بَرْزَخ
Барзах
بَرْزَخ сўзи икки нарса орасидаги тўсиқ ва чегарадир. Унинг асли بَرْزَهٌ бўлиб, кейинчалик арабчалашган, деб ҳам айтилган. Аллоҳ буюради: مَرَجَ الْبَحْرَيْنِ يَلْتَقِيَانِ بَيْنَهُمَا بَرْزَخٌ لاَ يَبْغِيَانِ Аччиқ ва чучук сувли икки денгизни бир-бирига қўйиб юбориб, ёнма-ён келтирди, аммо уларнинг ўртасида бир-бирига аралашишларини тўсиб турадиган тўсиқ бордир (55/Ар-Роҳман 19-20).
Қиёматдаги بَرْزَخ эса, охиратда инсон билан Олий Мақомлар ўртасига кирадиган пардадир. Бу эса Аллоҳ таолонинг: فَلاَ اقْتَحَمَ الْعَقَبَةَ Бас, у бирор яхши довонни ошиб ўтмади (90/Балад 11); [Бунинг бир изоҳи каби бошқа бир жойда эса шундай буюради: ] وَمِنْ وَرَائِهِم بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ Уларнинг ортида, то қайта тириладиган кунларигача, ўтказмайдиган бир тўсиқ бордир (23/Муъминун 100) оятида келган عَقَبَة сўзига ишорадир. Бу ақаба эса, солиҳлардан бошқа ҳеч ким ошиб ўта олмайдиган қийинчиликлардан иборат тўсиқлардир. Барзахнинг ўлим билан қиёмат ўртасидаги вақт оралиғи экани ҳам айтилган.