ب ذ ر
Б-з-р
تَبْذِير : сўзи ажратиш маъносини англатади. Асл маъноси эса — уруғни ташлаш ва сочишдир. Истиора йўли билан молини йўқотган ҳар бир киши ҳақида ишлатилади; чунки уруғни сочиш ташқи кўриниши жиҳатидан уни зое қилишга ўхшайди. Бу эса экишдан нима кўзланганини билмаган киши учундир. Аллоҳ буюради: إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ Шубҳасиз, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир (17/Исро 27); وَلاَ تُبَذِّرْ تَبْذِيراً Ва совуриб исрофгарчилик қилма (17/Исро 26).

