س د ر
С-д-р
سِدْر : Озиқа сифатида фойдаси кам бўлган бир дарахтдир. Шунинг учун Аллоҳ буюради: وَأَثْلٍ وَشَيْءٍ مِنْ سِدْرٍ قَلِيلٍ : Юлғун ва бир оз сидр дарахти (34/Сабаъ 16). Баъзан сидр дарахтининг тиканлари юлиб олинади ва соя ҳосил қилинади. Сидр дарахти бошқа нарсага эҳтиёж қолдирмайдиган даражадаги мўл сояси сабабли, Жаннат сояси ва неъматлари учун қуйидаги оятда масал/мисол сифатида келтирилган: فِي سِدْرٍ مَخْضُودٍ : (Улар) тикансиз сидр дарахтлари орасида (56/Воқеа 28). إِذْ يَغْشَى السِّدْرَةَ مَا يَغْشَى : Ўшанда Сидрани ўраб олувчи (нарса) ўраб олаётган эди (53/Нажм 16) оят Ҳазрат Муҳаммадга илоҳий инъом ва буюк неъматлар хос қилинган бир маконга ишорадир.
Баъзиларга кўра, оятда зикр этилган сидра — ости Ҳазрат Пайғамбарга байъат қилинган дарахтдир. Аллоҳ таоло бу дарахт остида мўминлар устига сокинлик нозил қилди. سَدَر : Кўзнинг қамашиб қолишидир. سَادِر : Қамашиб қолгандир. Баъзиларга кўра, سَدَرَ شَعْرَهُ ибораси سَدَلَ شَعْرَهُ / сочини осилтирди сўзининг ўзгартирилган шаклидир.