ص و ت
С-в-т
صَوْت : Икки жисмнинг бир-бирига урилиши натижасида сиқилган ҳаводир. Бу ҳам икки қисмга бўлинади: бирон нарса билан нафас олмасдан ҳосил бўладиган овоз; чўзиқ овоз каби. Ҳар қандай тарзда нафас билан чиқадиган овоз. Нафас билан чиқадиган овоз ҳам икки қисмга бўлинади: ихтиёрсиз чиқадиган овоз; жонсиз нарсалар ва ҳайвонлардан чиқадиган овоз каби. Ихтиёрий равишда чиқадиган овоз; инсондан чиқадиган овоз каби. Бу ҳам икки қисмга бўлинади: қўл билан чиқадиган овоз; уд ва унга ўхшаш нарсаларнинг овози каби. Оғиз билан чиқадиган овоз. Оғиз билан чиқадиган овоз ҳам икки қисмга бўлинади: сўзли ва сўзсиз овоз.
Сўзсиз овоз — най чалувчининг овози каби. Унинг сўзи ё якка, ё бирикмадир; худди калом турларидан бири каби. Аллоҳ буюради: يَوْمَئِذٍ يَتَّبِعُونَ الدَّاعِيَ لَا عِوَجَ لَهُ وَخَشَعَتِ الْأَصْوَاتُ لِلرَّحْمَنِ فَلَا تَسْمَعُ إِلَّا هَمْسًا : У кунда барча одамлар чорловчи фаришталарга оғишмай сўзсиз эргашадилар. Овозлар ҳам Раҳмон ҳайбатидан кесилади. Уларнинг фақат пичирлашини эшитасиз (20/Тоҳо 108); إِنَّ أَنْكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ : Овозларнинг энг хунуги эшакларнинг овозидир (31/Луқмон 19); يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَرْفَعُوا أَصْوَاتَكُمْ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِيِّ : Эй иймон келтирган кимсалар! Овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар (49/Ҳужурот 2). Оятда наҳйнинг савт/овоз билан хослантирилиши шунинг учундирки, у нутқ ва каломдан кўра кенгроқ қамровлидир. Пайғамбар (сав)га нисбатан каломни эмас, овозни кўтариш ёмон бўлгани сабабли, тақиқнинг айнан у билан хослантирилган бўлиши ҳам мумкин.
رَجُلٌ صَيِّتٌ : Овози баланд одам. صَائِتٌ : Қичқирувчи. صِيت : Асл маъноси гарчи овознинг тарқалиши бўлса-да, «гўзал ном»га хослантирилган. إِنْصَات : Гапирмасдан овозни тинглашдир. Аллоҳ буюради: وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ : Қуръон ўқилганда уни тингланглар ва жим туринглар! Шояд, шунда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлсангизлар! (7/Аъроф 204). Дейиладики; إِنْصَات , қабул қилиш маъносидадир. Лекин бу асоссиз даъводир. Чунки қабул қилиш инсотдан/тинглашдан кейин бўлади. Агар бу маънода ишлатилса, у ҳолда бу — қабул қилишни таъминлаш учун тинглашга тарғибдир.