ب ه ل
Б-ҳ-л
بَهْل сўзининг асли — поданинг чўпонсиз қолишидир. باَهِل боғичдан ёки бирор белгидан холи бўлган туя, ёхуд елини халтаси олиб ташланган урғочи туядир. Бир аёл: أَتَيْتُكَ باَهِلاً غَيْرَ ذَاتِ صِرَارٍ Сенга ўзимда бор нарсанинг барини бердим, ҳеч нарсани аямадим, деган. أَبْهَلْتُ فُلاَناً ибораси кишининг, бўш қўйиб юборилган туяга ўхшатилиб, ўз ихтиёрига ташлаб қўйилишини англатади. Дуода بَهْل والاِبْتِهاَل — қилинаётган дуода исрор қилиш ва чин дилдан ёлворишдир. Мисол (Аллоҳнинг) ушбу сўзидир: ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَلْ لَعْنَةَ اللّهِ عَلَى الْكَاذِبِينَ сўнгра ўзаро лаънатлашиб, Аллоҳнинг лаънати ёлғончилар устига бўлишини сўрайлик (3/Оли Имрон 61).
اِبْتِهاَل ни лаънатлаш тарзида изоҳлаганлар бу ердаги исрор лаънат учун бўлганидан келиб чиққанлар. Шоир шундай дейди:
70- نَظَرَ الدَّهْرُ إِلَيْهِمْ فَابْتَهَلْ
70- Замон уларга назар солди ва [уларни] лаънатлади.
Яъни: уларга тўхталди ва уларни йўқ қилди.