ص ط ر | س ط ر
С-т-р | С-т-р
صَطَرَ ва سَطَرَ сўзлари бир хилдир. Аллоҳ буюради: أَمْ عِنْدَهُمْ خَزَائِنُ رَبِّكَ أَمْ هُمُ الْمُسَيْطِرُونَ : Ёки Роббингнинг хазиналари уларнинг ҳузурларидами? Ёки мусайтир уларнинг ўзларими? (52/Тур 37). Оятда келган مُسَيْطِر сўзи مُفَيْعِل вазнида سَطْر ўзагидан келиб чиқади. تَسْطِير: ёзув ёзмоқ. Шунга кўра оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: «Яратилмасдан олдин, ўзлари учун тақдир қилинган нарсанинг ёзиш ишини зиммасига олган ўшаларми?» Бу қуйидаги оятларга ишора қилади: أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِنَّ ذَلِكَ فِي كِتَابٍ إِنَّ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ : Аллоҳ осмон ва Ердаги нарсани билишини билмайсанми? Ҳеч шубҳасиз, булар китобдадир. Дарҳақиқат, булар Аллоҳ учун жуда осондир (22/Ҳаж 70); وَكُلَّ شَيْءٍ أحْصَيْنَاهُ فِي إِمَامٍ مُبِينٍ : Биз ҳар бир нарсани очиқ-ойдин китобда санаб ёзиб қўйганмиз (36/Ёсин 12). لَسْتَ عَلَيْهِمْ بِمُسَيْطِرٍ : Уларнинг устига мусаллат эмассан (88/Ғошия 22); яъни уларнинг келажагини тақдир қилиш ва зиммаларига оладиган нарсаларини белгилаш сенинг вазифанг эмас.
سَيْطَرْتُ ва بَيْطَرْتُ сўзларидан бошқа бу вазнда учинчи сўз йўқ. Бу тушунча سين моддасида ўтди.
سَيْطَرْتُ ва بَيْطَرْتُ сўзларидан бошқа бу вазнда учинчи сўз йўқ. Бу тушунча سين моддасида ўтди.

