ج س س
Ж-с-с
Аллоҳ буюради: وَلاَ تَجَسَّسُوا Бир-бирингизнинг яширин нарсаларини изламанглар (49/Ҳужурот 12). جَسَّ нинг асли — томирга қўл тегизиб, кишининг томир уришини ушлаб кўриш ва шу орқали унинг соғломми ёки касалми эканини аниқлашга уринишдир. Бу حَسَّ ’дан кўра хосроқдир. Чунки حَسَّ сезги аъзолари билан идрок этиладиган нарсалар воситасида билишдир. جَسَّ эса шу турдаги бирор ҳолатни билишдир. جَسَّ сўзидан جَاسوُس сўзи ясалган.

