ب ث ث
Б-с-с
بَثّ калимасининг асли ажратмоқ деганидир. Бу худди шамол чанг-тупроқни учириб юборгани каби бир нарсани сочиб юбормоқдир. بَثُّ النَّفْسِ инсоннинг ичидаги ғам ва сирларни ифодалайди. Бу маънода: بَثَّثْتُهُ فَانْبَثَّ дейилади. Аллоҳнинг мана бу сўзи шу маънодадир:فَكَانَتْ هَبَاءً مُنْبَثّاً Бас, у тарқалган чанг-тўзонга айланганда (56/Воқеа 6); بَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَابَّةٍ Ер юзида ҳар хил жонзотларни тарқатиб қўйди (2/Бақара 164) оятлари Аллоҳ таолонинг йўқ нарсаларни яратиб, уларни юзага чиқаришига ишорадир. Аллоҳ таолонинг: يَوْمَ يَكُونُ النَّاسُ كَالْفَرَاشِ الْمَبْثُوثِ Одамлар оловнинг атрофини ўраб олган капалаклар каби бўладиган кундир ўша Қориъа! (101/Қориъа 4-5) сўзидаги مَبْثُوثُ калимаси, ниҳоятда мустаҳкам бўлгани ҳолда, қайнаган сари енгиллашиб борадиган нарса деганидир.
Аллоҳ таолонинг: إِنَّمَا أَشْكُو بَثٍّي وَحُزْنِي Албатта, мен ғамимни ва ташвишимни ёлғиз Аллоҳга шикоят қиламан (12/Юсуф 86) сўзидаги بَثِّي калимаси, яширинча ичимга ёйган ғамим, деганидир. Бу — мафъул маъносида тушуниладиган масдардир. Ёки фикримни паришон қилган ғамим маъносига келади. Худди: تَوَزَّعَنِي الْفِكْرُ (ўй-фикр мени паришон қилди] ибораси каби. Бу ҳолда фоил маъносида бўлади.