ج د ث
Ж-д-с
Аллоҳ буюради: يَوْمَ يَخْرُجُونَ مِنَ اْلأَجْدَاثِ سِرَاعاً У кунда улар гўрларидан шошиб-шошиб чиқадилар (70/Маъориж 43); оятида келган أَجْدَاث сўзи جَدَث сўзининг кўплигидир; جَدَث қабр ҳам, جَدَف (қабр) ҳам дейилади. Ёсин сурасида эса: فَإِذَا هُمْ مِنَ اْلأَجْدَاثِ إِلَى رَبِّهِمْ يَنْسِلُونَ Қабрларидан Роббилари томон суғурилиб чиқадилар (36/Ёсин 51) дейилган.

