ص ب غ
С-б-ғ
صَبْغ сўзи صَبَغْتُ феълининг масдаридир. صِبْغ эса مَصْبُوغ /бўялган маъносидадир. صِبْغَةَ اللَّهِ : Аллоҳнинг бўёғи (билан бўялинг) (2/Бақара 138) ояти, Аллоҳ таоло инсонда яратган ақлга ишора қилади. Инсон у билан ҳайвонлардан ажралиб туради; худди фитрат/характер каби. Христианлар, бир боласи дунёга келганда туғилишининг еттинчи кунидан сўнг уни, сибға/илоҳий бўёқ деб даъво қилган чўқинтириш сувига ботирар эдилар. Бунга жавобан Аллоҳ таоло юқоридаги сўзни айтди ва кетидан: وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ صِبْغَةً : Аллоҳнинг бўёғидан кўра гўзалроқ бўёғи бўлган ким бор? (2/Бақара 138) деб буюрди. وَصِبْغٍ لِلْآَكِلِينَ : Ейдиганлар учун бир сибғ/бўёқдир (23/Муъминун 20), яъни улар учун бир нонхурушдир. Бу сўз, اِصْطَبَغْتُ بِالْخَلِّ /Сирка билан бўядим/Сиркага ботирдим иборасидан олингандир.

