ص ل ي
С-л-й
صِلَي сўзининг асл маъноси олов билан куйдиришдир. صَلِيَ بِالنَّارِ وَبِكَذَا : Яъни олов билан ва фалон нарса билан қийналди/куйди. اِصْطَلَى بِهَا : Олов билан исинди. صَلَيْتُ الشَّاةَ : Қўйни қовурдим. هِيَ مَصْلِيَّةٌ : У қовурилгандир. Аллоҳ буюради: اصْلَوْهَا الْيَوْمَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ : Куфр келтирганингиз сабабли бугун унга кирингиз/унда куйингиз (36/Ёсин 64); الَّذِي يَصْلَى النَّارَ الْكُبْرَى : У энг катта ўтга киради (87/Аълаа 12); تَصْلَى نَارًا حَامِيَةً : Қизиган ўтга кирадилар (88/Ғошия 4); وَيَصْلَى سَعِيرًا : Аланга олган ўтга киради (84/Иншиқоқ 12); وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا : Улар аланга олган ўтга кирадилар (4/Нисо 10). Ушбу оятдаги سَيُصْلَوْنَ сўзидаги ё ҳарфи замма ва фатҳа билан ўқилган. حَسْبُهُمْ جَهَنَّمُ يَصْلَوْنَهَا : Жаҳаннам уларга бас келади. Унга кирадилар (58/Мужодала 8); سَأُصْلِيهِ سَقَرَ : Уни Сақарга/жаҳаннамга ташлайман (74/Муддассир 26); وَتَصْلِيَةُ جَحِيمٍ : Дўзахга ташланиш бордир (56/Воқеа 94). لَا يَصْلَاهَا إِلَّا الْأَشْقَى * الَّذِي كَذَّبَ وَتَوَلَّى : У ўтга фақат ёлғонга чиқариб, юз ўгирган ёмонлар киради (92/Лайл 15-16) ояти шундай изоҳланган: У ўтнинг иссиқлигини фақат ёлғонга чиқариб, юз ўгирган ёмонлар тортади.
Халил шундай дейди: صَلِيَ الْكَافِرُ النَّارَ : Яъни кофир ўтнинг иссиқлигини тортди. يَصْلَوْنَهَا فَبِئْسَ الْمَصِيرُ : Жаҳаннамга кирадилар. У қандай ҳам ёмон қайтиш жойидир! (58/Мужодала 8). Айтилишича, صَلِيَ النَّارَ : Жаҳаннамга кирди; أَصْلاَهَا غَيْرَهُ : Бошқасини жаҳаннамга киритди. Аллоҳ буюради: وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ عُدْوَانًا وَظُلْمًا فَسَوْفَ نُصْلِيهِ نَارًا : Ким буни зулм ва адоват билан қилса, уни ўтга киритамиз (4/Нисо 30); ثُمَّ لَنَحْنُ أَعْلَمُ بِالَّذِينَ هُمْ أَوْلَى بِهَا صِلِيًّا : Кейин, албатта, Биз унга киришга энг лойиқ бўлганларни энг яхши билувчимиз (19/Марям 70). Оятдаги صِلِيًّا сўзи صَال сўзининг кўплиги, деб айтилган.
صِلاَء : Ёқилғи ва қовуриш маъносида ишлатилади. Тилшуносларнинг кўпчилигига кўра صَلاَة дуо, табрик ва улуғлаш маъноларида келади. صَلَّيْتُ عَلَيْهِ : Унга дуо қилдим ва уни покладим. Пайғамбар (сав) шундай марҳамат қилганлар: إِذَا دُعِيَ أَحَدُكُمْ إِلَى طَعَامٍ فَلْيُجِبْ، وَإِنْ كَانَ صَائِمًا فَلْيُصَلِّ : Бирортангиз таомга чақирилса, борсин; агар рўзадор бўлса, салот айтсин. Яъни таом соҳибига дуо қилсин. Аллоҳ буюради: وَصَلِّ عَلَيْهِمْ إِنَّ صَلَاتَكَ سَكَنٌ لَهُمْ : Уларга дуо қил, чунки сенинг дуонг уларга кўнгил таскинини беради (9/Тавба 103); إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا : Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй иймон келтирганлар, сизлар ҳам унга салавот айтинглар (33/Аҳзоб 56); وَمِنَ الْأَعْرَابِ مَنْ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَيَتَّخِذُ مَا يُنْفِقُ قُرُبَاتٍ عِنْدَ اللَّهِ وَصَلَوَاتِ الرَّسُولِ : Аъробийлар ичида шундайлари ҳам борки, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиради, берган нарсасини Аллоҳ ҳузурида яқин даражаларга эришишга ва Расулнинг дуоларини олишга восита деб санайди (9/Тавба 99).
Аллоҳнинг мусулмонларга салоти, аслида, уларни поклашидир: أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ : Роббилари тарафидан саловот ва раҳмат ана ўшаларгадир (2/Бақара 157). Фаришталарнинг салоти эса худди инсонларникига ўхшаб, дуо ва истиғфор маъносидадир: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ : Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтадилар (33/Аҳзоб 56).
Маълум бир ибодат маъносидаги صَلاَة сўзининг асл маъноси дуодир. Ушбу ибодатнинг мазкур сўз билан номланиши, бир нарсанинг ўз таркибидагиларнинг бир қисми билан номланишига ўхшайди. صَلاَة /Намоз шакл жиҳатидан шариатдан шариатга/диндан динга ўзгарса-да, барча шариатларда/динларда мавжуд бўлган ибодатлардандир. Шунинг учун Аллоҳ таоло шундай буюрган: إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا : Намоз мўминларга вақтлари белгиланган фарздир (4/Нисо 103).
Баъзилар шундай дейди: صَلاَة сўзи صَلَى ўзагидан келиб чиқади. صَلَّى الرَّجُلُ сўзининг маъноси эса шудир: Киши бу ибодат билан Аллоҳнинг ёниб турган олови бўлган صَلَى ни ўз нафсидан узоқлаштирди ва уни кетказди. صَلَّى шакли, «касалликни кетказиш» маъносидаги مَرَّضَ шаклига ўхшайди. Ибодат жойига ҳам صَلاَة дейилади. Шунинг учун черковларга صَلَوَات дейилган: وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيرًا : Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилмаганида, узлатгоҳлар, яҳудий ибодатхоналари, черковлар ва ичида Аллоҳнинг номи кўп зикр қилинадиган масжидлар албатта вайрон қилинган бўлар эди (22/Ҳаж 40).
Аллоҳ таоло намоз ўқишни мақтаган ёки унга рағбатлантирган ҳар бир жойда إِقَامَة лафзи зикр қилинган: لَكِنِ الرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ مِنْهُمْ وَالْمُؤْمِنُونَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ وَالْمُقِيمِينَ الصَّلَاةَ وَالْمُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَالْمُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ أُولَئِكَ سَنُؤْتِيهِمْ أَجْرًا عَظِيمًا : Бироқ улардан илмда пухта бўлганлар ва иймон келтирганлар, сизга нозил қилинганга ва сиздан олдин нозил қилинганларга иймон келтирадилар. Улар намозни адо этувчи/ўқувчи, закотни берувчи, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилардир. Ана ўшаларга улкан мукофот берамиз (4/Нисо 162); وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآَتُوا الزَّكَاةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ : Намозни адо этинг/ўқинг, закотни беринг ва руку қилувчилар билан бирга сизлар ҳам руку қилинг (2/Бақара 43); إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآَتَوُا الزَّكَاةَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْ : Иймон келтириб, яхши амаллар қилган, намозни адо этиб/ўқиб, закотни берганларнинг Роббилари ҳузурида, албатта, мукофотлари бордир (2/Бақара 277).
Аллоҳ таоло المُصَلِّين сўзини фақат мунофиқлар учун ишлатган: فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ * الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ : У намоз ўқувчиларнинг ҳолига вой, улар намозларидан ғофилдирлар (107/Моъун 4-5). وَلَا يَأْتُونَ الصَّلَاةَ إِلَّا وَهُمْ كُسَالَى : Намозга фақат дангасалик билан келадилар (9/Тавба 54). إِقَامَة лафзининг намоз билан бирга зикр қилиниши, намоз ўқишдан мақсад фақат шаклан эмас, балки унинг барча рукн ва шартларини тўла бажариш эканига ишора қилиш учундир. Шунинг учун шундай ривоят қилинган: انَّ الْمُصَلِّينَ كَثِيرٌ وَالْمُقِيمِينَ لَهَا قَلِيلٌ : Намоз ўқувчилар кўпдир; аммо уни адо этувчилар оздир. قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ : Улар: Биз намоз ўқувчилардан эмас эдик, – дейдилар (74/Муддассир 43); яъни пайғамбарларга эргашганлардан эмас эдик. فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّى : Тасдиқ қилмаган, намоз ҳам ўқимаган эди (75/Қиёмат 31) ояти, сўз юритилаётган киши намоз ўқувчилардан; яъни намозни адо этувчилардан бўлиши у ёқда турсин, ҳатто шаклан намоз ўқувчилардан бири ҳам эмаслигига ишора қилади. وَمَا كَانَ صَلَاتُهُمْ عِنْدَ الْبَيْتِ إِلَّا مُكَاءً وَتَصْدِيَةً : Уларнинг Каъба олдидаги намозлари фақат ҳуштак чалиш ва чапак уришдан бошқа нарса эмас эди (8/Анфол 35). Оятда зикр қилинганларнинг намозлари ҳуштак чалиш ва чапак уриш деб номланиши, уларнинг намозлари ботил эканига, қилган ишлари ҳеч қандай қийматга эга эмаслигига ва улар қилган ишлари жиҳатидан худди ҳуштак чалиб, қанот қоқаётган қушларга ўхшаш эканликларига ишорадир.
صَلاَة сўзининг қуйидаги оятларда такрорланишида қандай фойда борлигини, иншооллоҳ, ушбу китобдан кейин кўриб чиқамиз: قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ * الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ : Мўминлар, шубҳасиз, нажот топдилар * Улар намозларида хушуъ ичидадирлар (23/Муъминун 1-2); وَالَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلَوَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ : Улар намозларини канда қилмай адо этувчилардир (23/Муъминун 9).