س ي ح
С-й-ҳ
ساحة : Кенг макон. سَاحَةُ الدَّار /Уйнинг ҳовлиси, сўзи шу маънодан келиб чиққан. Аллоҳ буюради: فَإِذَا نَزَلَ بِسَاحَتِهِمْ : Азоб уларнинг ҳовлиларига тушганда (37/Соффат 177). سَائِح : Бир жойда доимий оқиб турувчи сув. سَاحَ فُلاَنٌ فِي اْلأَرْضِ : Фалон киши ер юзида сув ўтгандек ўтди. فَسِيحُوا فِي اْلأَرْضِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ : Ер юзида тўрт ой сайр қилиб юринглар (9/Тавба 2). رَجُلٌ سَائِحٌ فِي اْلأَرْضِ وَسَيَّاحٌ : Ер юзида сайр қилиб юрувчи одам. السَّائِحُونَ (9/Тавба 112); яъни рўза тутувчи эркаклар. سَائِحَاتٍ (66/Таҳрим 5); яъни рўза тутувчи аёллар.
Баъзилар шундай дейди: Рўза икки хилдир: Ҳукмий рўза — таом ейиш ва жинсий яқинликдан тийилишдир. Ҳикамий рўза — қулоқ, кўз ва тил каби аъзоларни гуноҳлардан сақлашдир. Демак, سَائِح — рўзанинг биринчи хилини эмас, балки иккинчи хилини тутувчи кишидир. Баъзиларга кўра эса السَّائِحُونَ — қуйидаги оятнинг тақозосини бажаришга интилувчилардир: أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي اْلأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا : Ер юзида ҳеч сайр қилмайдиларми? Токи улар учун ақл юритадиган қалблар, эшитадиган қулоқлар бўлса (22/Ҳаж 46).