ص ف و
С-ф-в
صَفَاء сўзининг асл маъноси, бир нарсанинг лойқаликдан тоза бўлишидир. Шу маънодан келиб чиқиб, соф тошга صَفَا дейилади. Аллоҳ буюради: إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ : Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир (2/Бақара 158). Оятдаги الصَّفَا сўзи маълум бир жойнинг исмидир. اِخْتِيَار бир нарсанинг энг яхшисини, اِجْتِبَاء бир нарсанинг сара бўлганини олиш бўлгани каби, اِصْطِفَاء эса бир нарсанинг мағзини олишдир.
Аллоҳ таолонинг баъзи бандаларини танлаши, гоҳида уларни бошқаларда бўлган лойқаликдан тоза ҳолда яратиши билан; гоҳида эса дастлабданоқ бўлмаса-да, Аллоҳнинг афзал кўриши ва қарор қилиши билан бўлади. Аллоҳ буюради: اللَّهُ يَصْطَفِي مِنَ الْمَلَائِكَةِ رُسُلًا وَمِنَ النَّاسِ : Аллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлайди, одамлардан ҳам (22/Ҳаж 75); إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى آَدَمَ وَنُوحًا وَآَلَ إِبْرَاهِيمَ وَآَلَ عِمْرَانَ عَلَى الْعَالَمِينَ : Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Иброҳим оиласини ва Имрон оиласини танлаб, оламларга афзал қилди (3/Оли Имрон 33); وَإِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاكِ وَطَهَّرَكِ وَاصْطَفَاكِ عَلَى نِسَاءِ الْعَالَمِينَ : Фаришталар: Эй Марям, Аллоҳ сени танлади, поклади ва сени дунё аёлларидан афзал қилди, дедилар (3/Оли Имрон 42); قَالَ يَا مُوسَى إِنِّي اصْطَفَيْتُكَ عَلَى النَّاسِ بِرِسَالَاتِي وَبِكَلَامِي : Аллоҳ деди: Эй Мусо, элчиликларим ва каломим билан бошқа одамлар узра сенга сара бир мавқе ато этдим (7/Аъроф 144); وَإِنَّهُمْ عِنْدَنَا لَمِنَ الْمُصْطَفَيْنَ الْأَخْيَارِ : Улар Бизнинг ҳузуримизда танланган энг яхши кишилардандир (38/Сод 47). اِصْطَفَيْتُ كَذَا عَلَى كَذَا : Фалон нарсани фалон нарсадан афзал кўрдим. أَصْطَفَى الْبَنَاتِ عَلَى الْبَنِينَ : Аллоҳ қизларни ўғиллардан афзал кўрганми? (37/Соффат 153); قُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ وَسَلَامٌ عَلَى عِبَادِهِ الَّذِينَ اصْطَفَى : Айтгин: Аллоҳга ҳамд бўлсин, У танлаб олган бандаларига салом бўлсин (27/Намл 59); ثُمَّ أَوْرَثْنَا الْكِتَابَ الَّذِينَ اصْطَفَيْنَا مِنْ عِبَادِنَا : Сўнгра Биз у китобни бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик (35/Фотир 32).
صَفِيّ ва صَفِيَّة : Раҳбарнинг ўз шахси учун танлаб олган нарсаларига дейилади. Шоир шундай дейди:
لَكَ الْمِرْبَاعُ مِنْهَا وَالصَّفَايَا -282
282- Унинг тўртдан бири ва ўзинг учун танлаб олганларинг сеникидир.
Гоҳида бу икки сўз сути кўп туя ва мўл ҳосил берувчи хурмо дарахти маъносида ишлатилади. أَصْفَتِ الدَّجَاجَةُ : Товуқ тухум қўйишдан тўхтади; гўё товуқ ундан халос бўлгандек бўлди. Шунга ўхшатиб أَصْفَى الشَاعِرُ : Шоир шеър ёзмайдиган бўлди/шеъри тўхтади, дейилади. Бу эса қуйидаги сўздан келиб чиққан: أَصْفَى الْحَافِرُ : Ер қазувчи киши сафога, яъни қоятошга етди-да, тош уни қазишдан тўсди. Бу худди арабларнинг қуйидаги сўзлари кабидир: أَكْدَى وَأَحْجَرَ : Ер қазувчи киши қоятошга етди.
صَفْوَان /Қоятош сўзи ҳам صَفَا кабидир; бирлиги صَفْوَانَة шаклида келади. Аллоҳ буюради: فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْدًا : Бундай кимсанинг ҳолати устида озгина тупроқ бўлган қоятошга ўхшайди; унга кучли жала ёққанида уни сип-силлиқ қилиб қўяди (2/Бақара 264). يَوْمٌ صَفْوَانٌ : Очиқ қуёшли, жуда совуқ кун.