ТОРИҚ СУРАСИ

Ториқ сураси 17 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидаги “ват-ториқи” сўзидан олингандир. “Ториқ” сўзи асосан кечаси эшик қоқиб, чақириб келувчига нисбатан ишлатилади

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

وَالسَّمَٓاءِ وَالطَّارِقِۙ (١)

1. Осмонга қасам ва Ториқ юлдузига қасам бўлсин.

وَمَٓا اَدْرٰيكَ مَا الطَّارِقُۙ (٢)

2. Эй Муҳаммад, Ториқ нималигини сизга нима билдирди?!

اَلنَّجْمُ الثَّاقِبُۙ (٣)

3. У нури ўткир юлдуздир.

اِنْ كُلُّ نَفْسٍ لَمَّا عَلَيْهَا حَافِظٌۜ (٤)

4. Ҳар бир жон эгаси устида уни муҳофаза қилиб турувчи фаришта бордир.

فَلْيَنْظُرِ الْاِنْسَانُ مِمَّ خُلِقَۜ (٥)

5. Бас, инсон ўзининг нимадан яралганига бир назар солсин!

خُلِقَ مِنْ مَٓاءٍ دَافِقٍۙ (٦)

6. У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган.

يَخْرُجُ مِنْ بَيْنِ الصُّلْبِ وَالتَّرَٓائِبِۜ (٧)

7. У эса отанинг пушти камари ва онанинг кўкрак суяги орасидан чиқади.

اِنَّهُ عَلٰى رَجْعِه۪ لَقَادِرٌۜ (٨)

8. Шубҳасиз, У Аллоҳ уни қайта тирилтиришга қодирдир.

يَوْمَ تُبْلَى السَّرَٓائِرُۙ (٩)

9. Сирлар фош қилинадиган кунда…

فَمَا لَهُ مِنْ قُوَّةٍ وَلَا نَاصِرٍۜ (١٠)

10. У учун Аллоҳнинг азобидан қутқарувчи бирор куч ҳам, бирор ёрдамчи ҳам бўлмайди.

وَالسَّمَٓاءِ ذَاتِ الرَّجْعِۙ (١١)

11. Қайта-қайта тушувчи ёмғир эгаси бўлган осмонга қасам бўлсин.

وَالْاَرْضِ ذَاتِ الصَّدْعِۙ (١٢)

12. Ёриб чиқиш эгаси бўлган Ерга қасам бўлсин.

اِنَّهُ لَقَوْلٌ فَصْلٌۙ (١٣)

13. Шубҳасиз, у Қуръон ҳақ билан ботилни ажратувчи қатъий сўздир.

وَمَا هُوَ بِالْهَزْلِۜ (١٤)

14. У ҳазил сўз эмасдир.

اِنَّهُمْ يَك۪يدُونَ كَيْدًاۙ (١٥)

15. Албатта, кофирлар макр қиладилар.

وَاَك۪يدُ كَيْدًاۚ (١٦)

16. Мен ҳаммакрқиламан.

فَمَهِّلِ الْكَافِر۪ينَ اَمْهِلْهُمْ رُوَيْدًا (١٧)

17. Бас, эй Муҳаммад, кофирларга муҳлат беринг. Ҳа, уларга озгина муҳлат беринг.