АСР СУРАСИ

Аср сураси 3 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу сурага ҳам унинг биринчи ояти ном бўлиб қолган. “Аср” калимаси “замон”, “юз йил”, “умр”, “Аср намози”, каби маъноларни англатади.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

وَالْعَصْرِۙ (١)

1. Асрга қасамки,

Изоҳ: Аср сўзи араб тилида бир неча мазмунга далолат қилади. Жумладан, аср намози, ҳар юз йиллик муддат, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам яшаган аср, каби маъноларни ўз ичига олади. Сурада зикр қилинган аср сўзидан мурод аср намози ёхуд асри саодат, яъни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам яшаган аср мақсад қилинган бўлиши мумкин.

اِنَّ الْاِنْسَانَ لَف۪ي خُسْرٍۙ (٢)

2. Албатта ҳар бир инсон зиёндадир!

اِلَّا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ (٣)

3. Фақат иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақ йўлни тавсия қилган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган кимсалар бундан мустаснодирлар.