : Сўзи тоғ деганидир, кўплиги أَجْبَال ва جِبَال шаклидадир. Аллоҳ буюради: أَلَمْ نَجْعَلِ اْلأَرْضَ مِهَاداً وَالْجِبَالَ أَوْتَاداً Ерни бешик, тоғларни эса унга қозиқ қилиб қўймадикми? (78/Набаъ 6-7); وَالْجِبَالَ أَرْسَاهَا Тоғларни эса мустаҳкам ўрнаштирди (79/Нозиот 32); وَيُنَزِّلُ مِنَ السَّمَاءِ مِنْ جِبَالٍ فِيهَا مِنْ بَرَدٍ Яна Аллоҳ осмондан тоғлар каби дўл юкланган булутларни туширади (24/Нур 43); وَمِنَ الْجِبَالِ جُدَدٌ بِيضٌ وَحُمْرٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهَا Тоғлардан оқ, қизил, тим қора — турли рангдаги йўллар, сўқмоқлар пайдо қилдик (35/Фотир 27); وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْجِبَالِ فَقُلْ يَنْسِفُهَا رَبِّي نَسْفاً Сиздан тоғлар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: Роббим уларни майдалаб, қум каби сочиб ташлайди (20/Тоҳо 105); وَتَنْحِتُونَ مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتاً فَارِهِينَ Тоғларни моҳирлик билан ўйиб, кўркам кўшклар қурмоқдасизми? (26/Шуъаро 149).
Бу сўз ўз маънолари асос қилиб олиниб, истиора йўли билан ҳам ишлатилган ва шу жиҳатдан ундан бир қанча сўзлар ясалган. Масалан, فُلاَنٌ جَبَل деганда, тоғнинг қимирламаслик маъноси ўлчов қилиб олиниб, фалон одам тоғдек; уни ҳеч нарса тебрата олмайди, дейилган.
جَبَلَهُ اللهُ عَلََى كَذَا (Аллоҳ уни шундай яратган) ибораси кишининг ўзига хос табиатига, ўзгартирмоқчи бўлинса ҳам ўзгартириб бўлмайдиган тузилишига ишорадир. فُلاَنٌ ذُو جِبِلَّةٍ ибораси эса бақувват гавдали (йўғон танли) киши деганидир. وثَوْبٌ جَيِّدُ الْجِبْلَة، сўзи эса чиройли тикилган кийим маъносини англатади.
Катталик маъноси эътиборга олиниб, катта жамоага ҳам جِبْل дейилган. Аллоҳ буюради: وَلَقَدْ أَضَلَّ مِنْكُمْ جِبِلاًّ كَثِيراً Дарҳақиқат, у сизлардан кўплаб авлодларни йўлдан оздирди, (36/Ёсин 62); яъни: бир жамоани. Катталикда тоққа ўхшатилиб шундай дейилган. جُبُلاًًّ шаклида, мусаққал қилиб ҳам ўқилган.
Тавваззий бу сўзнинг; جُبْلاً, جَبْلاً, جُبُلاًّ ва جِبِلاًّ шаклларида келишини айтади. Бошқа биров эса, جُبُلاًّ сўзи جِبِلاََّ ’нинг кўплигидир, дейди. Аллоҳ таолонинг: وَاتَّقُوا الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالْجِبِلَّةَ اْلأَوَّلِينَ Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар (26/Шуъаро 184) сўзи ҳам шу маънодадир. Яъни: улар ўзлари бино қилинган ҳоллари ва юришлари учун боғланган йўллари узра яратилганлар. Бунга قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلَى شَاكِلَتِهِ Айтинг: ҳар ким ўз ҳоли ва эътиқодига кўра амал қилади (17/Исро 84) оятида ишора қилинган.
جَبِل қаттиқликда тоғдек бўлди деганидир.