ИСРО СУРАСИ

Исро сураси 111 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Араб тилида “исро” деб, “кечаси юргизиш”га айтилади. Бу сурада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи Мукаррамадан Қуддуси Шарифга кечанинг бир қисмида юргизиб олиб боргани ҳақида сўз юритилгани учун шу ном берилган.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

سُبْحَانَ الَّذ۪ٓي اَسْرٰى بِعَبْدِه۪ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ اِلَى الْمَسْجِدِ الْاَقْصَا الَّذ۪ي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ اٰيَاتِنَاۜ اِنَّهُ هُوَ السَّم۪يعُ الْبَص۪يرُ (١)

1. Ўз бандаси Муҳаммадга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун тунда, Маккадаги Масжид ул-Ҳаромдан Биз атрофини баракатли қилиб қўйган Қуддусдаги Масжид ул-Ақсога сайр қилдирган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир. Албатта, У эшитувчи ва кўрувчидир.

Изоҳ: Меърож – Аллоҳ ҳузурига кўтарилиш қиссаси. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилишидан бир йил илгари содир бўлган. Исро билан меърожни бир-биридан фарқлаш лозим. Исро – бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Қуддусга – Ақсо масжидига бориши. Меърож – Ақсодан осмонга кўтарилиб самовий сайр қилиб қайтганидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтади: “Бир кеча Масжид ул-Ҳаромда эканман, баногоҳ ҳузуримга Жаброил Буроқ исмли отни етаклаб келди ва мени ўша отга миндириб, самога олиб чиқиб кетди. Бир зумда Қуддус шаҳрига етиб келдик. Бу ердаги Масжид ул-Ақсода икки ракат нафл намозини ўқигач, яна Буроққа миниб Жаброил билан осмонга йўл олдик. Еттинчи осмонга етгач, Аллоҳ таоло менга ва менинг умматимга кунда беш вақт намоз ўқишни фарз қилиб, деди: “Бу бир кеча-кундузда ўқиладиган беш вақт намознинг ҳар бирига ўн намоз савобини ато этаман! Демак, беш вақт намоз ўқиган кишига эллик вақт намоз савоби ёзилади. Шунингдек, бандаларимдан ким бир яхшилик қилишга азм этиб, уни адо эта олмаса, бир савоб, адо эта олса, ўн савоб ато қиламан. Энди кимки, бирон ёмон ишни – гуноҳни қасд қилса-ю, уни амалга оширмаса, у кишига гуноҳ ёзилмас, агар ўша ёмон ниятини амалга оширса, бир гуноҳ ёзилади”. Аллоҳдан ушбу вазифаларни олиб, заминга тушдим ва бир нафасда ўзимни Маккада кўрдим”. Меърож кечасида мусулмонлар зиммасига беш вақт намоз ўқиш фарз қилинган.

وَاٰتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَجَعَلْنَاهُ هُدًى لِبَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اَلَّا تَتَّخِذُوا مِنْ دُون۪ي وَك۪يلًاۜ (٢)

2. Биз Мусога Таврот Китобини бердик ва уни бани Исроил авлодлари учун ҳидоят қилиб бериб, уларга: “Мендан ўзгани вакил қилиб олманглар!” – дедик.

ذُرِّيَّةَ مَنْ حَمَلْنَا مَعَ نُوحٍۜ اِنَّهُ كَانَ عَبْدًا شَكُورًا (٣)

3. Эй Нуҳ билан бирга кемада кўтарганларимизнинг зурриётлари! Албатта, у Нуҳ кўп шукр қилувчи банда эди.

وَقَضَيْنَٓا اِلٰى بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ فِي الْكِتَابِ لَتُفْسِدُنَّ فِي الْاَرْضِ مَرَّتَيْنِ وَلَتَعْلُنَّ عُلُوًّا كَب۪يرًا (٤)

4. Шунингдек, Биз бани Исроил авлодига китобда: “Сизлар, албатта, Шом заминида икки марта бузғунчилик қиласизлар ва катта туғёнга кетасизлар”, – деб билдирдик.

فَاِذَا جَٓاءَ وَعْدُ اُو۫لٰيهُمَا بَعَثْنَا عَلَيْكُمْ عِبَادًا لَنَٓا اُو۬ل۪ي بَأْسٍ شَد۪يدٍ فَجَاسُوا خِلَالَ الدِّيَارِۜ وَكَانَ وَعْدًا مَفْعُولًا (٥)

5. Бас, қачонки, ўша икки бузғунчиликдан биринчисининг ваъда вақти келганида, сизларнинг устингизга жазолаш учун шиддатли қувватга эга бўлган бандаларимизни юбордик. Улар ҳовлиларни оралаб кездилар. Бу қилиниши керак бўлган ваъда эди.

Изоҳ: Яҳудийлар Шом диёрида мазкур икки бузғунчиликдан биринчисига қўл уриб, ҳаромни ҳалол қиладилар, ноҳақ қон тўкиб бузғунчилик йўлига кирадилар. Улар ҳатто пайғамбарларни ҳам ўлдирадилар. Шундан кейин Аллоҳнинг иродаси билан уларнинг устига Бобил ҳукмдори Бухтинассирнинг қўшинлари бостириб келади ва юртни вайрон қилиб, Тавротни оловга ташлашади. Бани Исроил қавмининиг етмиш минг нафарини қиличдан ўтказади. Уй-жойларини вайронага айлантиради. Бу жазо Аллоҳ таоло яҳудийларга ваъда қилган жазо эди.

ثُمَّ رَدَدْنَا لَكُمُ الْكَرَّةَ عَلَيْهِمْ وَاَمْدَدْنَاكُمْ بِاَمْوَالٍ وَبَن۪ينَ وَجَعَلْنَاكُمْ اَكْثَرَ نَف۪يرًا (٦)

6. Сўнгра тавба қилганингиздан кейин сизларни вайрон қилган у кимсаларнинг устидан сизларга яна ғалабани қайтардик ва сизларни мол-дунё ва фарзандлар билан мадад бериб, саноғингизни кўпроқ қилиб қўйдик.

اِنْ اَحْسَنْتُمْ اَحْسَنْتُمْ لِاَنْفُسِكُمْ وَاِنْ اَسَأْتُمْ فَلَهَاۜ فَاِذَا جَٓاءَ وَعْدُ الْاٰخِرَةِ لِيَسُٓؤُ۫ا وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُوا الْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ اَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُوا مَا عَلَوْا تَتْب۪يرًا (٧)

7. Агар шундан кейин яхшиликлар қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қилган бўласизлар, агар ёмонлик қилсангиз, ўзингиз учун ёмонлик қилган бўласиз. Бас, кейинги бузғунчиликнинг вақти келганида, улар яна юзларингизни қора қилишлари, аввалги сафар унга кирганлари каби Масжид ул-Ақсога кириб, ҳолингизни танг қилишлари ўзлари эгаллаб олган барча ерларни вайрон қилишлари учун яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборамиз.

Изоҳ: Залолатга кетган бани Исроил қавми яна йўлдан озиб, ўзларига юборилган пайғамбарларни қатл этишгач, Аллоҳ таоло уларнинг устига Форс мажусийларини юборган ва улар бани Исроил қавмининг бошига бало ёғдирган, юртларини вайронага айлантирган.

عَسٰى رَبُّكُمْ اَنْ يَرْحَمَكُمْۚ وَاِنْ عُدْتُمْ عُدْنَاۢ وَجَعَلْنَا جَهَنَّمَ لِلْكَافِر۪ينَ حَص۪يرًا (٨)

8. Агар тавба қилсангиз, шояд, Роббингиз сизларга раҳм қилса. Агар яна бузғунчиликка қайтсангиз, Биз ҳам яна сизларни яксон қилишга қайтамиз. Жаҳаннамни эса кофирлар учун зиндон қилиб қўйганмиз.

اِنَّ هٰذَا الْقُرْاٰنَ يَهْد۪ي لِلَّت۪ي هِيَ اَقْوَمُ وَيُبَشِّرُ الْمُؤْمِن۪ينَ الَّذ۪ينَ يَعْمَلُونَ الصَّالِحَاتِ اَنَّ لَهُمْ اَجْرًا كَب۪يرًاۙ (٩)

9. Шубҳасиз, мана бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади ва яхши амалларни қиладиган мўминларга улкан мукофот борлиги ҳақида хушхабар беради.

وَاَنَّ الَّذ۪ينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْاٰخِرَةِ اَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَابًا اَل۪يمًا۟ (١٠)

10. Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун эса қиёматда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.

وَيَدْعُ الْاِنْسَانُ بِالشَّرِّ دُعَٓاءَهُ بِالْخَيْرِۜ وَكَانَ الْاِنْسَانُ عَجُولًا (١١)

11. Инсон Аллоҳдан яхшиликни сўраб дуо қилганидек, баъзан шошқалоқлик қилиб ёмонлик ҳам тилаб дуо қилиб қўяди. Инсон мана шундай шошқалоқ бўлган.

وَجَعَلْنَا الَّيْلَ وَالنَّهَارَ اٰيَتَيْنِ فَمَحَوْنَٓا اٰيَةَ الَّيْلِ وَجَعَلْنَٓا اٰيَةَ النَّهَارِ مُبْصِرَةً لِتَبْتَغُوا فَضْلًا مِنْ رَبِّكُمْ وَلِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّن۪ينَ وَالْحِسَابَۜ وَكُلَّ شَيْءٍ فَصَّلْنَاهُ تَفْص۪يلًا (١٢)

12. Биз кеча ва кундузни қудратимизни кўрсатиб турадиган икки ибратли белги қилиб қўйдик. Сўнгра кечанинг аломати бўлган зулматни ўчириб, унинг ўрнига Роббингиздан фазл исташларингиз учун ҳамда йилларнинг саноғини ва ҳисобини билишингиз учун кундуз аломати бўлган ёруғликни кўрсатувчи қилдик. Ҳамда барча нарсани Қуръонда батафсил баён қилиб қўйдик.

وَكُلَّ اِنْسَانٍ اَلْزَمْنَاهُ طَٓائِرَهُ ف۪ي عُنُقِه۪ۜ وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ كِتَابًا يَلْقٰيهُ مَنْشُورًا (١٣)

13. Биз ҳар бир инсоннинг қилган амалини ажралмас қилиб бўйнига боғлаб қўйганмиз. Унга қиёмат кунида уни очилган ҳолда учратадиган номаи аъмол китобини чиқариб берамиз.

اِقْرَأْ كِتَابَكَۜ كَفٰى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَس۪يبًاۜ (١٤)

14. Қиёматда унга: “Мана, китобингни ўқи! Бугун нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисоб қилувчидир”, – дейилади.

مَنِ اهْتَدٰى فَاِنَّمَا يَهْتَد۪ي لِنَفْسِه۪ۚ وَمَنْ ضَلَّ فَاِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَاۜ وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰىۜ وَمَا كُنَّا مُعَذِّب۪ينَ حَتّٰى نَبْعَثَ رَسُولًا (١٥)

15. Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи фойдаси учун юради. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолатга кетган бўлади. Гуноҳ юкини кўтарувчи ҳеч ким бошқасининг гуноҳ юкини кўтармайди. Биз токи бир пайғамбар юбормагунимизча, бирор қавмни азобловчи бўлмадик.

وَاِذَٓا اَرَدْنَٓا اَنْ نُهْلِكَ قَرْيَةً اَمَرْنَا مُتْرَف۪يهَا فَفَسَقُوا ف۪يهَا فَحَقَّ عَلَيْهَا الْقَوْلُ فَدَمَّرْنَاهَا تَدْم۪يرًا (١٦)

16. Биз қачонки, бирор-бир шаҳарни ҳалок қилишни истасак, унинг маишатпарастларини юборган пайғамбарларимизга итоат қилишга буюрамиз. Ана шундан кейин улар у ерда итоат қилмай бузғунчилик қиладилар. Бас, уларга азоб тушиши ҳақидаги сўзимиз муқаррар бўлади. Кейин у шаҳар аҳолисини яксон қилиб вайронага айлантирамиз.

وَكَمْ اَهْلَكْنَا مِنَ الْقُرُونِ مِنْ بَعْدِ نُوحٍۜ وَكَفٰى بِرَبِّكَ بِذُنُوبِ عِبَادِه۪ خَب۪يرًا بَص۪يرًا (١٧)

17. Нуҳ пайғамбардан кейин ҳам қанчадан-қанча наслларни итоатсизликлари туфайли ҳалок қилдик. Роббингиз ўз бандаларининг қилаётган гуноҳларидан етарли хабардор ва кўриб турувчидир.

مَنْ كَانَ يُر۪يدُ الْعَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ ف۪يهَا مَا نَشَٓاءُ لِمَنْ نُر۪يدُ ثُمَّ جَعَلْنَا لَهُ جَهَنَّمَۚ يَصْلٰيهَا مَذْمُومًا مَدْحُورًا (١٨)

18. Кимки тез келиб-кетувчи дунёни истаса, Биз унга шу дунёда Ўзимиз хоҳлаган кимсаларга истаганимизча неъматлардан нақд қилиб берамиз. Кейин охиратда унга жаҳаннамни берамиз. Унга хорланган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куяди.

وَمَنْ اَرَادَ الْاٰخِرَةَ وَسَعٰى لَهَا سَعْيَهَا وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَاُو۬لٰٓئِكَ كَانَ سَعْيُهُمْ مَشْكُورًا (١٩)

19. Кимки охират савобини истаса ва мўмин ҳолида саъй-ҳаракати билан унга ҳаракат қилса, бас, ундай зотларнинг саъй-ҳаракатлари Аллоҳ наздида мақбулдир.

كُلًّا نُمِدُّ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ وَهٰٓؤُ۬لَٓاءِ مِنْ عَطَٓاءِ رَبِّكَۜ وَمَا كَانَ عَطَٓاءُ رَبِّكَ مَحْظُورًا (٢٠)

20. Эй Расулим, охират ажрини истаган мана бу мўминларга ҳам, дунё манфаатини истаган анави кофирларга ҳамбарчаларига Роббингизнинг неъматидан ато қиламиз. Роббингизнинг неъмати ҳеч кимдан чекланган эмасдир.

اُنْظُرْ كَيْفَ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلٰى بَعْضٍۜ وَلَلْاٰخِرَةُ اَكْبَرُ دَرَجَاتٍ وَاَكْبَرُ تَفْض۪يلًا (٢١)

21. Бу дунёда уларнинг айримларини айримларидан ризқ ва мартабада қандай устун қилганимизни кўринг. Албатта, охират даражаси улуғроқ ва афзаллиги каттароқдир.

لَا تَجْعَلْ مَعَ اللّٰهِ اِلٰهًا اٰخَرَ فَتَقْعُدَ مَذْمُومًا مَخْذُولًا۟ (٢٢)

22. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳни шерик қилманг. Акс ҳолда, мазамматга учраб, чорасиз ўтириб қоласиз.

وَقَضٰى رَبُّكَ اَلَّا تَعْبُدُٓوا اِلَّٓا اِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ اِحْسَانًاۜ اِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ اَحَدُهُمَٓا اَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَٓا اُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَر۪يمًا (٢٣)

23. Роббингиз, фақат Ўзигагина ибодат қилишларингизни ва ота-онага яхшилик қилишни амр қилди. Эй инсон, агар уларнинг бирлари ёки ҳар иккиси ёнингда кексалик ёшига етсалар, уларгауфдемагин ва уларни жеркимагин. Уларга доимо чиройли бир сўз айтгин.

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَان۪ي صَغ۪يرًاۜ (٢٤)

24. У икковларига меҳрибонлик билан хокисорлик қанотингни пастлатиб очгин. Ҳамда дуонгда: “Эй Роббим, улар мени гўдаклик чоғимда шафқат билан тарбия қилганларидек, Сен ҳам уларга марҳамат қилгин”, – деб айт.

Изоҳ: Икки оятда ҳам ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат хусусида сўз боради. Ислом дини барча мўмин-мусулмон фарзандлар учун ота-онага яхшиликни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодатдан кейинги иккинчи вазифа қилиб қўяди. Ота-она мўминми, кофирми, яхшими-ёмонми, барибир фарзанд уларга нисбатан ҳурмат сақлаши, сўзларини қайтармаслиги ва уларнинг ҳақларига яхши дуолар қилиши вожибдир. Ота-оналик ҳуқуқини қозониш учун болани дунёга келтиришнинг ўзи кифоя қилмайди, балки уларга таълим-тарбия бериш ҳам муҳимдир.

رَبُّكُمْ اَعْلَمُ بِمَا ف۪ي نُفُوسِكُمْۜ اِنْ تَكُونُوا صَالِح۪ينَ فَاِنَّهُ كَانَ لِلْاَوَّاب۪ينَ غَفُورًا (٢٥)

25. Эй инсонлар, Роббингиз ичингиздаги барча нарсани жуда яхши билувчидир. Агар сизлар тавба қилиб солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У тавба қилувчиларни кечирувчи Зотдир.

وَاٰتِ ذَا الْقُرْبٰى حَقَّهُ وَالْمِسْك۪ينَ وَابْنَ السَّب۪يلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذ۪يرًا (٢٦)

26. Қариндошга, мискинга ва йўловчига хайру садақа қилиб ҳақиларини беринг ва неъматларимни бекорга совуриб исрофгарчилик қилманг.

اِنَّ الْمُبَذِّر۪ينَ كَانُٓوا اِخْوَانَ الشَّيَاط۪ينِۜ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّه۪ كَفُورًا (٢٧)

27. Чунки исрофгарлар, шубҳасиз, шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Роббисига ўта ношукр бўлган эди.

وَاِمَّا تُعْرِضَنَّ عَنْهُمُ ابْتِغَٓاءَ رَحْمَةٍ مِنْ رَبِّكَ تَرْجُوهَا فَقُلْ لَهُمْ قَوْلًا مَيْسُورًا (٢٨)

28. Эй Расулим, агар ўзингиз муҳтож бўлган ҳолда Роббингиздан ёрдам ёки марҳамат умид қилаётганингиз учун улардан вақтинчалик юз ўгириб турган бўлсангиз, у ҳолда уларга юмшоқ сўз айтинг.

وَلَا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً اِلٰى عُنُقِكَ وَلَا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَحْسُورًا (٢٩)

29. Бахиллик қилиб қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай очиб ҳам юборманг. Акс ҳолда, бундай феълдан маломат ва ҳасрат ичида ўтириб қоласиз.

اِنَّ رَبَّكَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَٓاءُ وَيَقْدِرُۜ اِنَّهُ كَانَ بِعِبَادِه۪ خَب۪يرًا بَص۪يرًا۟ (٣٠)

30. Албатта, Роббингиз Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб қўяди ва хоҳлаганини тор қилиб қўяди. Албатта, У бандаларининг барча ишларидан хабардор бўлган – Хобир ва қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.

وَلَا تَقْتُلُٓوا اَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ اِمْلَاقٍۜ نَحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَاِيَّاكُمْۜ اِنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْـًٔا كَب۪يرًا (٣١)

31. Эй инсонлар, болаларингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирманглар. Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берамиз. Уларни ўлдириш, албатта, катта хатодир.

وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنٰٓى اِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةًۜ وَسَٓاءَ سَب۪يلًا (٣٢)

32. Зинога яқинлашманг, албатта, у бузуқлик ва ёмон йўлдир.

وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّت۪ي حَرَّمَ اللّٰهُ اِلَّا بِالْحَقِّۜ وَمَنْ قُتِلَ مَظْلُومًا فَقَدْ جَعَلْنَا لِوَلِيِّه۪ سُلْطَانًا فَلَا يُسْرِفْ فِي الْقَتْلِۜ اِنَّهُ كَانَ مَنْصُورًا (٣٣)

33. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг, бу фақат ҳақ шаръий сабаб туфайли мумкин. Кимки зулм қилиниб ноҳақ ўлдирилса, Биз унинг эгаси учун қасос олишга ҳақ бердик. Лекин у қотилни ўлдиришда ҳаддан ошмасин. Зеро, у ёрдам берилувчи шахсдир.

Изоҳ: Хун олишда қотил ўлдирилади, Ислом дини ана шу олий жазони адолатли ижро этишни талаб қилади. Қотил четда қолиб, бошқа шахсни ўлдирмаслик, бир қотил эвазига биттадан ортиқ кишини ўлдирмаслик ёки жазо асносида жазоланувчига ғайри инсоний қийноқлар бермаслик шартдир.

وَلَا تَقْرَبُوا مَالَ الْيَت۪يمِ اِلَّا بِالَّت۪ي هِيَ اَحْسَنُ حَتّٰى يَبْلُغَ اَشُدَّهُۖ وَاَوْفُوا بِالْعَهْدِۚ اِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْؤُ۫لًا (٣٤)

34. Токи етуклик чоғига етмагунча, етимнинг молига яқинлашманг. Лекин у яхшилик нияти билан чиройли тарзда бўлса, етимнинг молидан фойдаланиб туриш мумкин. Аҳдга вафо қилинглар, чунки аҳд қиёмат куни сўраладиган ишдир.

وَاَوْفُوا الْكَيْلَ اِذَا كِلْتُمْ وَزِنُوا بِالْقِسْطَاسِ الْمُسْتَق۪يمِۜ ذٰلِكَ خَيْرٌ وَاَحْسَنُ تَأْو۪يلًا (٣٥)

35. Савдо-сотиқда ўлчаган пайтингизда ўлчовни тўлиқ қилинглар ва тўғри тарозида тортинглар. Мана шундай қилишингиз яхши ва энг гўзал ечимдир.

وَلَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِه۪ عِلْمٌۜ اِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤٰادَ كُلُّ اُو۬لٰٓئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُ۫لًا (٣٦)

36. Эй инсон, у ҳақида аниқ билимга эга бўлмаган нарсаларга эргашма. Чунки қулоқ, кўз, кўнгилбуларнинг барчаси у қилинган ишлар тўғрисида жавобгардир.

وَلَا تَمْشِ فِي الْاَرْضِ مَرَحًاۚ اِنَّكَ لَنْ تَخْرِقَ الْاَرْضَ وَلَنْ تَبْلُغَ الْجِبَالَ طُولًا (٣٧)

37. Эй инсон, Ер юзида кибрланиб юрма. Чунки сен куч қувватинг билан асло ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ҳам ета олмайсан.

كُلُّ ذٰلِكَ كَانَ سَيِّئُهُ عِنْدَ رَبِّكَ مَكْرُوهًا (٣٨)

38. Буларнинг барчасининг ёмонлари Роббингиз наздида ёқтирилмаган ишлардир.

ذٰلِكَ مِمَّٓا اَوْحٰٓى اِلَيْكَ رَبُّكَ مِنَ الْحِكْمَةِۜ وَلَا تَجْعَلْ مَعَ اللّٰهِ اِلٰهًا اٰخَرَ فَتُلْقٰى ف۪ي جَهَنَّمَ مَلُومًا مَدْحُورًا (٣٩)

39. Эй Расулим, бу оятлар Роббингизнинг сизга ваҳий қилган ҳикматларидан бир қисмидир. Аллоҳга бошқа бир сохта илоҳни шерик қилманг. Акс ҳолда, маломатланган ва Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган ҳолда жаҳаннамга ташланасиз.

اَفَاَصْفٰيكُمْ رَبُّكُمْ بِالْبَن۪ينَ وَاتَّخَذَ مِنَ الْمَلٰٓئِكَةِ اِنَاثًاۜ اِنَّكُمْ لَتَقُولُونَ قَوْلًا عَظ۪يمًا۟ (٤٠)

40. Эй мушриклар, нима Роббингиз ўғилларни сизларга хос қилиб бериб, фаришталарни эса Ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар оғир гапни айтмоқдасиз.

Изоҳ: Оят мушрикларнинг: “Фаришталар Худонинг қизларидир” – деб, ўйламасдан айтган аҳмоқона бўҳтон сўзларини инкор қилиш учун нозил бўлган.

وَلَقَدْ صَرَّفْنَا ف۪ي هٰذَا الْقُرْاٰنِ لِيَذَّكَّرُواۜ وَمَا يَز۪يدُهُمْ اِلَّا نُفُورًا (٤١)

41. Дарҳақиқат, ушбу Қуръонда одамларга эслатма олишлари учун турли масал ва ҳикматларни баён қилдик. Лекин бу эслатмалар уларни янада ҳақдан йироқлаштирмоқда.

قُلْ لَوْ كَانَ مَعَهُٓ اٰلِهَةٌ كَمَا يَقُولُونَ اِذًا لَابْتَغَوْا اِلٰى ذِي الْعَرْشِ سَب۪يلًا (٤٢)

42. Эй Муҳаммад, уларга: “Агарда мушриклар айтганларидек У билан бирга бошқа илоҳлар ҳам бўлганида эди, у ҳолда улар Аршга эга бўлишга йўл излаган бўлар эдилар”, – деб айтинг.

سُبْحَانَهُ وَتَعَالٰى عَمَّا يَقُولُونَ عُلُوًّا كَب۪يرًا (٤٣)

43. Мушриклар айтаётган нарсалардан У пок ва ниҳоят даражада юксакдир.

تُسَبِّحُ لَهُ السَّمٰوَاتُ السَّبْعُ وَالْاَرْضُ وَمَنْ ف۪يهِنَّۜ وَاِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِه۪ وَلٰكِنْ لَا تَفْقَهُونَ تَسْب۪يحَهُمْۜ اِنَّهُ كَانَ حَل۪يمًا غَفُورًا (٤٤)

44. Етти қават осмон ва Ер ҳамда улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтади. Борлиқда Унинг ҳамди билан поклаб тасбеҳ айтмаган бир нарса йўқ. Лекин сиз уларнинг тасбеҳларини фаҳмламайсиз. Албатта, У бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.

وَاِذَا قَرَأْتَ الْقُرْاٰنَ جَعَلْنَا بَيْنَكَ وَبَيْنَ الَّذ۪ينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْاٰخِرَةِ حِجَابًا مَسْتُورًاۙ (٤٥)

45. Эй Муҳаммад, қачонки Қуръонни қироат қилганингизда, сиз ва охиратга ишонмайдиганларнинг ўртасига кўринмас маънавий парда тортиб қўямиз.

وَجَعَلْنَا عَلٰى قُلُوبِهِمْ اَكِنَّةً اَنْ يَفْقَهُوهُ وَف۪ٓي اٰذَانِهِمْ وَقْرًاۜ وَاِذَا ذَكَرْتَ رَبَّكَ فِي الْقُرْاٰنِ وَحْدَهُ وَلَّوْا عَلٰٓى اَدْبَارِهِمْ نُفُورًا (٤٦)

46. Шунингдек, Қуръонни англай олмасинлар, – деб уларнинг қалбларига тўсиқлар ва эшитмасликлари учун қулоқларига оғирлик қилиб қўямиз. Сиз қачон Қуръонда ёлғиз Роббингизни зикр қилсангиз, мушриклар орқаларига бурилиб, қочиб кетадилар.

نَحْنُ اَعْلَمُ بِمَا يَسْتَمِعُونَ بِه۪ٓ اِذْ يَسْتَمِعُونَ اِلَيْكَ وَاِذْ هُمْ نَجْوٰٓى اِذْ يَقُولُ الظَّالِمُونَ اِنْ تَتَّبِعُونَ اِلَّا رَجُلًا مَسْحُورًا (٤٧)

47. Биз улар сизнинг қироатингизга қулоқ тутаётган пайтларида унга нима сабабдан қулоқ тутаётганларини ва золимлар ўзаро пичирлашиб: “Чиндан ҳам сиз сеҳрланган ва ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз”, – деб айтаётганларини жуда яхши билувчимиз.

اُنْظُرْ كَيْفَ ضَرَبُوا لَكَ الْاَمْثَالَ فَضَلُّوا فَلَا يَسْتَط۪يعُونَ سَب۪يلًا (٤٨)

48. Эй Муҳаммад, улар сиз ҳақингизда қандайдир бўлмағур мисоллар келтирганларини кўринг. Бас, улар ҳақ йўлдан адашдилар, энди тўғри йўлни топа олмайдилар.

وَقَالُٓوا ءَاِذَا كُنَّا عِظَامًا وَرُفَاتًا ءَاِنَّا لَمَبْعُوثُونَ خَلْقًا جَد۪يدًا (٤٩)

49. Кофирлар: “Чириган суяк ва титилган тупроқларга айланиб кетгач, чиндан ҳам янгитдан яратилиб, тириламизми?!” – дедилар.

قُلْ كُونُوا حِجَارَةً اَوْ حَد۪يدًاۙ (٥٠)

50. Эй Муҳаммад, уларга: “Хоҳ тош бўлинг хоҳ темир бўлинг, барибир қайта тириласизлар”, – деб айтинг.

اَوْ خَلْقًا مِمَّا يَكْبُرُ ف۪ي صُدُورِكُمْۚ فَسَيَقُولُونَ مَنْ يُع۪يدُنَاۜ قُلِ الَّذ۪ي فَطَرَكُمْ اَوَّلَ مَرَّةٍۚ فَسَيُنْغِضُونَ اِلَيْكَ رُؤُ۫سَهُمْ وَيَقُولُونَ مَتٰى هُوَۜ قُلْ عَسٰٓى اَنْ يَكُونَ قَر۪يبًا (٥١)

51. Ёки бўлмаса, қайта тирилиши имконсиз, – деб ўз кўнглингизча катта кўринадиган бирор махлуқ бўлинг, барибир Аллоҳ сизларни тирилтиради. Ҳали улар: “Бизларни ким яна ҳаётга қайтаради?” – деб сўрайдилар. Эй Расулим, уларга: “Сизларни илк бор яратган Зот”, – деб жавоб беринг. Улар яна сизга бошларини чайқаб: “У кун қачон бўлади?” – дейдилар. Уларга: “Шояд, у кун яқинда бўлса”, – деб айтинг.

يَوْمَ يَدْعُوكُمْ فَتَسْتَج۪يبُونَ بِحَمْدِه۪ وَتَظُنُّونَ اِنْ لَبِثْتُمْ اِلَّا قَل۪يلًا۟ (٥٢)

52. Аллоҳ сизларни маҳшарга чақирадиган кунда Унга ҳамд айтиш билан жавоб берасизлар ва дунёда жуда оз муддат қолганингизни ўйлаб қоласизлар.

وَقُلْ لِعِبَاد۪ي يَقُولُوا الَّت۪ي هِيَ اَحْسَنُۜ اِنَّ الشَّيْطَانَ يَنْزَغُ بَيْنَهُمْۜ اِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلْاِنْسَانِ عَدُوًّا مُب۪ينًا (٥٣)

53. Эй Расулим, бандаларимга айтингки, улар ўзаро суҳбатларда доимо энг чиройли сўзлардан сўзласинлар. Чунки шайтон уларнинг ораларини бузиб туради. Дарҳақиқат, шайтон инсонга аниқ душмандир.

رَبُّكُمْ اَعْلَمُ بِكُمْۜ اِنْ يَشَأْ يَرْحَمْكُمْ اَوْ اِنْ يَشَأْ يُعَذِّبْكُمْۜ وَمَٓا اَرْسَلْنَاكَ عَلَيْهِمْ وَك۪يلًا (٥٤)

54. Эй инсонлар, Роббингиз сизларни жуда яхши билувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилади, хоҳласа, сизларга азоб беради. Эй Муҳаммад, Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборган эмасмиз.

Изоҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат илоҳий ваҳий асосида Ислом таълимотини умматига етказиб қўйиш учун юборилгандир.

وَرَبُّكَ اَعْلَمُ بِمَنْ فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَلَقَدْ فَضَّلْنَا بَعْضَ النَّبِيّ۪نَ عَلٰى بَعْضٍ وَاٰتَيْنَا دَاوُ۫دَ زَبُورًا (٥٥)

55. Роббингиз осмонлар ва Ердаги бор жонзотни яхши билувчидир. Ҳақиқатан, Биз баъзи пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик ва Довудга Забур китобини бердик.

Изоҳ: Оят баъзи мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларига иймон келтирмай: “Орамизда қанчадан-қанча олийнасаб зодагонлар турганида мана шу етим, ялангоёқ Муҳаммад пайғамбар бўладими?” – дейишганида нозил қилинган. Аллоҳ таоло унда нафақат маккаликларни, балки Еру осмонлардаги барча жониворларни ҳам жуда яхши билишини, бинобарин, кимни пайғамбар қилиб танлаш ҳам Ўз ихтиёрида эканлигини баён қилади ва Ўзи юборган пайғамбарларига турли мўъжизалар бериш билан айримларини айримларидан афзал қилиб қўйгани ҳақида хабар беради.

قُلِ ادْعُوا الَّذ۪ينَ زَعَمْتُمْ مِنْ دُونِه۪ فَلَا يَمْلِكُونَ كَشْفَ الضُّرِّ عَنْكُمْ وَلَا تَحْو۪يلًا (٥٦)

56. Эй Муҳаммад, мушриклардан: “Ундан ўзгани илоҳ деб ўйлаган маъбудаларингизга илтижо қилиб кўринглар-чи, улар сизлардан бирор зарарни кетказа олармикинлар ёки уни бошқа томонга буриб юбора олармикинлар?!” – деб сўранг.

اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ اِلٰى رَبِّهِمُ الْوَس۪يلَةَ اَيُّهُمْ اَقْرَبُ وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُۜ اِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحْذُورًا (٥٧)

57. Аслида, улар худо деб илтижо қилаётган кимсаларнинг ўзлари ҳам қай бирлари Роббиларининг ризосига яқинроқ экан, – деб йўл излайдилар. Унинг раҳматидан умид қиладилар, азобидан эса қўрқадилар. Дарҳақиқат, Роббингизнинг азоби қўрқинчлидир.

Изоҳ: Айрим тоифалар фаришталарни, насронийлар Исо пайғамбарни, яҳудийлар эса Узайр пайғамбарни илоҳ дейишиб, у зотларга сиғинадилар. Бу икки оят ўшалар хусусида бўлиб, уларга сиғинаётган зотлар Аллоҳнинг ожиз бандалари экани баён қилинган.

وَاِنْ مِنْ قَرْيَةٍ اِلَّا نَحْنُ مُهْلِكُوهَا قَبْلَ يَوْمِ الْقِيٰمَةِ اَوْ مُعَذِّبُوهَا عَذَابًا شَد۪يدًاۜ كَانَ ذٰلِكَ فِي الْكِتَابِ مَسْطُورًا (٥٨)

58. Ер юзидаги бирор қишлоқ ёки шаҳар аҳли йўқки, Биз уларни қиёмат куни келишидан олдин ҳалок этувчи бўлмасак ёки уларни қаттиқ азоб билан азобловчи бўлмасак. Буларнинг тақдири китобда битилгандир.

وَمَا مَنَعَنَٓا اَنْ نُرْسِلَ بِالْاٰيَاتِ اِلَّٓا اَنْ كَذَّبَ بِهَا الْاَوَّلُونَۜ وَاٰتَيْنَا ثَمُودَ النَّاقَةَ مُبْصِرَةً فَظَلَمُوا بِهَاۜ وَمَا نُرْسِلُ بِالْاٰيَاتِ اِلَّا تَخْو۪يفًا (٥٩)

59. Кофир ва мушриклар сўраган мўъжизаларни юборишимиздан Бизни фақат аввалги умматлар у мўъжизаларни ёлғонга чиқарганлари учун ман қилди. Самуд қабиласига очиқ мўъжиза сифатида туяни келтирганимизда унга зулм қилдилар. Биз мўъжизаларни фақат одамларни ҳалокатдан қўрқитиш учун юборамиз.

وَاِذْ قُلْنَا لَكَ اِنَّ رَبَّكَ اَحَاطَ بِالنَّاسِۜ وَمَا جَعَلْنَا الرُّءْيَا الَّت۪ٓي اَرَيْنَاكَ اِلَّا فِتْنَةً لِلنَّاسِ وَالشَّجَرَةَ الْمَلْعُونَةَ فِي الْقُرْاٰنِۜ وَنُخَوِّفُهُمْۙ فَمَا يَز۪يدُهُمْ اِلَّا طُغْيَانًا كَب۪يرًا۟ (٦٠)

60. Эй Муҳаммад, сизга: “Роббингиз барча одамларни қамраб олган”, – деб айтганимизни эсланг. Биз сизга кўрсатган тушни ва Қуръонда лаънатланган заққум номли дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз мушрикларни шу каби хабарлар билан қўрқитамиз, лекин бу уларнинг туғёнларини янада кўп орттиради.

Изоҳ: Оятдаги “туш” ибораси ҳақида турли талқинлар бор. Баъзи муфассирлар Бадр жангидан олдин кўрган туш дея изоҳлаб, унда мусулмонлар ғалабаси ҳақида башорат берилган эди, – дейди. Бошқа муфассирлар эса, бу тушдан мақсад – меърож воқеалари, – деб талқин қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам меърождан қайтганларидан сўнг, эрталаб бу кеча ўзларининг Аллоҳ таоло ҳузурига чиққанлари ва жаннатни ҳам, дўзахни ҳам кўрганларини айтиб, ўша дўзахнинг қоқ ўртасида Аллоҳнинг лаънатига учраб жаҳаннамга тушган кимсалар учун егулик бўладиган “заққум” дарахти борлиги ҳақида хабар берганларида, Қурайш кофирлари: “Сен жуда ажойиб туш кўрибсан-ку, ахир ўт-олов у дарахтни куйдириб юбормайдими?” – деб у зотни масхара қилиб кулишди. Ушбу воқеадан сўнг мазкур оят нозил бўлиб, унда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига Ўзининг барча бандалар аҳволидан огоҳ зот эканини яна бир бор эслатиб, Меърож ва унда кўрилган нарсалар, хусусан, “заққум” дарахти кишиларнинг ҳақиқий мўмин ёки кофир эканлигини синаш учун бўлган бир имтиҳон эканлигини таъкидлайди ва бундай синовлар мўминларнинг иймонини зиёда қилса, кофирларни баттар туғёнга солишини айтади.

وَاِذْ قُلْنَا لِلْمَلٰٓئِكَةِ اسْجُدُوا لِاٰدَمَ فَسَجَدُٓوا اِلَّٓا اِبْل۪يسَۜ قَالَ ءَاَسْجُدُ لِمَنْ خَلَقْتَ ط۪ينًاۚ (٦١)

61. Вақтики, Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, – дедик. Кейин барчалари сажда қилдилар. Фақат иблис кибрланиб сажда қилмади ва: “Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?” – деди.

قَالَ اَرَاَيْتَكَ هٰذَا الَّذ۪ي كَرَّمْتَ عَلَيَّۘ لَئِنْ اَخَّرْتَنِ اِلٰى يَوْمِ الْقِيٰمَةِ لَاَحْتَنِكَنَّ ذُرِّيَّتَهُٓ اِلَّا قَل۪يلًا (٦٢)

62. Иблис яна: “Мендан устун қилган шу кимсанинг ҳолига қарамайсанми? Қасам бўлсинки, агар мени қиёмат кунигача тирик қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини ўзимга тортиб кетаман. Улардан фақат озгиналари ҳақ йўлда қоладилар”, – деди.

قَالَ اذْهَبْ فَمَنْ تَبِعَكَ مِنْهُمْ فَاِنَّ جَهَنَّمَ جَزَٓاؤُ۬كُمْ جَزَٓاءً مَوْفُورًا (٦٣)

63. Аллоҳ унга: “Боравер, сенга қиёматгача умр бердим. Бас, улардан кимки сенга эргашса, у ҳолда, шубҳасиз, жаҳаннам тўлиқ жазонгиз бўлади”, – деди.

وَاسْتَفْزِزْ مَنِ اسْتَطَعْتَ مِنْهُمْ بِصَوْتِكَ وَاَجْلِبْ عَلَيْهِمْ بِخَيْلِكَ وَرَجِلِكَ وَشَارِكْهُمْ فِي الْاَمْوَالِ وَالْاَوْلَادِ وَعِدْهُمْۜ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ اِلَّا غُرُورًا (٦٤)

64. Аллоҳ иблисга: “Улардан кучинг етган кимсани васваса овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда лашкарингни торт, бойликлари ва фарзандларида уларга шерик бўлиб ҳаромдан орттиришга унда, уларга истаганингча ёлғон ваъдалар бер”, – деди. Малъун шайтон уларга фақат ёлғон нарсаларни ваъда қилади.

اِنَّ عِبَاد۪ي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌۜ وَكَفٰى بِرَبِّكَ وَك۪يلًا (٦٥)

65. Менинг солиҳ бандаларим устидан эса сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқдир. Роббинг Ўзи вакилликка кифоядир.

رَبُّكُمُ الَّذ۪ي يُزْج۪ي لَكُمُ الْفُلْكَ فِي الْبَحْرِ لِتَبْتَغُوا مِنْ فَضْلِه۪ۜ اِنَّهُ كَانَ بِكُمْ رَح۪يمًا (٦٦)

66. Эй инсонлар, Роббингиз Ўз фазлидан ризқ излашларингиз учун сизларга денгизда кемаларни юргизиб қўйган Зотдир. Албатта, У сизларга меҳрибондир.

وَاِذَا مَسَّكُمُ الضُّرُّ فِي الْبَحْرِ ضَلَّ مَنْ تَدْعُونَ اِلَّٓا اِيَّاهُۚ فَلَمَّا نَجّٰيكُمْ اِلَى الْبَرِّ اَعْرَضْتُمْۜ وَكَانَ الْاِنْسَانُ كَفُورًا (٦٧)

67. Денгизда сизларга бирор мусибат етса, илтижо қиладиган маъбудаларингиз йўқ бўлиб қолади, фақат Унинг Ўзи қолади. Сизларга нажот бериб, яна қуруқликка омон чиқариб қўйгач эса Ундан юз ўгирасиз. Ҳақиқатан, инсон ношукрдир.

اَفَاَمِنْتُمْ اَنْ يَخْسِفَ بِكُمْ جَانِبَ الْبَرِّ اَوْ يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِبًا ثُمَّ لَا تَجِدُوا لَكُمْ وَك۪يلًاۙ (٦٨)

68. Ёки сизларни қуруқликнинг бир томонига ер юттириб юбориш ёхуд устингиздан тош ёғдириш хавфидан хотиржаммисизлар?! Аллоҳ шундай бало юборадики, ўзингизга ҳимоячи тополмайсиз.

اَمْ اَمِنْتُمْ اَنْ يُع۪يدَكُمْ ف۪يهِ تَارَةً اُخْرٰى فَيُرْسِلَ عَلَيْكُمْ قَاصِفًا مِنَ الرّ۪يحِ فَيُغْرِقَكُمْ بِمَا كَفَرْتُمْۙ ثُمَّ لَا تَجِدُوا لَكُمْ عَلَيْنَا بِه۪ تَب۪يعًا (٦٩)

69. Ёки Аллоҳ сизларни яна бир марта денгизга қайтариб, устингизга қаттиқ шамол юборишидан ҳамда куфр келтирганингиз учун ғарқ қилиб юбориш хавфидан хотиржаммисизлар?! Шундай офат келадики, Бизга қарши ундан ўч олиб берувчи бирортани топа олмайсизлар.

وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَن۪ٓي اٰدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلٰى كَث۪يرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْض۪يلًا۟ (٧٠)

70. Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп махлуқотлардан афзал қилиб қўйдик.

يَوْمَ نَدْعُوا كُلَّ اُنَاسٍ بِاِمَامِهِمْۚ فَمَنْ اُو۫تِيَ كِتَابَهُ بِيَم۪ينِه۪ فَاُو۬لٰٓئِكَ يَقْرَؤُ۫نَ كِتَابَهُمْ وَلَا يُظْلَمُونَ فَت۪يلًا (٧١)

71. Биз қиёмат кунида барча одамларни ўз раҳнамолари билан чақирамиз. Бас, кимгаки номаи аъмоли бўлган китоби ўнг қўлидан берилса, айнан ўшалар ўзларига заррача зулм қилинмаган ҳолда севиниб китобларини ўқийдилар.

Изоҳ: Оятдаги “раҳнамолари” сўзи оятда арабчадан тўғридан-тўғри таржима қилинганда “имомлари” деб келган. Баъзи тафсирларда унга “номаи аъмоллари”, яъни қилган ишларининг битиги деб ҳам изоҳ берилган.

وَمَنْ كَانَ ف۪ي هٰذِه۪ٓ اَعْمٰى فَهُوَ فِي الْاٰخِرَةِ اَعْمٰى وَاَضَلُّ سَب۪يلًا (٧٢)

72. Кимки, бу ердаги дунёда ҳақиқатни билмай кўр бўлган бўлса, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озувчидир.

وَاِنْ كَادُوا لَيَفْتِنُونَكَ عَنِ الَّذ۪ٓي اَوْحَيْنَٓا اِلَيْكَ لِتَفْتَرِيَ عَلَيْنَا غَيْرَهُۗ وَاِذًا لَاتَّخَذُوكَ خَل۪يلًا (٧٣)

73. Эй Расулим, мушриклар сизга Бизнинг шаънимизга ваҳийдан бошқа нарсани тўқиб чиқаришингиз учун алдаб, буриб юборишларига оз қолди. Агар уларнинг хоҳишларига юрсангиз, у ҳолда сизни дўст қилиб олар эдилар.

وَلَوْلَٓا اَنْ ثَبَّتْنَاكَ لَقَدْ كِدْتَ تَرْكَنُ اِلَيْهِمْ شَيْـًٔا قَل۪يلًاۗ (٧٤)

74. Агар Биз сизни ҳақ йўлда собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бироз мойил бўлишингизга оз қолган эди.

اِذًا لَاَذَقْنَاكَ ضِعْفَ الْحَيٰوةِ وَضِعْفَ الْمَمَاتِ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ عَلَيْنَا نَص۪يرًا (٧٥)

75. Шундай бўлган тақдирда, албатта, Биз сизга дунё азобини ҳам, охират азобини ҳам икки ҳисса қилиб тоттирган бўлар эдик. Сўнгра Биз томондан ўзингизга бирор ёрдамчи топа олмас эдингиз.

Изоҳ: Улуғ саҳобалардан Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг айтишларича, бу оятларда гарчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилинган бўлса-да, булар у кишининг умматлари учун ҳам танбеҳ бўлиб, Аллоҳ таоло уларни кофирлар кўрсатган йўлларга эргашмасликка буюради, акс ҳолда, дунё ва охиратда бахтсиз бўлиб қолишлари ҳақида огоҳлантиради.

وَاِنْ كَادُوا لَيَسْتَفِزُّونَكَ مِنَ الْاَرْضِ لِيُخْرِجُوكَ مِنْهَا وَاِذًا لَا يَلْبَثُونَ خِلَافَكَ اِلَّا قَل۪يلًا (٧٦)

76. Улар сизни турли ҳийлалар билан Маккадаги ердан чиқариб юбориш учун қўзғатиб юборишларига оз қолди. У ҳолда, ўзлари ҳам сиздан кейин озгина муддат тура олар эдилар, холос сўнгра, албатта, ҳалокатга учрардилар.

سُنَّةَ مَنْ قَدْ اَرْسَلْنَا قَبْلَكَ مِنْ رُسُلِنَا وَلَا تَجِدُ لِسُنَّتِنَا تَحْو۪يلًا۟ (٧٧)

77. Пайғамбарларини қувиб чиқарган қавмнинг ҳалок қилиниши сиздан олдин юборган элчиларимиздан қолган йўлдир. Бизнинг қонунимизда ўзгариш кўрмайсиз.

اَقِمِ الصَّلٰوةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ اِلٰى غَسَقِ الَّيْلِ وَقُرْاٰنَ الْفَجْرِۜ اِنَّ قُرْاٰنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا (٧٨)

78. Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни мукаммал қоим қилинг ва тонгги ўқишни ҳам адо қилинг. Зеро, тонгги ўқиш фаришталар ҳозир бўладиган намоздир.

Изоҳ: Муфассирлар ушбу оятни ҳар куни беш вақт намоз фарз эканлигига далил деганлар. Чунки қуёш оғиши билан пешин намози ўқилади. Кишининг сояси ўзига икки баробар бўлгач эса аср вақти киради. Кун ботиши билан шом бўлса, кеча қоронғиси тушиши билан хуфтон вақти кирган бўлади. Тун тугаб, ҳали қуёш чиқмасдан туриб бомдод вақти бўлади.

وَمِنَ الَّيْلِ فَتَهَجَّدْ بِه۪ نَافِلَةً لَكَۗ عَسٰٓى اَنْ يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَامًا مَحْمُودًا (٧٩)

79. Туннинг бир қисмида уйғониб таҳажжудга туринг. Бу сизга хос бўлган нафл ибодатидир. Шоядки, Роббингиз сизни қиёмат кунида шафоат қиладиган мақтовли мақомда тирилтирса.

وَقُلْ رَبِّ اَدْخِلْن۪ي مُدْخَلَ صِدْقٍ وَاَخْرِجْن۪ي مُخْرَجَ صِدْقٍ وَاجْعَلْ ل۪ي مِنْ لَدُنْكَ سُلْطَانًا نَص۪يرًا (٨٠)

80. Яна дуо қилиб: “Эй Роббим, мени қабрдаги кирадиган жойимга гуноҳларим кечирилган ҳолда содиқлик билан киритгин ва қайта чиқадиган жойимдан ҳам содиқлик билан чиқаргин. Менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато қил”, – деб айт.

وَقُلْ جَٓاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُۜ اِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا (٨١)

81. Эй Расулим: “Ҳақ бўлган Ислом дини келди ва ботил бўлган куфр йўқ бўлиб кетди. Чунки ботил йўқ бўлувчи нарсадир”, – деб айтинг.

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْاٰنِ مَا هُوَ شِفَٓاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِن۪ينَۙ وَلَا يَز۪يدُ الظَّالِم۪ينَ اِلَّا خَسَارًا (٨٢)

82. Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат манбаи бўлган оятларни нозил қиламиз. Лекин бу оятлар золимларга фақат зиённи орттиради.

وَاِذَٓا اَنْعَمْنَا عَلَى الْاِنْسَانِ اَعْرَضَ وَنَاٰ بِجَانِبِه۪ۚ وَاِذَا مَسَّهُ الشَّرُّ كَانَ يَؤُ۫سًا (٨٣)

83. Агар Биз инсонга неъматларимизни ато қилсак, у шукр қилишдан юз ўгириб, четга бурилиб кетади. Қачон унга бирор ёмонлик етса, дарров ноумид бўлиб қолади.

قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلٰى شَاكِلَتِه۪ۜ فَرَبُّكُمْ اَعْلَمُ بِمَنْ هُوَ اَهْدٰى سَب۪يلًا۟ (٨٤)

84. Эй Расулим, уларга: “Ҳар ким ўз ҳолига кўра амал қилади. Роббингиз эса ким энг тўғри йўлда эканини яхши билувчидир”, – деб айтинг.

وَيَسْـَٔلُونَكَ عَنِ الرُّوحِۜ قُلِ الرُّوحُ مِنْ اَمْرِ رَبّ۪ي وَمَٓا اُو۫ت۪يتُمْ مِنَ الْعِلْمِ اِلَّا قَل۪يلًا (٨٥)

85. Эй Муҳаммад, сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Руҳ фақатгина Роббимнинг ишидандир. Сизларга эса у ҳақида оз илм берилгандир”, – деб айтинг.

Изоҳ: Оятда Аллоҳ таолонинг ҳатто Ўз пайғамбарларига ҳам маълум қилмаган ишлари борлиги баён этилиб, барча инсоният билиши мумкин бўлган билим жуда оз нарсалиги айтилади.

وَلَئِنْ شِئْنَا لَنَذْهَبَنَّ بِالَّذ۪ٓي اَوْحَيْنَٓا اِلَيْكَ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ بِه۪ عَلَيْنَا وَك۪يلًاۙ (٨٦)

86. Қасам бўлсинки, агар хоҳласак, албатта, сизга ваҳий қилганларимизни кетказамиз, сўнгра ўзингизга уни қайтариб олиш учун Бизга қарши бирор вакил топа олмассиз.

اِلَّا رَحْمَةً مِنْ رَبِّكَۜ اِنَّ فَضْلَهُ كَانَ عَلَيْكَ كَب۪يرًا (٨٧)

87. Фақат Роббингизнинг марҳамати билангина у қалбингизда боқийдир. Ҳақиқатан, сизга Унинг фазли каттадир.

قُلْ لَئِنِ اجْتَمَعَتِ الْاِنْسُ وَالْجِنُّ عَلٰٓى اَنْ يَأْتُوا بِمِثْلِ هٰذَا الْقُرْاٰنِ لَا يَأْتُونَ بِمِثْلِه۪ وَلَوْ كَانَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ ظَه۪يرًا (٨٨)

88. Эй Расулим, уларга: “Қасам бўлсинки, агар инсоният ва жинлар олами ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, агарда бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар ҳам унинг ўхшашини келтира олмайдилар”, – деб айтинг.

وَلَقَدْ صَرَّفْنَا لِلنَّاسِ ف۪ي هٰذَا الْقُرْاٰنِ مِنْ كُلِّ مَثَلٍۘ فَاَبٰٓى اَكْثَرُ النَّاسِ اِلَّا كُفُورًا (٨٩)

89. Шубҳасиз, Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ибратли бўлган ҳар бир масалдан баён қилдик. Лекин одамларнинг кўпчилиги фақат инкорни танладилар.

وَقَالُوا لَنْ نُؤْمِنَ لَكَ حَتّٰى تَفْجُرَ لَنَا مِنَ الْاَرْضِ يَنْبُوعًاۙ (٩٠)

90. Ҳақни инкор қилувчилар: “Токи бизлар учун мана шу ердан бир булоқ чиқариб бермагунингча, асло сенга иймон келтирмаймиз”, – дедилар.

اَوْ تَكُونَ لَكَ جَنَّةٌ مِنْ نَخ۪يلٍ وَعِنَبٍ فَتُفَجِّرَ الْاَنْهَارَ خِلَالَهَا تَفْج۪يرًاۙ (٩١)

91. Ёки сенинг хурмозор, узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб анҳорлар чиқармагунингча ҳам, ишонмаймиз.

اَوْ تُسْقِطَ السَّمَٓاءَ كَمَا زَعَمْتَ عَلَيْنَا كِسَفًا اَوْ تَأْتِيَ بِاللّٰهِ وَالْمَلٰٓئِكَةِ قَب۪يلًاۙ (٩٢)

92. Ёки бўлмаса ўзинг даъво қилганингдек, устимизга осмонни парча-парча қилиб туширмагунингча, ёхуд Аллоҳни ва фаришталарни олдимизга келтириб қўймагунингча сенга иймон келтирмаймиз.

اَوْ يَكُونَ لَكَ بَيْتٌ مِنْ زُخْرُفٍ اَوْ تَرْقٰى فِي السَّمَٓاءِۜ وَلَنْ نُؤْمِنَ لِرُقِيِّكَ حَتّٰى تُنَزِّلَ عَلَيْنَا كِتَابًا نَقْرَؤُ۬هُۜ قُلْ سُبْحَانَ رَبّ۪ي هَلْ كُنْتُ اِلَّا بَشَرًا رَسُولًا۟ (٩٣)

93. Ёхуд сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунча ёки кўз ўнгимизда осмонга кўтарилиб кетмагунингча, ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз. Бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, ҳатто бу осмонга кўтарилишингга ҳам асло ишонмаймиз. Эй Расулим, уларга: “Ё пок Парвардигорим, мен фақат пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!” – деб айтинг.

وَمَا مَنَعَ النَّاسَ اَنْ يُؤْمِنُٓوا اِذْ جَٓاءَهُمُ الْهُدٰٓى اِلَّٓا اَنْ قَالُٓوا اَبَعَثَ اللّٰهُ بَشَرًا رَسُولًا (٩٤)

94. Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришидан тўсган нарсабу уларнинг: “Аллоҳ фаришталарни эмас, балки одамзотни пайғамбар қилиб юборибдими?!” – дейишлари эди.

قُلْ لَوْ كَانَ فِي الْاَرْضِ مَلٰٓئِكَةٌ يَمْشُونَ مُطْمَئِنّ۪ينَ لَنَزَّلْنَا عَلَيْهِمْ مِنَ السَّمَٓاءِ مَلَكًا رَسُولًا (٩٥)

95. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар Ерда одамлар эмас фаришталар маскан тутиб бемалол юрганларида эди, албатта, уларга осмондан пайғамбар қилиб фариштани туширган бўлар эдик”, – деб айтинг.

قُلْ كَفٰى بِاللّٰهِ شَه۪يدًا بَيْن۪ي وَبَيْنَكُمْۜ اِنَّهُ كَانَ بِعِبَادِه۪ خَب۪يرًا بَص۪يرًا (٩٦)

96. Яна уларга: “Мен билан сизларнинг ўртамизда Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир. Албатта, У барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.

وَمَنْ يَهْدِ اللّٰهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِۚ وَمَنْ يُضْلِلْ فَلَنْ تَجِدَ لَهُمْ اَوْلِيَٓاءَ مِنْ دُونِه۪ۜ وَنَحْشُرُهُمْ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ عَلٰى وُجُوهِهِمْ عُمْيًا وَبُكْمًا وَصُمًّاۜ مَأْوٰيهُمْ جَهَنَّمُۜ كُلَّمَا خَبَتْ زِدْنَاهُمْ سَع۪يرًا (٩٧)

97. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан адаштирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўстларни топа олмайсиз. Уларни қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов ва кар қилиб тирилтирамиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Агар қачон унинг олови сўнадиган бўлса, яна уларга ловуллаган оловни кўпайтираверамиз.

ذٰلِكَ جَزَٓاؤُ۬هُمْ بِاَنَّهُمْ كَفَرُوا بِاٰيَاتِنَا وَقَالُٓوا ءَاِذَا كُنَّا عِظَامًا وَرُفَاتًا ءَاِنَّا لَمَبْعُوثُونَ خَلْقًا جَد۪يدًا (٩٨)

98. Бу кўргиликлар Бизнинг оятларимизга куфр келтирганлар ҳамда: “Чириган суяк ва титилган тупроққа айланган вақтимизда, янгитдан яралиб, қайта тирилувчимизми?!” – деганларнинг жазосидир.

اَوَلَمْ يَرَوْا اَنَّ اللّٰهَ الَّذ۪ي خَلَقَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَ قَادِرٌ عَلٰٓى اَنْ يَخْلُقَ مِثْلَهُمْ وَجَعَلَ لَهُمْ اَجَلًا لَا رَيْبَ ف۪يهِۜ فَاَبَى الظَّالِمُونَ اِلَّا كُفُورًا (٩٩)

99. Ахир, улар осмонлар ва Ерни яратган Аллоҳ уларнинг мислини ҳам яратишга қодир эканини кўра билмайдиларми?! Аллоҳ улар учун, шубҳа бўлмаган бир муддатни белгилаб қўйган. Бас, лекин золимлар куфрдан бошқасини танламадилар.

قُلْ لَوْ اَنْتُمْ تَمْلِكُونَ خَزَٓائِنَ رَحْمَةِ رَبّ۪ٓي اِذًا لَاَمْسَكْتُمْ خَشْيَةَ الْاِنْفَاقِۜ وَكَانَ الْاِنْسَانُ قَتُورًا۟ (١٠٠)

100. Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Агар сизлар Роббимнинг раҳмат хазиналарига эга бўлсангизлар, ўшанда ҳам бахиллик билан ишлатишдан қўрқиб, қаттиқ ушлаб қолардингиз. Чунки инсон зоти шундай хасис бўлади”, – деб айтинг.

وَلَقَدْ اٰتَيْنَا مُوسٰى تِسْعَ اٰيَاتٍ بَيِّنَاتٍ فَسْـَٔلْ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اِذْ جَٓاءَهُمْ فَقَالَ لَهُ فِرْعَوْنُ اِنّ۪ي لَاَظُنُّكَ يَا مُوسٰى مَسْحُورًا (١٠١)

101. Биз Мусо пайғамбарга тўққиз хил аниқ мўъжизаларни бердик. Кейин Мусо фиръавн олдига келган пайтида, унга: “Бани Исроил авлодларини ўз юртлари бўлган Шом диёрига қўйиб юборишини ундан сўрагин”, – деб амр қилдик. Шунда фиръавн унга: “Эй Мусо, ҳақиқатан, мен сени сеҳрланган, деб ўйламоқдаман”, – деди.

Изоҳ: Пайғамбар қилиб юборилган Мусо алайҳиссаломга ато этилган тўққиз мўъжиза тўғрисида турли ривоятлар бор. Уларнинг бирида Мусо алайҳиссаломнинг қўллари оппоқ бўлиши, асолари, тўфон, чигиртка, бит-бурга, қурбақалар, қон, тош суви, Тур тоғи дейилса, бошқасида тош, Тур ўрнига қаҳатчилик ва ҳосилсизлик дейилади.

قَالَ لَقَدْ عَلِمْتَ مَٓا اَنْزَلَ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ اِلَّا رَبُّ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ بَصَٓائِرَۚ وَاِنّ۪ي لَاَظُنُّكَ يَا فِرْعَوْنُ مَثْبُورًا (١٠٢)

102. Мусо унга: “Эй фиръавн, сен мана бу мўъжизаларни фақат осмонлар ва Ернинг Роббиси далиллар қилиб туширганини аниқ биласан. Эй фиръавн, албатта, мен сени ҳалок қилинувчи, деб ўйлайман”, – деди.

فَاَرَادَ اَنْ يَسْتَفِزَّهُمْ مِنَ الْاَرْضِ فَاَغْرَقْنَاهُ وَمَنْ مَعَهُ جَم۪يعًاۙ (١٠٣)

103. Шунда, фиръавн Мусо ва унинг қавмини у ердан қўзғатиб, ҳайдаб чиқармоқчи бўлганида, Биз уни ва у билан бирга бўлганларнинг барчасини денгизда ғарқ қилдик.

وَقُلْنَا مِنْ بَعْدِه۪ لِبَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اسْكُنُوا الْاَرْضَ فَاِذَا جَٓاءَ وَعْدُ الْاٰخِرَةِ جِئْنَا بِكُمْ لَف۪يفًاۜ (١٠٤)

104. Ундан кейин бани Исроил авлодларига: “Ҳозирча мана шу ерни маскан тутинглар. Энди қачонки ваъда қилинган охират келганида, сизларнинг барчангизни бир орага тўплаб келтирамиз”, – дедик.

وَبِالْحَقِّ اَنْزَلْنَاهُ وَبِالْحَقِّ نَزَلَۜ وَمَٓا اَرْسَلْنَاكَ اِلَّا مُبَشِّرًا وَنَذ۪يرًاۢ (١٠٥)

105. Биз бу Қуръонни ҳақ ҳикмат билан нозил қилдик ва у ҳақ билан нозил бўлди. Эй Муҳаммад, Биз сизни мўминларга фақатгина хушхабар берувчи ва кофирларни жаҳаннам азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.

وَقُرْاٰنًا فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَاَهُ۫ عَلَى النَّاسِ عَلٰى مُكْثٍ وَنَزَّلْنَاهُ تَنْز۪يلًا (١٠٦)

106. Биз Қуръонни одамларга аста-секинлик билан ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга ажратдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик.

قُلْ اٰمِنُوا بِه۪ٓ اَوْ لَا تُؤْمِنُواۜ اِنَّ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْعِلْمَ مِنْ قَبْلِه۪ٓ اِذَا يُتْلٰى عَلَيْهِمْ يَخِرُّونَ لِلْاَذْقَانِ سُجَّدًاۙ (١٠٧)

107. Эй Расулим, мушрикларга: “Хоҳ унга ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳеч фарқи йўқ. Зотан, ундан олдин Тавротдан илм берилган кишилар Қуръон тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида ияк юзлари билан ерга йиқиладилар”, – деб айтинг.

Изоҳ: Мазкур оят сажда ояти бўлиб, уни ўқиган ва эшитган киши Аллоҳ учун бир марта сажда қилиши вожиб бўлади.

وَيَقُولُونَ سُبْحَانَ رَبِّنَٓا اِنْ كَانَ وَعْدُ رَبِّنَا لَمَفْعُولًا (١٠٨)

108. Шунингдек, улар: “Роббимизга тасбеҳ айтамизки, албатта, Роббимизнинг ваъдаси, ҳақиқатан, амалга ошибди”, – дейдилар.

وَيَخِرُّونَ لِلْاَذْقَانِ يَبْكُونَ وَيَز۪يدُهُمْ خُشُوعًا (١٠٩)

109. Илм берилган кимсалар йиғлаган ҳолларида, ияк юзлари билан саждага йиқиладилар ва Қуръон уларга хокисорликни зиёда қилади.

Изоҳ: Ушбу оят Ҳанафийлик мазҳабидан бошқа мазҳабларда сажда ояти ҳисобланади.

قُلِ ادْعُوا اللّٰهَ اَوِ ادْعُوا الرَّحْمٰنَۜ اَيًّا مَا تَدْعُوا فَلَهُ الْاَسْمَٓاءُ الْحُسْنٰىۚ وَلَا تَجْهَرْ بِصَلَاتِكَ وَلَا تُخَافِتْ بِهَا وَابْتَغِ بَيْنَ ذٰلِكَ سَب۪يلًا (١١٠)

110. Эй Муҳаммад: “Истасангиз, Аллоҳ деб дуо қилинглар ёки Раҳмон деб дуо қилинглар. Қандай дуо қилсангиз ҳам жоиздир. Зеро, барча гўзал исмлар Унга хосдир”, – деб айтинг. Эй Муҳаммад, намозингизни жуда баланд овозда жаҳрий қилиб юборманг, токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар ва уни ўта паст овозда махфий қилиб ҳам юборманг, токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар. Шу жаҳрийлик ва махфийлик ўртасида бир йўл тутинг.

وَقُلِ الْحَمْدُ لِلّٰهِ الَّذ۪ي لَمْ يَتَّخِذْ وَلَدًا وَلَمْ يَكُنْ لَهُ شَر۪يكٌ فِي الْمُلْكِ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ وَلِيٌّ مِنَ الذُّلِّ وَكَبِّرْهُ تَكْب۪يرًا (١١١)

111. Эй Расулим: “У фарзанд тутмаган, Унинг мулкида шериги бўлмаган ва хорликдан қутқарувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айтинг. Ҳамда Унга такбир айтиб улуғланг.