ТОҲО СУРАСИ
Тоҳо сураси 135 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Суранинг биринчи ояти “Тоҳо” сўзи билан бошлангани учун ўзига ном бўлиб қолган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
طٰهٰۜ (١)
- То, Ҳо.
Изоҳ: Қуръони Каримда бир неча сура мана шундай алоҳида ҳарфлар билан бошланади. Уламолар наздида ушбу ҳарфлар “Ҳуруфи муқаттаот”, яъни маънодан узилган ҳарфлар ҳисобланиб, уларнинг маъноси ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина аёндир. Қуръонда ҳаммаси бўлиб 29 сура ана шундай ҳарфлар билан бошланган. Лекин баъзи тафсир олимлари ўз китобларида уларни изоҳлашга ҳаракат қилишган.
مَٓا اَنْزَلْنَا عَلَيْكَ الْقُرْاٰنَ لِتَشْقٰىۙ (٢)
2. Эй Муҳаммад, Биз сизга ушбу Қуръонни қийналиб машаққат чекишингиз учун нозил қилмаганмиз.
اِلَّا تَذْكِرَةً لِمَنْ يَخْشٰىۙ (٣)
3. Аксинча, уни Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун эслатма қилиб нозил қилганмиз.
تَنْز۪يلًا مِمَّنْ خَلَقَ الْاَرْضَ وَالسَّمٰوَاتِ الْعُلٰىۜ (٤)
4. Қуръон Ерни ва юксак осмонларни яратган Зот томонидан нозил қилингандир.
اَلرَّحْمٰنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوٰى (٥)
5. У Зот Ўз Аршини эгаллаган Раҳмондир.
لَهُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَمَا تَحْتَ الثَّرٰى (٦)
6. Осмонлардаги, Ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги барча нарсалар Унинг мулкидир.
وَاِنْ تَجْهَرْ بِالْقَوْلِ فَاِنَّهُ يَعْلَمُ السِّرَّ وَاَخْفٰى (٧)
7. Агар сиз сўзни ошкора қилсангиз ҳам ёки пинҳона гапирсангиз ҳам, У Зотга бари бирдир. Бас, албатта, У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билади.
اَللّٰهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۜ لَهُ الْاَسْمَٓاءُ الْحُسْنٰى (٨)
8. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир фақат ёлғиз Унинг Ўзи бордир. Энг гўзал исмлар Уникидир.
وَهَلْ اَتٰيكَ حَد۪يثُ مُوسٰىۢ (٩)
9. Эй Муҳаммад, сизга Мусо ҳақидаги хабар келдими?
اِذْ رَاٰ نَارًا فَقَالَ لِاَهْلِهِ امْكُثُٓوا اِنّ۪ٓي اٰنَسْتُ نَارًا لَعَلّ۪ٓي اٰت۪يكُمْ مِنْهَا بِقَبَسٍ اَوْ اَجِدُ عَلَى النَّارِ هُدًى (١٠)
10. Ўшанда у узоқдан бир оловни кўриб оиласига: “Шу ерда кутиб туринглар, мен бир оловни кўриб қолдим, балки сизларга ундан бир чўғ олиб келарман ёки шу ўт атрофида бирор йўл кўрсатувчи топарман”, – деди.
فَلَمَّٓا اَتٰيهَا نُودِيَ يَا مُوسٰى (١١)
11. Вақтики, у олов яқинига келгач: “Эй Мусо!” – деб нидо қилинди.
Изоҳ: Ровийларнинг ривоят қилишича, Мусо алайҳиссалом ўз оиласи билан совуқ кечада Мадян шаҳридан Мисрга қайтиб келаётганида қоронғида йўлдан адашиб қолади. Ўт ёқай деса, чақмоқ тоши ёнмайди. Шу пайт унинг кўзига узоқдан бир олов кўриниб, чўғ олиш ва у ердагилардан йўл сўраб келиш учун ўша тарафга борганида, у кўринган ёруғлик олов эмас, Аллоҳнинг нури эканлиги маълум бўлади.
اِنّ۪ٓي اَنَا۬ رَبُّكَ فَاخْلَعْ نَعْلَيْكَۚ اِنَّكَ بِالْوَادِ الْمُقَدَّسِ طُوًىۜ (١٢)
12. Эй Мусо, албатта, Мен сенинг Роббингман. Бас, кавушларингни ечгин. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан.
وَاَنَا اخْتَرْتُكَ فَاسْتَمِعْ لِمَا يُوحٰى (١٣)
13. Мен сени пайғамбарлик учун танладим. Бас, ўзингга юборилаётган ваҳийга қулоқ сол!
اِنَّن۪ٓي اَنَا اللّٰهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّٓا اَنَا۬ فَاعْبُدْن۪يۙ وَاَقِمِ الصَّلٰوةَ لِذِكْر۪ي (١٤)
14. Ҳақиқатан, Мен Аллоҳман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!
اِنَّ السَّاعَةَ اٰتِيَةٌ اَكَادُ اُخْف۪يهَا لِتُجْزٰى كُلُّ نَفْسٍ بِمَا تَسْعٰى (١٥)
15. Албатта, қиёмат соати келувчидир. Лекин ҳар бир жон қилган ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутаман.
فَلَا يَصُدَّنَّكَ عَنْهَا مَنْ لَا يُؤْمِنُ بِهَا وَاتَّبَعَ هَوٰيهُ فَتَرْدٰى (١٦)
16. Бас, қиёматга ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашган кимсалар асло сени ундан тўсмасинларки, у ҳолда ҳалок бўласан.
وَمَا تِلْكَ بِيَم۪ينِكَ يَا مُوسٰى (١٧)
17. Эй Мусо, ана у қўлингдаги нима?!
قَالَ هِيَ عَصَايَۚ اَتَوَكَّؤُ۬ا عَلَيْهَا وَاَهُشُّ بِهَا عَلٰى غَنَم۪ي وَلِيَ ف۪يهَا مَاٰرِبُ اُخْرٰى (١٨)
18. Мусо: “У ҳассам, унга суянаман ва у билан қўйларимга дарахтдан барг қоқиб бераман. Шунингдек, унда бошқа ҳожатларим ҳам бор”, – деди.
قَالَ اَلْقِهَا يَا مُوسٰى (١٩)
19. Аллоҳ Мусога: “Эй Мусо, уни ерга ташла”, – деди.
فَاَلْقٰيهَا فَاِذَا هِيَ حَيَّةٌ تَسْعٰى (٢٠)
20. Бас, Мусо уни ташлаган эди, бирданига у ҳаракатланаётган илон бўлиб қолди.
قَالَ خُذْهَا وَلَا تَخَفْ۠ سَنُع۪يدُهَا س۪يرَتَهَا الْاُولٰى (٢١)
21. Аллоҳ унга: “Уни қайтиб ол, қўрқма. Биз уни аввалги ҳолига қайтарамиз”, – деди.
وَاضْمُمْ يَدَكَ اِلٰى جَنَاحِكَ تَخْرُجْ بَيْضَٓاءَ مِنْ غَيْرِ سُٓوءٍ اٰيَةً اُخْرٰىۙ (٢٢)
22. Қўлингни қўлтиғингга тиқ, қорамтир бўлган қўлинг ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ ҳолда бўлиб чиқади. Бу эса яна бир бошқа мўъжизадир.
Изоҳ: Оятда Мусо алайҳиссаломнинг қўли Аллоҳнинг каромати билан оқариб кетиши ва бу ҳеч касаллик ёки ёмон нимадир эмас, балки у ўзидан нур чиқариб туриши баён қилинади.
لِنُرِيَكَ مِنْ اٰيَاتِنَا الْكُبْرٰىۚ (٢٣)
23. Биз сенга катта мўъжизаларимиздан бирини кўрсатиш учун шундай қилдик.
اِذْهَبْ اِلٰى فِرْعَوْنَ اِنَّهُ طَغٰى۟ (٢٤)
24. Энди, сен фиръавннинг олдига бор. Ҳақиқатан, у “худоман” деб ҳаддан ошди.
قَالَ رَبِّ اشْرَحْ ل۪ي صَدْر۪يۙ (٢٥)
25. Мусо: “Эй Роббим, кўксимни кенг қил”, – деди.
وَيَسِّرْ ل۪ٓي اَمْر۪يۙ (٢٦)
26. Ҳамда ишимни осон қилгин.
وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَان۪يۙ (٢٧)
27. Дудуқлигим сабабли тилимдаги тугунни ечиб юбор.
يَفْقَهُوا قَوْل۪يۖ (٢٨)
28. Қавмим гапимни яхши тушунсинлар.
وَاجْعَلْ ل۪ي وَز۪يرًا مِنْ اَهْل۪يۙ (٢٩)
29. Менга ўз аҳлимдан вазир қилгин.
هٰرُونَ اَخ۪يۚ (٣٠)
30. У вазир биродарим Ҳорун бўлсин.
اُشْدُدْ بِه۪ٓ اَزْر۪يۙ (٣١)
31. У биродарим билан белимни қувватли қилгин.
وَاَشْرِكْهُ ف۪ٓي اَمْر۪يۙ (٣٢)
32. Ҳамда уни пайғамбарлик ишимда шерик қилгин.
كَيْ نُسَبِّحَكَ كَث۪يرًاۙ (٣٣)
33. Токи, Сенга кўпроқ тасбеҳ айтайлик.
وَنَذْكُرَكَ كَث۪يرًاۜ (٣٤)
34. Ҳамда Сени кўп зикр қилайлик.
اِنَّكَ كُنْتَ بِنَا بَص۪يرًا (٣٥)
35. Шубҳасиз, Сен бизни кўриб турувчи Зотсан.
قَالَ قَدْ اُو۫ت۪يتَ سُؤْلَكَ يَا مُوسٰى (٣٦)
36. Аллоҳ Мусога: “Эй Мусо, сўраган нарсанг сенга берилди”, – деди.
وَلَقَدْ مَنَنَّا عَلَيْكَ مَرَّةً اُخْرٰىۙ (٣٧)
37. Дарҳақиқат Биз сенга гўдаклик чоғингда ҳам бир марта инъом этган эдик.
اِذْ اَوْحَيْنَٓا اِلٰٓى اُمِّكَ مَا يُوحٰىۙ (٣٨)
38. Ўшанда сен бешикда эканингда онангга шундай ваҳий юборган эдик:
اَنِ اقْذِف۪يهِ فِي التَّابُوتِ فَاقْذِف۪يهِ فِي الْيَمِّ فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ بِالسَّاحِلِ يَأْخُذْهُ عَدُوٌّ ل۪ي وَعَدُوٌّ لَهُۜ وَاَلْقَيْتُ عَلَيْكَ مَحَبَّةً مِنّ۪يۚ وَلِتُصْنَعَ عَلٰى عَيْن۪يۢ (٣٩)
39. “Уни сандиққа солиб, дарёга ташлагин. Бас, уни дарё тўлқини соҳилга отсин. Шунда уни Менинг ҳам, унинг ҳам душмани фиръавн ушлаб олади”. Эй Мусо, сен барчага суюкли бўлишинг ва Менинг кўз ўнгимда ўсишинг учун сенга ўз томонимдан муҳаббат ташладим.
Изоҳ: Оятда Мусо Аллоҳ томонидан шундай бир ёқимтой қилиб қўйилдики, уни кўрган кишида шу менинг ўғлим бўлиб қолса эди, – деган ҳавас пайдо бўлиши айтилади.
اِذْ تَمْش۪ٓي اُخْتُكَ فَتَقُولُ هَلْ اَدُلُّكُمْ عَلٰى مَنْ يَكْفُلُهُۜ فَرَجَعْنَاكَ اِلٰٓى اُمِّكَ كَيْ تَقَرَّ عَيْنُهَا وَلَا تَحْزَنَۜ وَقَتَلْتَ نَفْسًا فَنَجَّيْنَاكَ مِنَ الْغَمِّ وَفَتَنَّاكَ فُتُونًا۠ فَلَبِثْتَ سِن۪ينَ ف۪ٓي اَهْلِ مَدْيَنَ ثُمَّ جِئْتَ عَلٰى قَدَرٍ يَا مُوسٰى (٤٠)
40. Ўшанда опанг сени дарёдан ушлаб олган одамлар ортидан юриб: “Сизларни бу болага кафил бўлиб эмизадиган аёл олдига бошлаб борайми?” – деганларини эсла! Сўнг Биз сени кўзлари қувонсин, ғамгин бўлмасин, – деб онангга қайтарган эдик. Йигитлик чоғингда бир жонни ўлдириб қўйганингда, Биз сени бу дарддан ҳам қутқарган эдик. Кейин Биз сени кўп синовлар билан синаб кўрдик. Мадян аҳли орасида ҳам анча йиллар қолдинг, сўнгра эй Мусо, пайғамбарлик учун белгилаб қўйилган тақдирга кўра бу ерга келдинг.
Изоҳ: Келтирилган сўнгги икки оятнинг тафсирида муфассирлар шундай ривоятни келтирадилар. Фиръавннинг мунажжимлари унга: “Сенинг мулку давлатинг бани Исроил қавмидан туғиладиган бир бола қўлида хароб бўлади”, – дейишгач, у ўша қавмдан дунёга келган ҳар бир ўғил болани қатл қилишга буйруқ беради, Мусо алайҳиссалом ана ўша бани Исроил учун ҳалокатли бўлган йилларда таваллуд топадилар. Шунда чақалоғиниг ҳалок бўлишидан ғамга ботиб қолган онага ғойибдан буйруқ билан боласини бир сандиққа авайлаб солади-да, уни Нил дарёсига ташлайди. Ўша пайтда дарё соҳилида ўтирган фиръавн оқиб келаётган сандиқни кўриб қолади ва ходимларига уни олиб чиқишни буюради. Хизматкорлар сандиқни олиб келишгач, очиб қарасалар, унинг ичида ойдек бир чақалоқ ухлаб ётибди. Шунда фиръавннинг хотини болани кўриб, унга меҳри тушиб қолади ва ундан уни ўғил қилиб олишга рухсат беришини сўрайди. Фиръавндан рухсат олгач, болани саройга олиб бориб, шаҳардан бола эмизадиган аёлларни суриштириб топтиради. Лекин Мусо бирон аёлни эммайди. Шу пайт бир қиз келиб фиръавннинг хотинига: “Мен сизларга шу болани эмизадиган бир аёлни олиб келаман”, – дейди. У Мусонинг опаси бўлиб, уни боласи дарёда кетганидан сўнг ғам-андуҳга ботган она Мусо ҳақида бирон дарак топиб келиш учун шаҳарга юборган эди. У қиз саройда Мусони кўриб танигач, ўзининг ким эканлигини яшириб юқоридаги сўзларни айтади ва бориб дарҳол онасини етаклаб келади. Бу аёл тутган кўкракни чақалоқ дарҳол эма бошлаганини кўрган фиръавннинг хотини бениҳоя хурсанд бўлиб, у аёлдан саройда қолишни илтимос қилади. Лекин у уйи ва бола-чақасини ташлаб кела олмаслигини айтиб, агар рози бўлсалар бу болани ўз уйида эмизиб катта қилиб беришга ваъда бергач, ноилож қолган малика бу таклифга рози бўлади ва онага кўп хайру-саховат кўрсатиб, болани унга қўшиб, бериб юборади. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан бола ўз туққан онасининг бағрига қайтади.
وَاصْطَنَعْتُكَ لِنَفْس۪يۚ (٤١)
41. Сени ўзимга пайғамбарлик учун танлаб олдим.
اِذْهَبْ اَنْتَ وَاَخُوكَ بِاٰيَات۪ي وَلَا تَنِيَا ف۪ي ذِكْر۪يۚ (٤٢)
42. Эй Мусо, энди сен ва биродаринг Ҳорун Менинг оятларим билан одамларга боринглар ва Мени зикр қилишда сустлик қилманглар!
اِذْهَبَٓا اِلٰى فِرْعَوْنَ اِنَّهُ طَغٰىۚ (٤٣)
43. Иккингиз фиръавнинг олдига боринглар, чунки у “худоман", деб ҳаддидан ошди.
فَقُولَا لَهُ قَوْلًا لَيِّنًا لَعَلَّهُ يَتَذَكَّرُ اَوْ يَخْشٰى (٤٤)
44. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, у эслатма олар ёки ҳалок бўлишидан қўрқар.
قَالَا رَبَّنَٓا اِنَّنَا نَخَافُ اَنْ يَفْرُطَ عَلَيْنَٓا اَوْ اَنْ يَطْغٰى (٤٥)
45. Мусо ва Ҳорун: “Эй Роббимиз, дарҳақиқат биз агар уни иймон келтиришга даъват қилсак бизга шошқалоқлик билан азобга дучор қилишидан ёки баттар туғёнга кетишидан қўрқамиз”, – дедилар.
قَالَ لَا تَخَافَٓا اِنَّن۪ي مَعَكُمَٓا اَسْمَعُ وَاَرٰى (٤٦)
46. Аллоҳ уларга: “Қўрқманглар, албатта, Мен сизлар билан биргаман, барчасини эшитиб тураман ва кўраман”, – деди.
فَأْتِيَاهُ فَقُولَٓا اِنَّا رَسُولَا رَبِّكَ فَاَرْسِلْ مَعَنَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ وَلَا تُعَذِّبْهُمْۜ قَدْ جِئْنَاكَ بِاٰيَةٍ مِنْ رَبِّكَۜ وَالسَّلَامُ عَلٰى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدٰى (٤٧)
47. Бас, сизлар унинг олдига бориб: “Биз Роббингнинг элчиларимиз. Бани Исроил авлодини биз билан бирга ватанларига қўйиб юборгин, уларни азоблама. Биз сенга Роббинг томонидан мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин”, – деб айтинглар.
اِنَّا قَدْ اُوحِيَ اِلَيْنَٓا اَنَّ الْعَذَابَ عَلٰى مَنْ كَذَّبَ وَتَوَلّٰى (٤٨)
48. Унга: “Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончига чиқарган ва иймон келтиришдан юз ўгирган кимсаларга, албатта, азоб бор деб, бизга ваҳий қилинди”, – деб айтинглар.
قَالَ فَمَنْ رَبُّكُمَا يَا مُوسٰى (٤٩)
49. Улар фиръавннинг ёнига бориб даъват қилишди, шунда у: “Эй Мусо, сиз иккингизнинг Роббингиз ким?” – деди.
قَالَ رَبُّنَا الَّذ۪ٓي اَعْطٰى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدٰى (٥٠)
50. Мусо фиръавнга: “Бизнинг Роббимиз ҳар бир нарсага ўз яратилишини кўрсатиб берган сўнгра уни ҳидоятга солган Зотдир”, – деди.
قَالَ فَمَا بَالُ الْقُرُونِ الْاُولٰى (٥١)
51. Кейин фиръавн: “Унда аввалги авлодларнинг ҳоли нима бўлди?” – деди.
قَالَ عِلْمُهَا عِنْدَ رَبّ۪ي ف۪ي كِتَابٍۚ لَا يَضِلُّ رَبّ۪ي وَلَا يَنْسٰىۘ (٥٢)
52. Мусо унга: “Уларнинг маълумоти Роббим ҳузуридаги китобда битилгандир. Роббим сира адашмайди ва унутмайди”, – деди.
اَلَّذ۪ي جَعَلَ لَكُمُ الْاَرْضَ مَهْدًا وَسَلَكَ لَكُمْ ف۪يهَا سُبُلًا وَاَنْزَلَ مِنَ السَّمَٓاءِ مَٓاءًۜ فَاَخْرَجْنَا بِه۪ٓ اَزْوَاجًا مِنْ نَبَاتٍ شَتّٰى (٥٣)
53. У Зот Ерни сизлар учун бешик қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув ёғдирди. Бас, у сув билан турли набототлардан жуфтларини чиқардик.
كُلُوا وَارْعَوْا اَنْعَامَكُمْۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَاتٍ لِاُو۬لِي النُّهٰى۟ (٥٤)
54. Сизлар улардан енглар ва чорваларингни ўтлатинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَف۪يهَا نُع۪يدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً اُخْرٰى (٥٥)
55. Биз сизларни ердан яратдик, унга қайтарамиз ва қиёмат кунида сизларни яна бир бор ундан чиқарамиз.
وَلَقَدْ اَرَيْنَاهُ اٰيَاتِنَا كُلَّهَا فَكَذَّبَ وَاَبٰى (٥٦)
56. Дарҳақиқат, Биз у фиръавнга барча мўъжизаларимизни кўрсатдик. Бас, фиръавн уларни ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
قَالَ اَجِئْتَنَا لِتُخْرِجَنَا مِنْ اَرْضِنَا بِسِحْرِكَ يَا مُوسٰى (٥٧)
57. Фираъвн: “Эй Мусо, сен ўз сеҳринг билан бизларни еримиздан чиқариб юбориш учун келдингми”, – деди.
فَلَنَأْتِيَنَّكَ بِسِحْرٍ مِثْلِه۪ فَاجْعَلْ بَيْنَنَا وَبَيْنَكَ مَوْعِدًا لَا نُخْلِفُهُ نَحْنُ وَلَٓا اَنْتَ مَكَانًا سُوًى (٥٨)
58. У ҳолда, биз ҳам сенга унга ўхшаш сеҳр келтирамиз. Бас, биз билан ўзинг орангда бир ваъдалашилган жой танлагин. Биз ҳам сен ҳам унга қарши чиқмайдиган мос бир жой бўлсин.
قَالَ مَوْعِدُكُمْ يَوْمُ الزّ۪ينَةِ وَاَنْ يُحْشَرَ النَّاسُ ضُحًى (٥٩)
59. Мусо унга: “Ваъда қилинган вақтингиз одамлар чошгоҳда тўпланадилар зийнат байрами кунидир”, – деди.
فَتَوَلّٰى فِرْعَوْنُ فَجَمَعَ كَيْدَهُ ثُمَّ اَتٰى (٦٠)
60. Бас, фиръавн бориб, ўзининг сеҳргарлар билан макрини йиғди. Сўнгра ваъда қилинган жойга келди.
قَالَ لَهُمْ مُوسٰى وَيْلَكُمْ لَا تَفْتَرُوا عَلَى اللّٰهِ كَذِبًا فَيُسْحِتَكُمْ بِعَذَابٍۚ وَقَدْ خَابَ مَنِ افْتَرٰى (٦١)
61. Мусо у сеҳргарларга: “Ҳолингизга вой бўлсин, сизлар Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиб мўъжизани сеҳр деманглар, у ҳолда Аллоҳ сизларни азоб билан ҳалок қилади. Ёлғон тўқиганлар ноумид бўлишлари муқаррардир”, – деди.
فَتَنَازَعُٓوا اَمْرَهُمْ بَيْنَهُمْ وَاَسَرُّوا النَّجْوٰى (٦٢)
62. Бас, сеҳргарлар қиладиган ишларини талашиб-тортишиб, аста шивирлаша бошладилар.
قَالُٓوا اِنْ هٰذَانِ لَسَاحِرَانِ يُر۪يدَانِ اَنْ يُخْرِجَاكُمْ مِنْ اَرْضِكُمْ بِسِحْرِهِمَا وَيَذْهَبَا بِطَر۪يقَتِكُمُ الْمُثْلٰى (٦٣)
63. Сўнг бир-бирларига: “Албатта, бу иккови ўз сеҳрлари билан сизларни ерингиздан чиқаришни ва барчага намуна бўлган йўлингизни йўқотишни хоҳлайдиган сеҳргарлардир”, – дедилар.
فَاَجْمِعُوا كَيْدَكُمْ ثُمَّ ائْتُوا صَفًّاۚ وَقَدْ اَفْلَحَ الْيَوْمَ مَنِ اسْتَعْلٰى (٦٤)
64. Энди, бор макр-ҳийлангизни йиғинг, кейин саф тортиб келинглар. Бугун устун бўлган кишилар зафар қучадилар.
قَالُوا يَا مُوسٰٓى اِمَّٓا اَنْ تُلْقِيَ وَاِمَّٓا اَنْ نَكُونَ اَوَّلَ مَنْ اَلْقٰى (٦٥)
65. Маслаҳатлари битгач, улар: “Эй Мусо, қўлингдаги асонгни сен олдин ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?” – дедилар.
قَالَ بَلْ اَلْقُواۚ فَاِذَا حِبَالُهُمْ وَعِصِيُّهُمْ يُخَيَّلُ اِلَيْهِ مِنْ سِحْرِهِمْ اَنَّهَا تَسْعٰى (٦٦)
66. Мусо уларга: “Йўқ, сизлар олдин ташланглар”, – деди. Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаган эдилар сеҳрлари сабабли бирдан арқонлари ва ҳассалари унга юриб кетаётгандек туюлди.
فَاَوْجَسَ ف۪ي نَفْسِه۪ خ۪يفَةً مُوسٰى (٦٧)
67. Бас, Мусо ичида бир қўрқувни ҳис қилди.
قُلْنَا لَا تَخَفْ اِنَّكَ اَنْتَ الْاَعْلٰى (٦٨)
68. Биз унга: “Қўрқмагин, албатта, сен улардан устунсан”, – дедик.
وَاَلْقِ مَا ف۪ي يَم۪ينِكَ تَلْقَفْ مَا صَنَعُواۜ اِنَّمَا صَنَعُوا كَيْدُ سَاحِرٍۜ وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ اَتٰى (٦٩)
69. Аллоҳ унга: “Қўлингдаги нарсани ташла, сеҳргарларнинг ясаган нарсаларини ютиб юборади. Уларнинг ясагани фақат бир сеҳргарнинг макридир. Сеҳргар эса, қаерга борса ҳам зафар топмайди”, – деди.
فَاُلْقِيَ السَّحَرَةُ سُجَّدًا قَالُٓوا اٰمَنَّا بِرَبِّ هٰرُونَ وَمُوسٰى (٧٠)
70. Мусо асосини ташлагач, аждарҳога айланиб, улар ясаган нарсаларини ютиб юборди. Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: “Ҳорун ва Мусонинг Роббисига иймон келтирдик”, – дедилар.
قَالَ اٰمَنْتُمْ لَهُ قَبْلَ اَنْ اٰذَنَ لَكُمْۜ اِنَّهُ لَكَب۪يرُكُمُ الَّذ۪ي عَلَّمَكُمُ السِّحْرَۚ فَلَاُقَطِّعَنَّ اَيْدِيَكُمْ وَاَرْجُلَكُمْ مِنْ خِلَافٍ وَلَاُصَلِّبَنَّكُمْ ف۪ي جُذُوعِ النَّخْلِۘ وَلَتَعْلَمُنَّ اَيُّنَٓا اَشَدُّ عَذَابًا وَاَبْقٰى (٧١)
71. Фиръавн сеҳргарларга: “Мен сизларга рухсат бермай туриб, унга иймон келтирдингизми?! Шубҳасиз, у сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, энди мен, албатта, қўл ва оёқларингизни қарама-қаршисига қилиб кесаман ва сизларни хурмо шохларига осаман, ўшанда менми ёки Мусонинг худосими қайсимиз азоблашда қаттиқроқ ва узоқроқ эканлигини билиб оласизлар”, – деди.
قَالُوا لَنْ نُؤْثِرَكَ عَلٰى مَا جَٓاءَنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالَّذ۪ي فَطَرَنَا فَاقْضِ مَٓا اَنْتَ قَاضٍۜ اِنَّمَا تَقْض۪ي هٰذِهِ الْحَيٰوةَ الدُّنْيَاۜ (٧٢)
72. Сеҳргарлар: “Бизлар ўзимизга келган мўъжизалардан ва бизларни йўқдан бор қилган Зотдан асло сени устун қўймаймиз. Бас, бизга қарши нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос”, – дедилар.
اِنَّٓا اٰمَنَّا بِرَبِّنَا لِيَغْفِرَ لَنَا خَطَايَانَا وَمَٓا اَكْرَهْتَنَا عَلَيْهِ مِنَ السِّحْرِۜ وَاللّٰهُ خَيْرٌ وَاَبْقٰى (٧٣)
73. Хатоларимизни ва бизларни унга мажбур қилган сеҳргарликдан гуноҳимизни кечириши учун биз Роббимизга иймон келтирдик. Аллоҳнинг савоби яхшироқ ва азоби боқийроқдир”, – дедилар.
اِنَّهُ مَنْ يَأْتِ رَبَّهُ مُجْرِمًا فَاِنَّ لَهُ جَهَنَّمَۜ لَا يَمُوتُ ف۪يهَا وَلَا يَحْيٰى (٧٤)
74. Ҳақиқатан, кимда-ким Роббисининг ҳузурига гуноҳкор ҳолида келса, албатта, унинг учун жаҳаннам бордир, у жойда на ўлиб қутулади ва на яшаб роҳатда қолади.
وَمَنْ يَأْتِه۪ مُؤْمِنًا قَدْ عَمِلَ الصَّالِحَاتِ فَاُو۬لٰٓئِكَ لَهُمُ الدَّرَجَاتُ الْعُلٰىۙ (٧٥)
75. Ким у Зотга ҳақиқатдан яхши амалларни қилиб, мўмин ҳолида келса, бас, ана улар учун олий даражалар бордир.
جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُ خَالِد۪ينَ ف۪يهَاۜ وَذٰلِكَ جَزٰٓؤُ۬ا مَنْ تَزَكّٰى۟ (٧٦)
76. Уларга остидан анҳорлар оқадиган, у ерда доимий қоладиган Адн номли мангулик жаннатлари бўлади. Бу ширк ва куфрдан пок бўлган кишиларнинг мукофотидир.
وَلَقَدْ اَوْحَيْنَٓا اِلٰى مُوسٰٓى اَنْ اَسْرِ بِعِبَاد۪ي فَاضْرِبْ لَهُمْ طَر۪يقًا فِي الْبَحْرِ يَبَسًاۚ لَا تَخَافُ دَرَكًا وَلَا تَخْشٰى (٧٧)
77. Биз Мусога: “Бандаларим бани Исроил авлодини тунда олиб кет ва улар учун асонг билан уриб денгиздан қуруқ йўл оч. Ортингдан душманлар етиб келишидан хавф қилмаган ва ғарқ бўлишдан ҳам қўрқма”, – деб ваҳий юбордик.
فَاَتْبَعَهُمْ فِرْعَوْنُ بِجُنُودِه۪ فَغَشِيَهُمْ مِنَ الْيَمِّ مَا غَشِيَهُمْۜ (٧٨)
78. Шундан кейин, фиръавн уларнинг ортидан ўз лашкарлари билан қувиб борди. Денгиз уларни ўраганча ўраб барчаларини денгизга ғарқ қилди.
وَاَضَلَّ فِرْعَوْنُ قَوْمَهُ وَمَا هَدٰى (٧٩)
79. Фиръавн ўз қавмини адаштирди ва тўғри йўлга бошламади.
يَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ قَدْ اَنْجَيْنَاكُمْ مِنْ عَدُوِّكُمْ وَوٰعَدْنَاكُمْ جَانِبَ الطُّورِ الْاَيْمَنَ وَنَزَّلْنَا عَلَيْكُمُ الْمَنَّ وَالسَّلْوٰى (٨٠)
80. Эй бани Исроил авлоди, Биз сизларга душманингиздан нажот бердик ва Мусога Таврот нозил қилиш учун Тур тоғининг ўнг томонида сизлар билан ваъдалашдик ва сизларга ҳолва ва беданалар туширдик.
كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَلَا تَطْغَوْا ف۪يهِ فَيَحِلَّ عَلَيْكُمْ غَضَب۪يۚ وَمَنْ يَحْلِلْ عَلَيْهِ غَضَب۪ي فَقَدْ هَوٰى (٨١)
81. Пок ризқларимиздан енглар ва уларга шукр қилмаслик билан ҳаддан ошманглар, акс ҳолда устингизга ғазабим тушади. Кимнинг устига ғазабим тушса, албатта, у йиқилиб ҳалок бўлади.
وَاِنّ۪ي لَغَفَّارٌ لِمَنْ تَابَ وَاٰمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدٰى (٨٢)
82. Шубҳасиз, Мен тавба қилган ҳамда иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган, сўнгра тўғри юрган кишилар учун мағфират қилувчи – Ғаффор Зотман.
وَمَٓا اَعْجَلَكَ عَنْ قَوْمِكَ يَا مُوسٰى (٨٣)
83. Эй Мусо, қавмингдан нега илдамлаб кетдинг?
Изоҳ: Мусо алайҳиссалом бани Исроил қавмидан етмиш кишини танлаб Тур тоғи томонга кетаётганида қавмидан олдинга ўтиб кетган эди.
قَالَ هُمْ اُو۬لَٓاءِ عَلٰٓى اَثَر۪ي وَعَجِلْتُ اِلَيْكَ رَبِّ لِتَرْضٰى (٨٤)
84. Мусо: “Ана улар, изимдан келяптилар. Эй Роббим, мен эса Сен томон рози бўлишинг учун шошилдим”, – деди.
قَالَ فَاِنَّا قَدْ فَتَنَّا قَوْمَكَ مِنْ بَعْدِكَ وَاَضَلَّهُمُ السَّامِرِيُّ (٨٥)
85. Аллоҳ унга: “Ҳақиқатан, Биз сенинг ортингдан қавмингни имтиҳон қилиб кўрдик. Сомирий номли киши уларни йўлдан оздирди”, – деди.
Изоҳ: Оятда Мусо алайҳиссалом Тур водийсига кетиш олдидан Аллоҳдан ўзгага сиғинмаслик ҳақида Исроил авлодига қаттиқ кўрсатма бериб кетгани, бироқ улар Сомирий исмли бир сеҳргарнинг тилладан ясаган бузоғига сиғиниб, аҳдни бузганлиги баён қилинади.
فَرَجَعَ مُوسٰٓى اِلٰى قَوْمِه۪ غَضْبَانَ اَسِفًاۚ قَالَ يَا قَوْمِ اَلَمْ يَعِدْكُمْ رَبُّكُمْ وَعْدًا حَسَنًاۜ اَفَطَالَ عَلَيْكُمُ الْعَهْدُ اَمْ اَرَدْتُمْ اَنْ يَحِلَّ عَلَيْكُمْ غَضَبٌ مِنْ رَبِّكُمْ فَاَخْلَفْتُمْ مَوْعِد۪ي (٨٦)
86. Кейин, Мусо ўз қавмига ғазабланган ва афсусланган ҳолда қайтиб келиб: “Эй қавмим, Роббингиз сизларга Таврот нозил қилиниши ҳақида чиройли ваъда қилмаганмиди?! Сизларга ўтган вақт узун кўриниб кетдими ёки устингизга Роббингиз томонидан ғазаб тушишини хоҳлаб, менга берган ваъдангизни буздингизми?!” – деди.
قَالُوا مَٓا اَخْلَفْنَا مَوْعِدَكَ بِمَلْكِنَا وَلٰكِنَّا حُمِّلْنَٓا اَوْزَارًا مِنْ ز۪ينَةِ الْقَوْمِ فَقَذَفْنَاهَا فَكَذٰلِكَ اَلْقَى السَّامِرِيُّۙ (٨٧)
87. Шунда улар: “Бизлар сенга берган ваъдани ўз ихтиёримиз билан бузмадик. Лекин бизлар Мисрдан чиқиб келаётганимизда, қавмнинг зеб-зийнатларидан иборат нарсаларни кўтариб чиққан эдик. Кейин Сомирийнинг кўрсатмаси билан уларни оловга ташладик. Сўнгра Сомирий ҳам нарсаларини оловга ташлади”, – дедилар.
فَاَخْرَجَ لَهُمْ عِجْلًا جَسَدًا لَهُ خُوَارٌ فَقَالُوا هٰذَٓا اِلٰهُكُمْ وَاِلٰهُ مُوسٰى فَنَسِيَۜ (٨٨)
88. Кейин Сомирий уларни оловда эритиб, худди бўкираётган бузоқ каби ҳайкал ясаб чиқариб берди, сўнг Сомирий ва унинг шериклари: “Сизларнинг ҳам, Мусонинг ҳам илоҳи энди шудир. Бас, Мусо буни сизга айтишни унутди”, – дедилар.
اَفَلَا يَرَوْنَ اَلَّا يَرْجِعُ اِلَيْهِمْ قَوْلًاۙ وَلَا يَمْلِكُ لَهُمْ ضَرًّا وَلَا نَفْعًا۟ (٨٩)
89. Ахир, бу ҳайкал уларга ҳеч қандай сўз қайтара олмаслигини ҳамда зарар ҳам, фойда ҳам келтиришга кучи етмаслигини кўрмайдиларми?!
وَلَقَدْ قَالَ لَهُمْ هٰرُونُ مِنْ قَبْلُ يَا قَوْمِ اِنَّمَا فُتِنْتُمْ بِه۪ۚ وَاِنَّ رَبَّكُمُ الرَّحْمٰنُ فَاتَّبِعُون۪ي وَاَط۪يعُٓوا اَمْر۪ي (٩٠)
90. Ҳолбуки, Ҳорун бузоққа сиғинишларидан олдин уларга: “Эй қавмим, сизлар бу билан имтиҳон қилиндингиз. Роббингиз, шубҳасиз, ягона Раҳмондир. Бас, менга эргашинглар ва амримга итоат қилинглар!” – деган эди.
قَالُوا لَنْ نَبْرَحَ عَلَيْهِ عَاكِف۪ينَ حَتّٰى يَرْجِعَ اِلَيْنَا مُوسٰى (٩١)
91. Улар: “Токи Мусо бизга қайтиб келмагунча унга берилиб сиғинишдан асло тўхтамаймиз”, – дедилар.
قَالَ يَا هٰرُونُ مَا مَنَعَكَ اِذْ رَاَيْتَهُمْ ضَلُّواۙ (٩٢)
92. Мусо қайтиб келгач: “Эй Ҳорун, уларнинг адашганларини кўрганингда тўхтатиб қолишдан сени нима ман қилди?” – деди.
اَلَّا تَتَّبِعَنِۜ اَفَعَصَيْتَ اَمْر۪ي (٩٣)
93. Ёки нега менинг орқамдан излаб бормадинг? Амримга итоатсизлик қилдингми?!.
قَالَ يَبْنَؤُ۬مَّ لَا تَأْخُذْ بِلِحْيَت۪ي وَلَا بِرَأْس۪يۚ اِنّ۪ي خَش۪يتُ اَنْ تَقُولَ فَرَّقْتَ بَيْنَ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ وَلَمْ تَرْقُبْ قَوْل۪ي (٩٤)
94. Ҳорун Мусога: “Эй онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тортмагин ва мени койима. Агар орқангдан борсам, сен: “Менинг гапимга кирмай, бани Исроил авлодини бўлиб юборибсан”, – деб айтишингдан қўрқдим.
قَالَ فَمَا خَطْبُكَ يَا سَامِرِيُّ (٩٥)
95. Сўнгра Мусо Сомирийга юзланиб: “Эй Сомирий, бу нима қилганинг?!” – деди.
قَالَ بَصُرْتُ بِمَا لَمْ يَبْصُرُوا بِه۪ فَقَبَضْتُ قَبْضَةً مِنْ اَثَرِ الرَّسُولِ فَنَبَذْتُهَا وَكَذٰلِكَ سَوَّلَتْ ل۪ي نَفْس۪ي (٩٦)
96. Сомирий Мусога: “Мен улар кўрмаган нарсани кўриб қолдим. Бас, элчи Жаброилнинг изидан бир сиқим олиб, уни бузоқнинг ҳайкалига сочган эдим ундан тирик бузоқ каби бўкирган овоз чиқди. Нафсим шу ишни қилишни менга чиройли кўрсатди”, – деди.
Изоҳ: Оятда Жаброил фаришта Мусо алайҳиссалом олдига келганида, миниб келган отининг туёғи теккан жонсиз нарсага дарҳол жон киради ва Сомирий бу ҳолатга гувоҳ бўлиб қолгани баён қилинади.
قَالَ فَاذْهَبْ فَاِنَّ لَكَ فِي الْحَيٰوةِ اَنْ تَقُولَ لَا مِسَاسَۖ وَاِنَّ لَكَ مَوْعِدًا لَنْ تُخْلَفَهُۚ وَانْظُرْ اِلٰٓى اِلٰهِكَ الَّذ۪ي ظَلْتَ عَلَيْهِ عَاكِفًاۜ لَنُحَرِّقَنَّهُ ثُمَّ لَنَنْسِفَنَّهُ فِي الْيَمِّ نَسْفًا (٩٧)
97. Мусо унга: “Бас, жўна! Энди, сен учун ҳаётда, фақат “Менга тегинманг!” – деб юришинг қолади. Ҳамда сенга охиратда асло хилоф қилинмайдиган бир ваъда бордир. Сен устидан берилиб сиғинган илоҳинг ҳолига назар сол! Биз, албатта, уни ёндириб, кейин кулини денгизга майдалаб сочиб юборамиз”, – деди.
اِنَّمَٓا اِلٰهُكُمُ اللّٰهُ الَّذ۪ي لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۜ وَسِعَ كُلَّ شَيْءٍ عِلْمًا (٩٨)
98. Албатта, илоҳингиз Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳдир. У ҳар бир нарсани Ўз илми билан қамраб олган.
كَذٰلِكَ نَقُصُّ عَلَيْكَ مِنْ اَنْبَٓاءِ مَا قَدْ سَبَقَۚ وَقَدْ اٰتَيْنَاكَ مِنْ لَدُنَّا ذِكْرًاۚ (٩٩)
99. Эй Муҳаммад, сизга ўтиб кетган қавмлар хабарларини шу тарзда қисса қилиб берамиз. Шунингдек, сизга ўз даргоҳимиздан зикр бўлмиш Қуръонни келтирдик.
مَنْ اَعْرَضَ عَنْهُ فَاِنَّهُ يَحْمِلُ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ وِزْرًاۙ (١٠٠)
100. Ким ундан юз ўгирса, бас, шубҳасиз, у қиёмат кунида оғир гуноҳ юкини кўтаради.
خَالِد۪ينَ ف۪يهِۜ وَسَٓاءَ لَهُمْ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ حِمْلًاۙ (١٠١)
101. Улар у юк остида мангу қоладилар. Қиёмат кунида улар учун жуда ёмон юк бўлади.
يَوْمَ يُنْفَخُ فِي الصُّورِ وَنَحْشُرُ الْمُجْرِم۪ينَ يَوْمَئِذٍ زُرْقًاۚ (١٠٢)
102. Сур чалиниб, барча одамлар тирилтириладиган ўша кунда жиноятчиларни кўзлари қўрқувдан кўкариб кетган ҳолларида жамлаймиз.
يَتَخَافَتُونَ بَيْنَهُمْ اِنْ لَبِثْتُمْ اِلَّا عَشْرًا (١٠٣)
103. Улар даҳшатга тушиб ўзаро: “Дунёда фақат ўн кунгина турдинглар”, – дея пичирлашадилар.
نَحْنُ اَعْلَمُ بِمَا يَقُولُونَ اِذْ يَقُولُ اَمْثَلُهُمْ طَر۪يقَةً اِنْ لَبِثْتُمْ اِلَّا يَوْمًا۟ (١٠٤)
104. Биз уларнинг айтаётган сўзларини жуда яхши билувчимиз. Ўшанда уларнинг йўл жиҳатидан энг муносиблари: “Дунёда фақат бир кунгина қолдинглар”, – деб айтадилар.
وَيَسْـَٔلُونَكَ عَنِ الْجِبَالِ فَقُلْ يَنْسِفُهَا رَبّ۪ي نَسْفًاۙ (١٠٥)
105. Эй Муҳаммад, сиздан тоғларнинг қиёматдаги вазияти ҳақида сўрайдилар. Бас, уларга: “Роббим уларни қум каби сочиб ташлайди”, – деб айтинг.
فَيَذَرُهَا قَاعًا صَفْصَفًاۙ (١٠٦)
106. Кейин уларни теп-текис ер қилиб қўяди.
لَا تَرٰى ف۪يهَا عِوَجًا وَلَٓا اَمْتًا (١٠٧)
107. У ерда чуқурлик ҳам баландлик ҳам кўрмайсиз.
يَوْمَئِذٍ يَتَّبِعُونَ الدَّاعِيَ لَا عِوَجَ لَهُۚ وَخَشَعَتِ الْاَصْوَاتُ لِلرَّحْمٰنِ فَلَا تَسْمَعُ اِلَّا هَمْسًا (١٠٨)
108. У кунда барча одамлар чорловчи фаришталарга оғишмай сўзсиз эргашадилар. Овозлар ҳам Раҳмон ҳайбатидан кесилади. Уларнинг фақат пичирлашини эшитасиз.
يَوْمَئِذٍ لَا تَنْفَعُ الشَّفَاعَةُ اِلَّا مَنْ اَذِنَ لَهُ الرَّحْمٰنُ وَرَضِيَ لَهُ قَوْلًا (١٠٩)
109. У кунда Раҳмон унга изн берган ва унинг сўзига рози бўлганлардан бошқага шафоат фойда бермайди.
يَعْلَمُ مَا بَيْنَ اَيْد۪يهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُح۪يطُونَ بِه۪ عِلْمًا (١١٠)
110. Аллоҳ уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билади. Одамлар эса, Уни илм билан қамраб ололмайдилар.
وَعَنَتِ الْوُجُوهُ لِلْحَيِّ الْقَيُّومِۜ وَقَدْ خَابَ مَنْ حَمَلَ ظُلْمًا (١١١)
111. Барча юзлар тирик ва доим турувчи Аллоҳга бош эгди. Ким зулмни кўтариб келган бўлса, албатта, ноумид бўлди.
وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَا يَخَافُ ظُلْمًا وَلَا هَضْمًا (١١٢)
112. Кимда-ким мўмин бўлган ҳолда солиҳ амалларни қилса, бас, у зулмдан ҳам мукофоти камайишдан ҳам қўрқмайди.
Изоҳ: Оятда келган зулм бу – қилмаган гуноҳларга жавоб бериш, камайиш эса, савоби тўла берилмай қолишдир.
وَكَذٰلِكَ اَنْزَلْنَاهُ قُرْاٰنًا عَرَبِيًّا وَصَرَّفْنَا ف۪يهِ مِنَ الْوَع۪يدِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ اَوْ يُحْدِثُ لَهُمْ ذِكْرًا (١١٣)
113. Шунингдек, Биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик ва унда огоҳлатиришга доир ваъдаларни баён қилдик. Балки, улар бу ширк ва куфрдан сақланадилар ёки бу Қуръон улар учун эслатма пайдо қилади.
فَتَعَالَى اللّٰهُ الْمَلِكُ الْحَقُّۚ وَلَا تَعْجَلْ بِالْقُرْاٰنِ مِنْ قَبْلِ اَنْ يُقْضٰٓى اِلَيْكَ وَحْيُهُۘ وَقُلْ رَبِّ زِدْن۪ي عِلْمًا (١١٤)
114. Ҳақ подшоҳ бўлган Аллоҳ олий Зотдир. Эй Муҳаммад, сизга Қуръоннинг ваҳийси ҳали битмасдан олдин уни қироат қилишга шошилманг ҳамда: “Эй Роббим, менга илмни янада зиёда қил”, – деб айтинг.
وَلَقَدْ عَهِدْنَٓا اِلٰٓى اٰدَمَ مِنْ قَبْلُ فَنَسِيَ وَلَمْ نَجِدْ لَهُ عَزْمًا۟ (١١٥)
115. Дарҳақиқат, Биз олдин Одам билан жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида аҳдлашган эдик. У эса аҳдни унутди ва Биз унда азму қарор кўрмадик.
Изоҳ: Одам алайҳисаломга тегмаслик тайинлаган, яъни тақиқланган дарахтнинг узум, анжир, олма ёки буғдой экани ҳақида турли ривоятлар келган.
وَاِذْ قُلْنَا لِلْمَلٰٓئِكَةِ اسْجُدُوا لِاٰدَمَ فَسَجَدُٓوا اِلَّٓا اِبْل۪يسَۜ اَبٰى (١١٦)
116. Бир вақтлар фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар, фақат иблис сажда қилишдан бош тортди.
فَقُلْنَا يَٓا اٰدَمُ اِنَّ هٰذَا عَدُوٌّ لَكَ وَلِزَوْجِكَ فَلَا يُخْرِجَنَّكُمَا مِنَ الْجَنَّةِ فَتَشْقٰى (١١٧)
117. Биз: “Эй Одам, албатта, бу иблис сенга ҳам, жуфтингга ҳам душмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб юбормасин, акс ҳолда бахтсиз бўлиб қоласан”, – деган эдик.
اِنَّ لَكَ اَلَّا تَجُوعَ ف۪يهَا وَلَا تَعْرٰىۙ (١١٨)
118. Шубҳасиз, сен у ерда оч ҳам бўлмайсан ва яланғоч ҳам қолмайсан.
وَاَنَّكَ لَا تَظْمَؤُ۬ا ف۪يهَا وَلَا تَضْحٰى (١١٩)
119. Шунингдек, у ерда чанқоқ ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмайсан.
فَوَسْوَسَ اِلَيْهِ الشَّيْطَانُ قَالَ يَٓا اٰدَمُ هَلْ اَدُلُّكَ عَلٰى شَجَرَةِ الْخُلْدِ وَمُلْكٍ لَا يَبْلٰى (١٢٠)
120. Шундан кейин шайтон унга васваса қилиб: “Эй Одам, мен сени мангулик дарахти ва туганмас мулкка бошлаб борайми?” – деди.
فَاَكَلَا مِنْهَا فَبَدَتْ لَهُمَا سَوْاٰتُهُمَا وَطَفِقَا يَخْصِفَانِ عَلَيْهِمَا مِنْ وَرَقِ الْجَنَّةِۘ وَعَصٰٓى اٰدَمُ رَبَّهُ فَغَوٰىۖ (١٢١)
121. Бас, Одам билан Ҳавво ундан ейишлари билан уларнинг авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. Одам Роббисига осий бўлиб, адашди.
ثُمَّ اجْتَبٰيهُ رَبُّهُ فَتَابَ عَلَيْهِ وَهَدٰى (١٢٢)
122. Кейин улар тавба қилишгач, Роббиси уни танлаб олди. Уларнинг тавбасини қабул қилиб тўғри йўлга солди.
قَالَ اهْبِطَا مِنْهَا جَم۪يعًا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّۚ فَاِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنّ۪ي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقٰى (١٢٣)
123. Аллоҳ уларга: “Энди, иккингиз биргаликда, бир-бирингизга душман ҳолда у ердан тушинглар. Қачонки сизларга Мен тарафдан ҳидоят бўлмиш дин, китоб ёки пайғамбар келгач, ким юборган ҳидоятимга эргашса, демак у адашмайди ва бахтсиз бўлмайди”, – дедик.
وَمَنْ اَعْرَضَ عَنْ ذِكْر۪ي فَاِنَّ لَهُ مَع۪يشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ اَعْمٰى (١٢٤)
124. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун дунёда тор ҳаёт бўлади. Ҳамда уни қиёмат кунида кўзлари кўр ҳолда тирилтирамиз.
قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَن۪ٓي اَعْمٰى وَقَدْ كُنْتُ بَص۪يرًا (١٢٥)
125. У одам: “Эй Роббим, нима учун мени кўзим кўр ҳолда тирилтирдинг, ахир мен дунёда кўрадиган эдим-ку?!” – дейди.
قَالَ كَذٰلِكَ اَتَتْكَ اٰيَاتُنَا فَنَس۪يتَهَاۚ وَكَذٰلِكَ الْيَوْمَ تُنْسٰى (١٢٦)
126. Аллоҳ унга: “Ҳа шундай, лекин сенга оятларимиз келганида, уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай унутиласан”, – дейди.
وَكَذٰلِكَ نَجْز۪ي مَنْ اَسْرَفَ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِاٰيَاتِ رَبِّه۪ۜ وَلَعَذَابُ الْاٰخِرَةِ اَشَدُّ وَاَبْقٰى (١٢٧)
127. Ҳаддидан ошган ва Роббисининг оятларига иймон келтирмаганларни мана шундай жазолаймиз. Охират азоби эса, шубҳасиз, қаттиқроқ ва узунроқдир.
اَفَلَمْ يَهْدِ لَهُمْ كَمْ اَهْلَكْنَا قَبْلَهُمْ مِنَ الْقُرُونِ يَمْشُونَ ف۪ي مَسَاكِنِهِمْۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَاتٍ لِاُو۬لِي النُّهٰى۟ (١٢٨)
128. Биз улардан илгари ўзларининг масканларида яшаб юрган қанчадан-қанча наслларни куфрлари сабабли ҳалок қилганимиз ҳам уларни тўғри йўлга солмадими?! Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِنْ رَبِّكَ لَكَانَ لِزَامًا وَاَجَلٌ مُسَمًّىۜ (١٢٩)
129. Агар Роббингиз томонидан мукофот ва жазолар қиёмат кунида бўлиши ҳақидаги сўз ва белгиланган муддат айтиб ўтилмаганда эди, уларга дарров азоб берилиши лозим эди.
فَاصْبِرْ عَلٰى مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَاۚ وَمِنْ اٰنَٓائِ الَّيْلِ فَسَبِّحْ وَاَطْرَافَ النَّهَارِ لَعَلَّكَ تَرْضٰى (١٣٠)
130. Бас, эй Расулим, улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг. Туннинг боши ва охирги вақтларида ҳамда кундузнинг аввалги ва охирги тарафларида ҳам тасбеҳ айтинг шояд, шунда розиликка эришсангиз.
Изоҳ: Ушбу оятда беш вақт фарз намозларининг вақтлари келтирилган.
وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ اِلٰى مَا مَتَّعْنَا بِه۪ٓ اَزْوَاجًا مِنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا لِنَفْتِنَهُمْ ف۪يهِۜ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَاَبْقٰى (١٣١)
131. Эй Расулим, уларни синашимиз учун дунё ҳаётининг зийнати қилиб, айримларини баҳраманд қилган нарсаларимизга кўзингизни тикманг. Роббингизнинг сизга ато қиладиган ризқи яхшироқ ва боқийдир.
وَأْمُرْ اَهْلَكَ بِالصَّلٰوةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَاۜ لَا نَسْـَٔلُكَ رِزْقًاۜ نَحْنُ نَرْزُقُكَۜ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوٰى (١٣٢)
132. Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам унга бардошли бўлинг. Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, аксинча, Биз сизга ризқ берамиз. Чиройли оқибат эса тақво аҳли учундир.
وَقَالُوا لَوْلَا يَأْت۪ينَا بِاٰيَةٍ مِنْ رَبِّه۪ۜ اَوَلَمْ تَأْتِهِمْ بَيِّنَةُ مَا فِي الصُّحُفِ الْاُولٰى (١٣٣)
133. Мушрик ва кофирлар: “Муҳаммад Роббисидан бизларга бирор ҳужжат келтирса эди”, – дейдилар. Ахир уларга аввалги саҳифалардаги нарсаларнинг баёни бўлган Қуръон келмадими?!
وَلَوْ اَنَّٓا اَهْلَكْنَاهُمْ بِعَذَابٍ مِنْ قَبْلِه۪ لَقَالُوا رَبَّنَا لَوْلَٓا اَرْسَلْتَ اِلَيْنَا رَسُولًا فَنَتَّبِعَ اٰيَاتِكَ مِنْ قَبْلِ اَنْ نَذِلَّ وَنَخْزٰى (١٣٤)
134. Агар Биз уларни Муҳаммаднинг келиши ва Қуръон нозил бўлишидан олдин бирор азоб билан ҳалок қилганимизда, улар, албатта: “Эй Роббимиз, бизларга бирор пайғамбар юборганингда эди, бизлар хор-зор ва шарманда бўлмай оятларингга эргашар эдик”, – дер эдилар.
قُلْ كُلٌّ مُتَرَبِّصٌ فَتَرَبَّصُواۚ فَسَتَعْلَمُونَ مَنْ اَصْحَابُ الصِّرَاطِ السَّوِيِّ وَمَنِ اهْتَدٰى (١٣٥)
135. Эй Муҳаммад, уларга: “Барчамиз охири ким ҳақ, ким ноҳақ бўлиб чиқишини кутувчимиз, бас, сиз ҳам кутаверинглар. Яқинда кимлар тўғри йўл эгалари ва ким ҳидоят топганини билиб оласизлар.

