ص ف ف
С-ф-ф
صَفّ : Одамлар, дарахтлар ва шунга ўхшаш нарсаларни тўғри бир чизиқ бўйлаб тизишдир. Баъзан бу сўз, Абу Убайда айтганидек, صَافّ /саф тутувчи маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ صَفًّا كَأَنَّهُمْ بُنْيَانٌ مَرْصُوصٌ : Албатта, Аллоҳ Ўзининг йўлида худди жипслашган бинолардек саф тортиб, жанг қиладиган кимсаларни севади (61/Соф 4); فَأَجْمِعُوا كَيْدَكُمْ ثُمَّ ائْتُوا صَفًّا : Макр-ҳийлангизни бир жойга йиғинг, кейин саф тортиб келинглар (20/Тоҳо 64). Бу оятдаги صَفًّا сўзи масдар ҳам бўлиши мумкин, الصَّافِينَ /саф тутувчилар маъносида ҳам бўлиши мумкин. وَإِنَّا لَنَحْنُ الصَّافُّونَ : Албатта, бизлар саф саф турувчилармиз (37/Соффат 165); وَالصَّافَّاتِ صَفًّا : Сафлар ҳолида тизилганларга қасам (37/Соффат 1). Аллоҳ таоло бу билан фаришталарни назарда тутмоқда. وَجَاءَ رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفًّا صَفًّا : Фаришталар саф саф тизилган ҳолда турганларида, Роббинг келган пайтда (89/Фажр 22); أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يُسَبِّحُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالطَّيْرُ صَافَّاتٍ : Осмонлар ва Ердагилар ҳамда саф саф қушлар Аллоҳга тасбеҳ айтишини кўрмайсанми? (24/Нур 41); فَاذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهَا صَوَافَّ : (Улар бўғизланиш учун) саф ҳолида турганида (уларни сўйганингизда) устларига Аллоҳнинг номини зикр қилинглар (22/Ҳаж 36); яъни тизилган ҳолда турганида.
صَفَفْتُ كَذَا : Фалон нарсани саф ҳолида тиздим: مُتَّكِئِينَ عَلَى سُرُرٍ مَصْفُوفَةٍ : Саф саф тизилган сўриларга ястанадилар (52/Тур 20). صَفَفْتُ اللَّحْمَ : Гўштни кўндалангига кесдим ва уни саф-саф ёйдим. صَفِيف : Тизилган гўшт. صَفْصَف : Гўё бир сафда тургандек текис бўлган жой: فَيَذَرُهَا قَاعًا صَفْصَفًا : Уларнинг ўрнини теп-текис бўм-бўш ҳолда қолдиради (20/Тоҳо 106). صُفَّة /Сўри/Айвон: Уйларда бўлади. Шакли жиҳатидан айвонга ўхшагани учун ‘эгар сўриси’ дейилади. صَفُوف : Сути кўп бўлгани учун икки ва ундан ортиқ идиш орасига тик турғазилиб, икки оёғини саф ҳолига келтирадиган туя. صَفْصَاف : Тол дарахти.