ҚОРИЪА СУРАСИ
Қориъа сураси 11 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Бу сура қиёмат куни ҳақида сўз юритиб, у кунни – “Қориъа”, яъни “шиддат билан қоқувчи” деган ном билан атайди. Ушбу сура ана шу сўз билан бошлангани учун, бу сўз унга исм бўлиб қолган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
اَلْقَارِعَةُۙ (١)
1. У даҳшатлари билан зарба берувчи қиёматдир.
مَا الْقَارِعَةُۚ (٢)
2. Зарба берувчи нимадир?!
وَمَٓا اَدْرٰيكَ مَا الْقَارِعَةُۜ (٣)
3. Эй инсон, зарба берувчи нима эканини сенга нима билдирди?!
يَوْمَ يَكُونُ النَّاسُ كَالْفَرَاشِ الْمَبْثُوثِۙ (٤)
4. У куни одамлар тўзиб кетган капалаклар каби бўладилар.
وَتَكُونُ الْجِبَالُ كَالْعِهْنِ الْمَنْفُوشِۜ (٥)
5. Тоғлар эса титилган юнг каби ҳавода учиб юрадиган бўлади.
فَاَمَّا مَنْ ثَقُلَتْ مَوَاز۪ينُهُۙ (٦)
6. Бас, энди ўша куни кимнинг тортилган яхши амаллари оғир келса,
فَهُوَ ف۪ي ع۪يشَةٍ رَاضِيَةٍۜ (٧)
7. Ана у розилик ҳаётидадир.
وَاَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَاز۪ينُهُۙ (٨)
8. Аммо кимнинг тортилган яхши амаллари енгил келса,
فَاُمُّهُ هَاوِيَةٌۜ (٩)
9. Унинг жойи чуқур жарликдир.
وَمَٓا اَدْرٰيكَ مَا هِيَهْۜ (١٠)
10. Унинг нима эканини сизга нима билдирди?!
نَارٌ حَامِيَةٌ (١١)
11. У дўзахдаги қаттиқ қизиган оловдир.

