ص ي ص
С-й-с
وَأَنْزَلَ الَّذِينَ ظَاهَرُوهُمْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ مِنْ صَيَاصِيهِمْ : Аллоҳ аҳли китобдан бўлиб уларга ёрдам берганларни ўз саёсийларидан туширди (33/Аҳзоб 26); яъни қалъаларидан. Ўзи билан ҳимояланадиган ҳар нарсага صِيصَة дейилади. Шу нуқтаи назардан сигирнинг шохига صِيصِيَّة ; хўрознинг у билан урушадиган тиканагига صِيصَة дейилади. Аллоҳ нимани қасд қилганини ва Ўз Китобининг сирларини яхшироқ билади.

