ص ي ح
С-й-ҳ
صَيْحَة : Овозни кўтармоқдир. Аллоҳ буюради: إِنْ كَانَتْ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً فَإِذَا هُمْ خَامِدُونَ : Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлди-ю, бирданига улар ўчиб қолдилар (36/Ёсин 29); يَوْمَ يَسْمَعُونَ الصَّيْحَةَ بِالْحَقِّ : У кунда барча халойиқ у даҳшатли қичқириқни ҳақиқатан эшитадилар (50/Қоф 42); яъни сурга пуфланишни эшитадилар. Бу калиманинг асл маъноси овознинг ёрилиши бўлиб, қуйидаги ибородан олингандир: اِنْصَاحَ الْخَشَبُ أَوِ الثَّوْبُ : Ёғоч ёки кийим ёрилиб овоз чиқарди. Қуйидаги ибора ҳам худди шу маънодадир: صَيَّحَ الثَّوْبُ : Кийим йиртилди.
Дарахт узайиб, узунлиги туфайли қараган кишига кўринганда ва — худди қичқираётган кишининг овози ўз шахсига далолат қилгани каби — дарахт ҳам ўзига далолат қилганда, шундай дейилади: بِأَرْضِ فُلاَنٍ شَجَرٌ قَدْ صَاحَ : Фалон ерда овоз бераётган/қичқираётган бир дарахт бор. Сайҳа/Қичқириқ қўрқитгани учун қуйидаги оятда қўрқув маъносида ишлатилган: فَأَخَذَتْهُمُ الصَّيْحَةُ مُشْرِقِينَ : Қуёш чиқаётганда уларни қўрқув қоплади (15/Ҳижр 73). صَائِحَة : Ўликка йиғлаётган аёлларнинг фарёдидир. مَا يَنْتَظِرُونَ إِلاَّ مِثْلَ صَيْحَةِ الْحُبْلَى : Улар фақат ҳомиладор аёлнинг қичқириғи каби бир қичқириқни кутмоқдалар; яъни улар фақат бошларига тезда келадиган бир ёмонликни кутмоқдалар. صَيْحَانِيّ : Хурмонинг бир туридир.