ҲУЖУРОТ СУРАСИ

Ҳужурот сураси 18 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Суранинг номи “ҳужралар”, деган маънони англатади. Сура ичидаги “сени ҳужралар ортидан чақираётганлар” оятидан олинган ушбу сўз сурага ном бўлиб қолган.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيِ اللّٰهِ وَرَسُولِه۪ وَاتَّقُوا اللّٰهَۜ اِنَّ اللّٰهَ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌ (١)

1. Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари олдида унинг изнисиз бирор сўз айтманг ёки бирон ишда улардан олдин ўтманглар. Аллоҳдан қўрқинглар, албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تَرْفَعُٓوا اَصْوَاتَكُمْ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِيِّ وَلَا تَجْهَرُوا لَهُ بِالْقَوْلِ كَجَهْرِ بَعْضِكُمْ لِبَعْضٍ اَنْ تَحْبَطَ اَعْمَالُكُمْ وَاَنْتُمْ لَا تَشْعُرُونَ (٢)

2. Эй иймон келтирган кимсалар, яхши амалларингиз ўзингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва у билан бир-бирларингизга баланд овоз билан гапиргандек юқори овоз билан сўзлашманглар.

اِنَّ الَّذ۪ينَ يَغُضُّونَ اَصْوَاتَهُمْ عِنْدَ رَسُولِ اللّٰهِ اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ امْتَحَنَ اللّٰهُ قُلُوبَهُمْ لِلتَّقْوٰىۜ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَاَجْرٌ عَظ۪يمٌ (٣)

3. Аллоҳнинг Пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган кимсаларайнан ўшалар Аллоҳ уларнинг қалбларини тақво учун имтиҳон қилган кимсалардир. Улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир.

اِنَّ الَّذ۪ينَ يُنَادُونَكَ مِنْ وَرَٓاءِ الْحُجُرَاتِ اَكْثَرُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ (٤)

4. Эй Муҳаммад, албатта, аёлларингиз яшайдиган ҳужралар орқасидан туриб, сизни чақирадиган кимсаларнинг кўплари ақл ишлатмайдилар.

وَلَوْ اَنَّهُمْ صَبَرُوا حَتّٰى تَخْرُجَ اِلَيْهِمْ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْۜ وَاللّٰهُ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (٥)

5. Агар улар, то ўзингиз уларнинг олдига чиққунингизгача, сабр қилганларида, албатта, ўзлари учун яхши бўлар эди. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اِنْ جَٓاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَاٍ فَتَبَيَّنُٓوا اَنْ تُص۪يبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلٰى مَا فَعَلْتُمْ نَادِم۪ينَ (٦)

6. Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар ҳақиқий ҳолатни билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, кейин қилган ишларингиздан пушаймон бўлмаслигингиз учун у хабарни аниқлаб кўринглар.

وَاعْلَمُٓوا اَنَّ ف۪يكُمْ رَسُولَ اللّٰهِۜ لَوْ يُط۪يعُكُمْ ف۪ي كَث۪يرٍ مِنَ الْاَمْرِ لَعَنِتُّمْ وَلٰكِنَّ اللّٰهَ حَبَّبَ اِلَيْكُمُ الْا۪يمَانَ وَزَيَّنَهُ ف۪ي قُلُوبِكُمْ وَكَرَّهَ اِلَيْكُمُ الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَۜ اُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الرَّاشِدُونَۙ (٧)

7. Ораларингизда Аллоҳнинг Пайғамбари бор эканини билинглар. Агар у кўп ишларда сизларга бўйсунса, албатта, сизлар машаққатларга дучор бўлар эдингизлар. Лекин Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва уни қалбларингизга зийнат қилди ҳамда сизларга куфрни фисқу-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина тўғри йўл топувчилардир.

فَضْلًا مِنَ اللّٰهِ وَنِعْمَةًۜ وَاللّٰهُ عَل۪يمٌ حَك۪يمٌ (٨)

8. Бу Аллоҳ томонидан сизларга бўлган фазл ва неъматдир. Аллоҳ, ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

وَاِنْ طَٓائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِن۪ينَ اقْتَتَلُوا فَاَصْلِحُوا بَيْنَهُمَاۚ فَاِنْ بَغَتْ اِحْدٰيهُمَا عَلَى الْاُخْرٰى فَقَاتِلُوا الَّت۪ي تَبْغ۪ي حَتّٰى تَف۪ٓيءَ اِلٰٓى اَمْرِ اللّٰهِۚ فَاِنْ فَٓاءَتْ فَاَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا بِالْعَدْلِ وَاَقْسِطُواۜ اِنَّ اللّٰهَ يُحِبُّ الْمُقْسِط۪ينَ (٩)

9. Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ қилинглар. Бас, агар улардан бири, иккинчисининг устига тажовузкорлик қилса, бас, то тажовузкор тоифа Аллоҳнинг амрига қайтгунча, сизлар тажовуз қилган тоифа билан урушинглар. Агар у тоифа тажовузкорликдан қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан тузатиб қўйинглар ва адолат қилинглар. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади.

اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ فَاَصْلِحُوا بَيْنَ اَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللّٰهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ۟ (١٠)

10. Албатта, мўминлар ака-укадирлар. Бас, сизлар икки оға-инингиз ўртасини тузатиб қўйинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, раҳм қилинсангизлар.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا يَسْخَرْ قَوْمٌ مِنْ قَوْمٍ عَسٰٓى اَنْ يَكُونُوا خَيْرًا مِنْهُمْ وَلَا نِسَٓاءٌ مِنْ نِسَٓاءٍ عَسٰٓى اَنْ يَكُنَّ خَيْرًا مِنْهُنَّۚ وَلَا تَلْمِزُٓوا اَنْفُسَكُمْ وَلَا تَنَابَزُوا بِالْاَلْقَابِۜ بِئْسَ الِاسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْا۪يمَانِۚ وَمَنْ لَمْ يَتُبْ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ (١١)

11. Эй иймон келтирган кимсалар, сизлардан бўлган бир қавм бошқа бир мўмин қавмни масхара қилмасин. Эҳтимолки, масхара қилинган қавм улардан яхшироқ бўлсалар. Яна сизлардан бўлган аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасинлар. Эҳтимолки, масхара қилинган аёллар улардан яхшироқ бўлсалар. Бир-бирларингизни мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا اجْتَنِبُوا كَث۪يرًا مِنَ الظَّنِّۚ اِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ اِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًاۜ اَيُحِبُّ اَحَدُكُمْ اَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ اَخ۪يهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُۜ وَاتَّقُوا اللّٰهَۜ اِنَّ اللّٰهَ تَوَّابٌ رَح۪يمٌ (١٢)

12. Эй иймон келтирганлар, кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир! Ўзгаларнинг айбини излаб жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, шундайми?! Аллоҳдан қўрқинглар! Шубҳасиз, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Изоҳ: Оятда мўминлар уч иллатдан қайтарилдилар. Булардан биринчиси, ўзгалар ҳақида ёмон гумон қилиш, иккинчиси, бировларнинг айбларини ахтариб топиш учун орқаларидан айғоқчилик қилиб юриш. Исломда шахснинг зоҳирда қилаётган амали ва айтган сўзи мўътабардир. Яъни, масалан бир кишининг муайян бир айб ё жиноятга дахлдор эканлигига аниқ ҳужжат бўлмас экан, унинг ўша айб ё жиноятда гумон қилиниши мумкин эмас. Фақат унинг мунофиқлиги ёки хоинлиги аниқ бўлиб қолган тақдирдагина у ҳақда ёмон гумон қилиш ва ундан эҳтиёт бўлиш керак. Юқоридаги оятда яна ғийбатдан қайтарилди. Бу тўғрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ғийбат – биродарингнинг ортидан ўзи эшитиб қолса хафа бўладиган айб-нуқсонини айтишингдир”. Демак бир мўминнинг ортидан унда бўлмаган айбларни унга нисбат бериш ғийбат эмас, балки унинг ҳақига бўхтон ва туҳмат бўлар экан, унда бўлган айбларни ортидан айтиш эса уни сифатлаш эмас, балки ғийбат қилиш бўлар экан.

يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ اِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَاُنْثٰى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَٓائِلَ لِتَعَارَفُواۜ اِنَّ اَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللّٰهِ اَتْقٰيكُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ عَل۪يمٌ خَب۪يرٌ (١٣)

13. Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила ва элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида энг мукаррамингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.

قَالَتِ الْاَعْرَابُ اٰمَنَّاۜ قُلْ لَمْ تُؤْمِنُوا وَلٰكِنْ قُولُٓوا اَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْا۪يمَانُ ف۪ي قُلُوبِكُمْۜ وَاِنْ تُط۪يعُوا اللّٰهَ وَرَسُولَهُ لَا يَلِتْكُمْ مِنْ اَعْمَالِكُمْ شَيْـًٔاۜ اِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (١٤)

14. Аъробийлар: “Иймон келтирдик”, – дедилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Сизлар иймон келтирганингиз йўқ, лекин сизларИсломга кирдикдеб айтинглар! Чунки ҳали дилларингизга иймон кирмаган. Агар сизлар Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилсангизлар, У сизларга қилган яхши амалларингиздан бирор нарсани камайтирмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир”, – деб айтинг.

Изоҳ: Бу ва қуйидаги оятлар Бани Асад қабиласидан бўлган бир гуруҳ аъробийлар ҳақида нозил бўлган. Улар қаҳатчилик йилида Мадинага тушиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзларининг мўмин бўлганларини пеш қилиб, у зотдан мусулмонларга тегишли бўлган ўлжалардан уларга ҳам беришларини талаб қилишади. Лекин Қуръон уларнинг дилларига иймон кирмаганини, улар фақат ўлжага эга бўлиш учун зоҳирда Исломга кириб турганларини ошкор қилади ва агар улар сидқидилдан иймон келтириб, Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилсалар Аллоҳ таоло уларни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам кам қилмаслигини уқтиради. Шу оятдан маълум бўладики, иймон билан ислом, мўмин билан мусулмон мазмун жиҳатдан фарқ қилади. Иймон – бу илоҳий таълимотни тан олиб тасдиқ қилиш бўлса, ислом илоҳий кўрсатма ва буйруқларни амалда бажаришдир. Бу оятда мўминлик даъво қилаётган бир гуруҳ аъробийларга Аллоҳ таоло раддия бериб: “Йўқ! Сизларда иймон йўқ, балки ўзларингни мўмин-мусулмон кўрсатиш учун амал қилиб турибсизлар”, – деган мазмунда танбеҳ беради.

اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا بِاللّٰهِ وَرَسُولِه۪ ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا وَجَاهَدُوا بِاَمْوَالِهِمْ وَاَنْفُسِهِمْ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِۜ اُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الصَّادِقُونَ (١٥)

15. Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ҳамда моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.

Изоҳ: Оятда тилидагина иймон келтириб, дилида иймон қарор топмаган аъробийлар билан комил мўминлар ўртасидаги фарқ кўрсатилмоқда.

قُلْ اَتُعَلِّمُونَ اللّٰهَ بِد۪ينِكُمْ وَاللّٰهُ يَعْلَمُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ وَاللّٰهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَل۪يمٌ (١٦)

16. Эй Муҳаммад, аъробийларга: “Сизлар Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисизлар?! Ваҳоланки, Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ барча нарсани билувчидир”, – деб айтинг.

يَمُنُّونَ عَلَيْكَ اَنْ اَسْلَمُواۜ قُلْ لَا تَمُنُّوا عَلَيَّ اِسْلَامَكُمْۚ بَلِ اللّٰهُ يَمُنُّ عَلَيْكُمْ اَنْ هَدٰيكُمْ لِلْا۪يمَانِ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (١٧)

17. Улар сизга Исломга кирганларини миннат қиладилар. Уларга: “Сизлар менга мусулмон бўлганингизни миннат қилманглар. Балки агар иймонингизда содиқ бўлсангиз, билингларки, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилади”, – деб айтинг.

اِنَّ اللّٰهَ يَعْلَمُ غَيْبَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَاللّٰهُ بَص۪يرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (١٨)

18. Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ердаги ғайб сирларини билади. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.