ب س ل
Б-с-л
بَسْل сўзи бир нарсани ўзига қўшиб олиш ва уни ҳимоя қилишдир. Ўзига қўшиб олиш маъносидан келиб чиқиб, юзни тириштиришда истиора йўли билан ишлатилган ва هُوَ باَسِلٌ وَمُبْتَسِلُ الْوَجْهِ Унинг юзи тундир, юзини буриштирди дейилган. Ҳимоя қилиш маъносини ташигани учун ҳаром қилинган нарсага, гаровга қўйилган нарсага ҳам بَسْلٌ номи берилган. وَذَكِّرْ بِهِ أَنْ تُبْسَلَ نَفْسٌ بِمَا كَسَبَتْ Қуръон орқали эслат, токи [кун келиб] ҳар бир жон қилган ишларининг гарови бўлиб, ҳалокатга сурилмасин (6/Анъом 70) оятида келган تُبْسَلَ феъли савобдан маҳрум бўлиш деганидир. حَرَام ва بَسْل ўртасидаги фарқ шуки, ҳаром — бошқарув ва мажбурлаш билан тақиқланган ҳар бир нарса учун ишлатилади, بَسْل эса фақат мажбурлаш билан тақиқланган нарсаларни ифодалайди. Аллоҳ буюради: أُولَـئِكَ الَّذِينَ أُبْسِلُوا بِمَا كَسَبُوا Ана ўшалар қилган ишлари туфайли ҳалокатга ташлаб қўйилган кишилардир (6/Анъом 70) яъни, улар савобдан маҳрум қолгандирлар. Бу оятдаги بَسْل сўзи, كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ ҳар бир жон эгаси ўзи касб қилгани билан гаровлидир (74/Муддассир 38) оятининг изоҳидан йўлга чиқиб, кишининг ўзига омонат қилиб топширилиши (ўзидан масъул тутилиши) деб изоҳланган. Шоир шундай дейди:
52- وَإِبْسَالِي بَنيَِّ بِغَيْرِ جُرْمِ *** بِعَوْناهُ وَلاَ بِدَمٍ قَرَاضٍ
52 - Жиноят қилмасдан икки ўғлимни зўрлик билан ушлаб қолишим;
[Иккисининг ёрдами билан бўлди; тўкилган бир қон билан эмас.]
Бошқа бир шоир эса шундай дейди:
53- بِلاَدٌ بِهَا نَادِمْتُهُمْ وَألِفْتُهُمْ *** فَإِنْ تُقْوِيَا مِنْهُمْ فَإِنَّهُمْ 53 - [] . кетказдим, деган маънога келади; бу эса ўзида мавжуд бўлган нарсани ҳаром нарсалар каби қиладиган маъносидадир.