ج ر ي
Ж-р-й
جَرْيُ : тез ўтишдир. Асли, сувнинг ўтиши ёки ўз оқими билан оқиб кетувчи нарса кабидир. Феъли, جَرَى يَجْرِي جِرْيَةً وَجَرْيَانا шаклидадир. Аллоҳ буюради: وَهَذِهِ اْلأَنْهَارُ تَجْرِي مِنْ تَحْتِي Ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар.. (43/Зухруф 51); جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ اْلأَنْهَارُ Остиларидан анҳорлар оқиб турадиган Адн жаннатлари (18/Каҳф 31); وَلِتَجْرِيَ الْفُلْكُ بِأَمْرِهِ Унинг амри ила кемалар сузиб юрсин деб (30/Рум 46); فِيهَا عَيْنٌ جَارِيَةٌ У жойда оқар чашма бордир (88/Ғошия 12); إِنَّا لَمَّا طَغَى الْمَاءُ حَمَلْنَاكُمْ فِي الْجَارِيَةِ Сув туғёнга келган вақтида Биз сизларни сузиб юрувчида кўтардик (69/Ҳаққо 11); яъни: денгизда сузиб юрувчи кемада; кўплиги: جَوَار дир. Аллоҳ буюради: وَلَهُ الْجَوَارِ الْمُنْشَآتُ فِي الْبَحْرِ كَاْلأَعْلامِ Денгизда сузиб юрувчи, тоғлар каби улкан кемалар У Зотникидир (55/Ар-Роҳман 24); وَمِنْ آيَاتِهِ الْجَوَارِ فِي الْبَحْرِ كَالأَعْلامِ Денгизда тоғлар каби сузиб юрувчи кемалар ҳам Унинг аломатларидандир (42/Шуро 32).
Жиғилдонга ҳам جِرِّيَّة деб ном берилади; бу, ёки овқат оқиб келиб энг охирида ўша ерда тўхтагани учун, ёки овқат ўтадиган жой бўлгани учундир. إِجْرِيَّا : инсон унда юрадиган одат (анъана)дир. جَرِيّ эса, ишда вакил ва ваколатли қилинган элчидир; маъно жиҳатидан элчи ва вакил сўзларидан кўра хосроқдир. جَرَيْتُ جَرْيًا Бир ишни юритдим ибораси ҳам шундандир.
Пайғамбарнинг (сав): لاَيَسْتَجْرِيَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ Шайтон сизларни ҳаракатга келтирмасин/юргизмасин. Бу ерда сўзнинг асл маъноси эътиборга олиниб; яъни: Шайтон сизларни жасоратлантириб ўзига боғлаб олмасин ва итоат эттирмасин, дейиш мумкин бўлгани каби, جَرِيّ яъни: элчи ва вакил ўзагидан деб қабул қилиб, шайтоннинг вакиллиги ва элчилигини қабул қилманглар, демоқчи бўлган, деб ҳам айтиш мумкин. Бу эса Аллоҳ таолонинг فَقَاتِلُوا أَوْلِيَاءَ الشَّيْطَانِ Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинглар (4/Нисо 76); إِنَّمَا ذَلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ Албатта, ўша шайтон фақат ўз дўстларини қўрқитади (3/Оли Имрон 175) каби сўзларига ишорадир.