ص ع د
С-ъ-д
صُعُود : юқори жойга чиқишдир. صَعُود ва حَدُور : чиқиш ва тушиш жойларига дейилади. Аслида буларнинг ҳар иккиси бирдир; лекин улардан ўтаётган/юрувчи киши нуқтаи назаридан фарқ қилади. Ўтаётган киши юқорига чиқаётган бўлса, у чиққан жойга صَعُود ; пастга тушаётган бўлса, у тушган жойга حَدُور дейилади. Асл эътибори билан صَعَد, صَعِيد ва صَعُود сўзларининг маъноси бирдир; лекин صَعُود ва صَعَد довон маъносида ишлатилади ва ҳар турли қийинчилик учун ҳам истиора қилинади. Аллоҳ буюради: وَمَنْ يُعْرِضْ عَنْ ذِكْرِ رَبِّهِ يَسْلُكْهُ عَذَابًا صَعَدًا : Кимки Роббисининг зикридан юз ўгирса, уни қийин азобга йўллайди (72/Жин 17). Оятдаги صَعَدًا сўзи شَاقًّا /қийин маъносидадир.
سَأُرْهِقُهُ صَعُودًا : (74/Муддассир 17); яъни уни машаққатли бир довонга мубтало қиламан. Ер юзасига/тупроққа ҳам صَعِيد дейилади: وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا : Агар бемор бўлсангиз ёки сафарда бўлсангиз, ёхуд бирингиз ҳожатхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилиб, сув ҳам топа олмасангиз, у ҳолда тоза бир тупроқ билан таяммум қилинглар (4/Нисо 43). Баъзиларга кўра صَعِيد ердан кўтарилган чангга дейилади; шунга кўра, таяммум қилувчи кишининг қўлига чанг ёпишиши керак.
فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ : Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилишни хоҳласа, унинг кўнглини Исломга очиб қўяди; кимни адаштиришни хоҳласа, худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек унинг кўнглини ниҳоятда тор қилиб қўяди (6/Анъом 125). Оятда келган يَصَّعَّدُ сўзининг асли يَتَصَعَّدُ дир. إِصْعَاد сўзига келсак, баъзиларга кўра унинг маъноси шудир: хоҳ юқорига чиқиш бўлсин, хоҳ пастга тушиш бўлсин, ер юзида узоқлашишдир. Бу сўзнинг асли юксак жойларга бориш маъносидаги صُعُود ўзагидан келиб чиққандир. Басрадан Нажд ва Ҳижозга бориш каби. Кейинчалик бу сўз, унда юксаклик эътиборга олинмаса ҳам, узоқлашиш маъносида ишлатиладиган бўлди. Худди تَعَالَ сўзи каби. Зеро бу сўзнинг асл маъноси юқорига даъват қилишдир; кейинроқ эса, хоҳ юқорига, хоҳ пастга бўлсин, "келиш" билан боғлиқ буйруқ бўлиб қолди. Аллоҳ буюради: إِذْ تُصْعِدُونَ وَلَا تَلْوُونَ عَلَى أَحَدٍ وَالرَّسُولُ يَدْعُوكُمْ فِي أُخْرَاكُمْ : Ана Пайғамбар орқангиздан сизни чақираётган бир пайтда, ҳеч кимга қарамай қочардингиз (3/Оли Имрон 153). Баъзиларга кўра إِذْ تُصْعِدُونَ сўзи билан ер юзида узоқлашиш кўзда тутилмаган; балки у билан уларнинг изланиб қилган ишлари борасидаги юксалишларига ишора қилинган. Бу сенинг шундай дейишинг кабидир: أَبْعَدْتُ فِي كَذَا : шу борада илгарилаб кетдим; اِرْتَقَيْتُ فِيهِ كُلَّ مُرْتَقًى : унда ҳар турли юксалишга эришдим. Гўё Аллоҳ таоло шундай деган: Қўрқувни ҳис қилиш ва мағлубиятда давом этиш борасида илгарилаб борардингиз. Аллоҳдан бандага етиб келадиган нарса учун نُزُول истиора қилингани каби, бандадан Аллоҳга етиб борадиган нарса учун ҳам صُعُود истиора қилинади: إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ : У томон гўзал сўзлар чиқади (35/Фотир 10).
يَسْلُكْهُ عَذَابًا صَعَدًا : (72/Жин 17); яъни уни қийин бир азобга йўллайди. تَصَعَّدَنِي كَذَا : фалон нарса менга қийин келди, дейилади. Ҳазрати Умар ҳам шундай деган: مَا تَصَعَّدَنِي أَمْرٌ مَا تَصَعَّدَنِي خُطْبَةُ النِّكَاحِ : Уйланиш таклифи/қиз сўраш менга қийин келгани каби ҳеч бир нарса менга қийин келмаган.