ج د د
Ж-д-д
جَدّ : Текис ер бўлакларидир. جَدَّ فِي سَيْرِهِ يَجِدُّ جَدًّا юришдаги жиддийлик ва тезликни билдиради. جَدَّ فِي أَمْرِهِ وأَجَدَّ эса ишида жиддий бўлди, деганидир. جَدَدْتُ اْلأَرْض ерни бўлакларга ажратдим иборасидан келиб чиқиб, мутлақ маънода кесиш учун ҳам ишлатилади. Шу маънода, جَدَدْتُ الثَّوْب дейиладики, у кийимни тўғрилаш учун кесиш деганидир. ثَوْبٌ جَدِيد эса; асл эътибори билан янги кесилган кийим деганидир. Бу маъно янгидан бунёд этилган ҳар бир нарса учун ишлатилади; Аллоҳ буюради: بَلْ هُمْ فِي لَبْسٍ مِنْ خَلْقٍ جَدِيدٍ Йўқ, улар янги яралишдан шубҳададирлар (50/Қоф 15); бу — иккинчи тирилишга ишорадир.
Ишора қилинган нарса эса: أَئِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَاباً ذَلِكَ رَجْعٌ بَعِيدٌ Бизлар ўлиб, тупроққа айланганимизда яна қайта тириламизми?! Бу жуда ақлдан узоқ қайтишдир (50/Қоф 3) оятидир. جَدِيد нинг қаршисига خَلَق қўйилган; зеро جَدِيد билан ҳали янги кесилган кийим маъноси кўзда тутилган. Шунинг учун кеча ва кундузга جَدِيدَان ва أَجَدَّان дейилган.
Аллоҳ буюради: وَمِنَ الْجِبَالِ جُدَدٌ بِيضٌ Ва тоғлардан оқ йўллар пайдо қилдик (35/Фотир 27); оятда келган جُدَد - جُدَّة нинг кўплиги бўлиб, аниқ, чиройли йўл деганидир; кўп қатналадиган, ишлатиладиган йўл маъносидаги طَرِيقٌ مَجْدُودٌ иборасидан олинган.
جَادَّةُ الطَّرِيقِ йўлнинг ўртаси ибораси ҳам шундандир. Қўйнинг جَدُود ва جِدَّاء си эса сути кесилган қўйдир. جُدَّ ثَدْيُ أُمِّهِ онасининг эмчаги қурисин ибораси қоралаш мақсадида ишлатилади. Илоҳий файз ҳам الجَدّ деб номланади; Аллоҳ буюради: وَأَنَّهُ تَعَالَى جَدُّ رَبِّنَا Роббимизнинг улуғворлиги юксакдир (72/Жин 3); яъни: Унинг файзи. Баъзилар эса, азаматидир, дейди. Бу ҳам биринчисига қайтади. Бу сўзнинг Аллоҳ номига нисбат берилиши — уни Унинг мулкига хослаш мақсадидадир. Бошқа томондан, Аллоҳ таолонинг инсонга берган дунёвий насибалари ҳам جَدّ деб аталадики, бу — бахт, толедир. جَدِدْتُ وحُظِظْتُ дейилиши ҳам шундандир.
Пайғамбарнинг (сав): لاَيَنْفَعُ ذَا اْلجَدِّ مِنْكَ اْلجَدُّ /Сенинг ҳузурингда (дунёвий) шарафга эга бўлганнинг шарафи фойда бермайди деган сўзи эса, охиратда Аллоҳ таолонинг мукофотига ота-боболар воситасида эришиб бўлмайди; балки унга фақат Унинг амрига боғланиш билан эришилади, деганидир. Аллоҳ таолонинг: كَانَ يُرِيدُ الْعَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ فِيهَا مَا نَشَاء لِمَنْ نُّرِيدُ Ким тез келиб-кетувчи дунёни истаса, Биз унга шу дунёда Ўзимиз хоҳлаган кимсаларга истаганимизча неъматлардан нақд қилиб берамиз.(17/Исро 18); وَمَنْ أَرَادَ اْلآخِرَةَ وَسَعَى لَهَا سَعْيَهَا وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَئِكَ كَانَ سَعْيُهُم مَشْكُوراً Кимки охират савобини истаса ва мўмин ҳолида саъй-ҳаракати билан унга ҳаракат қилса, бас, ундай зотларнинг саъй-ҳаракатлари мақбулдир, меҳнатларининг мукофотини оладилар (17/Исро 19) оятларида хабар берган нарса ҳам шудир. يَوْمَ لا يَنْفَعُ مَالٌ وَلا بَنُونَ У кунда инсонга на мол-дунё, на фарзандлар фойда бера олади (26/Шуъаро 88) оятида ишора қилинган нарса ҳам бундан бошқаси эмас.
جَدّ : Отанинг отаси ва онанинг отасидир. لاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ ҳадисининг маъноси — ҳеч кимга насаби ва боболиги фойда бера олмайди. Худди يَوْمَ لاَ يَنْفَعُ مَالٌ وَلاَ بَنُونَ У кунда инсонга на мол-дунё, на фарзандлар фойда бермайди (26/Шуъаро 88) оятида ҳеч кимга фарзандлари фойда бера олмаслиги хабар берилгани каби, юқорида келтирилган ҳадисда ҳам боболикнинг фойда бермаслиги ифодаланган.