НАСР СУРАСИ
Наср сураси 3 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидаги “Изаа жааъа насруллоҳи” жумласидан олинган. “Наср” – ғалаба, ёрдам деган маъноларни англатади.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
اِذَا جَٓاءَ نَصْرُ اللّٰهِ وَالْفَتْحُۙ (١)
1. Эй Муҳаммад, қачонки, Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келганда,
وَرَاَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ ف۪ي د۪ينِ اللّٰهِ اَفْوَاجًاۙ (٢)
2. Ҳамда одамлар Аллоҳнинг дини Исломга тўп-тўп бўлиб, кираётганларини кўрганингизда,
Изоҳ: Бу оят билан Аллоҳ таоло ўз расули ва ҳабибига яқинда Макка аҳлининг ҳаммаси гуруҳ-гуруҳ бўлиб исломга кириши ҳақида башорат бермоқда.
فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُۜ اِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا (٣)
3. Бас, Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб Зотдир

