ج ل ل
Ж-л-л
جَلاَلَة қадри юксак бўлиш деганидир. جَلاَل эса, бу борада энг юксак нуқтага етишни ифодалайди. Бу сўз, хусусан, Аллоҳ таолонинг сифати бўлиб келади. Оятда: وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الْجَلالِ وَاْلإِكْرَامِ Фақат улуғлик ва икром эгаси бўлган Роббингизнинг Ўзи боқий қолади (55/Ар-Роҳман 27) дейилган. Бу сифат бошқа ҳеч ким учун ишлатилмайди.
جَلِيل қадри улуғ бўлган деганидир. Унинг Аллоҳга нисбатан сифат сифатида ишлатилиши ё Ўзига далолат қиладиган улуғ мавжудотларни яратгани учун, ёки идрок билан қамраб олинишдан ниҳоятда юксак бўлгани учун, ёхуд сезги аъзолари орқали англанишдан юксак бўлгани учундир. Бу сўз йирик ва қаттиқ жисмлар учун ишлатилади. Сўзнинг мана шу қаттиқлик маъноси эътиборга олиниб, у دَقِيق — ингичка сўзи билан қарши қўйилган.
Бошқа томондан эса, катта кичик билан қарши қўйилган. Шу жиҳатдан جَلِيل ва دَقِيق ҳамда عَظِيم ва صَغِير сўзлари зид маъноли сўзлар сифатида ишлатилади. Шу жиҳатдан туяга جَلِيل, қўйга дақиқ дейиладики, бири иккинчисига қарши қўйилган бўлади. مَا لَهُ جَلِيلٌ وَلاَ دَقِيقٌ На туяси, на қўйи бор ибораси шундан келиб чиққан. Худди шунингдек, مَا أَجَلَّنِي وَلاَ أَدَقَّنِي яъни менга на туя, на қўй берди ибораси ҳам бор. Бундан ташқари, бу ҳар қандай катта ва кичик нарса учун мисол бўлиб қолган.
جُلاَلَة эса, хусусан, йирик гавдали урғочи туя учун ишлатилади. جِلَّة эса, унинг қарисига айтилади. جَلَل ҳар қандай катта нарсадир. جَلَلْتُ كَذَا дейиш, фалон нарсани олдим деганидир. تَجَلَّلْتُ اْلبَقَرَ молларнинг йирикларини олдим маъносини англатади.
جُلَل эса, ушланган мол деганидир. Бу сўз билан қиймати паст нарсалар ҳам ифодаланган. كُلُّ مُصِيبَةٍ بَعْدَهُ جُلَلٌ У воқеа юз бергандан сўнг, барча мусибатлар арзимайди ибораси ҳам шундан олинган.
جِلَل эса, бир нарсанинг кўп қисмидир, جُلُّ الْفَرَس ва جُلُّ الثَّمَن каби. مَجَلَّة эса, саҳифалар ўраладиган муқовадир. Шунингдек, саҳифаларнинг ўзи ҳам مَجَلَّة деб номланган.
جَلْجَلَة эса, товушга тақлиддир ва бу ўзакдан эмас. سَحَابٌ مُجَلْجِلٌ товуш чиқарадиган булутдир. سَحَابٌ مُجَلِّل ибораси эса, шу ўзакдандир. Бунда гўё булут ерни сув ва ўсимлик билан қоплаб безагани баён этилган.