ب س ر
Б-с-р
بَسْر : Сўзи, бир нарсани ҳали вақти келмасдан туриб қўлга киритишга уринишдир. بَسَرَ الرَّجُلُ الْحَاجَةَ киши бир нарсани вақти келмасдан талаб қилди деганидир. بَسَرَ الْفَحْلُ النَّاقَةَ ибораси эса наслли туянинг урғочи туя билан қўшилиш истаги қизимасданоқ унинг устига чиқишини англатади.
مَاءٌ بَسَرٌ манбаидан олинган ва ҳали тинмаган сув деганидир. Тузалмасдан туриб қатқалоғи кўчирилган ярага ҳам بَسْرٌ дейилади. Ҳали пишмаган хурмо учун эса بُسْر сўзи ишлатилади. Аллоҳ буюради: ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ Сўнгра афтини буриштирди ва қовоғини солди (74/Муддассир 22). Ушбу оятдаги بَسَرَ сўзи вақти келмасдан, муддатидан илгари қовоғини солди деганидир.
Агар: «Аллоҳ таолонинг: وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ بَاسِرَةٌ Яна у кунда баъзи юзлар буришган бўлади (75/Қиёмат 24) деган сўзидаги باَسِرَة сўзи уларнинг вақтидан илгари юзлари буришгани маъносида эмас-ку», дейилса, уларга жавобим шу бўлади: бу ҳам вақтидан илгари айтилган сўзлар жумласидандир. Айтилганки: бу ибора уларнинг ҳали дўзахга етиб бормасданоқ бошдан кечирган оғриғи ва қийинчилигини баён этишга ишора бўлгани учун махсус بُسْر сўзи ишлатилган ва бу уларнинг азоблари узоқдан туриб ҳам ўзларини топиб олишига диққатни тортади. Бу — қийинчилик юзасидан юзага келган ҳолат ва вақти келмасдан қилинган иш ўрнидадир. Аллоҳ таолонинг: تَظُنُّ أَنْ يُفْعَلَ بِهَا فَاقِرَةٌ Уларга бел синдирувчи бало етказилишидан хавфсирайдилар (Қиёмат 25) деган сўзи ҳам шу маънони қувватлайди.